Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм



Download 0,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana09.06.2022
Hajmi0,65 Mb.
#647667
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Жаннатга элтувчи амаллар

Биринчи: Рўза. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: 
«Аллоҳ азза ва жалла айтди: ″Одам фарзандининг барча амали музоаф этилади 
(яъни, савобини зиёда этиб, кўпайтирилади) – қилинган биттагина солиҳ амал ўн 
баробардан етти юз баробаргача музоаф этилади. Магар рўза (ундай эмас). У Мен 
учундир, унинг мукофотини Ўзим бераман, (чунки, бандам) Мен учун шаҳватини, 
таомини тарк этади. Рўзадорга икки шодлик бор: бир шодлик ифтор пайтида, яна 
бири Парвардигорига учраган пайтда. Унинг оғзидаги (рўза сабабли пайдо 
бўладиган) ҳид Аллоҳ Таоло наздида мушк-анбар ҳидидан кўра хушбўйроқдир». 
(Бухорий ва Муслим ривоятлари) 
Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда 
Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: 
«Рўза ва Куръон қиёмат куни бандани шафоат қилади. Рўза айтади: ″Эй Роббим! 
Мен бу (банданг)ни кундузлари таоми ва шаҳватидан ман қилдим. Энди мени унга 
шафоатчи қилгин!″. Қуръон айтади: ″Мен уни тунлари уйқудан қўйдим (яъни, тунлар 
мени тиловат қилиб уйқудан қолган) менинг унга қилган шафоатимни қабул қилгин 


(Эй Роббим)!″. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: ″Иккисига ҳам 
шафоатга рухсат берилади». (Имом Аҳмад ривоятлари) 
Абу Саид ал-Худрийдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам айтадилар: 
«Қайси бир банда Аллоҳ йўлида (яъни, холис Аллоҳ Таоло учун) бир кун рўза 
тутса, Аллоҳ Таоло шубҳасиз, мана шу кун баробарига унинг юзини дўзахдан етмиш 
хариф (яъни, етмиш йиллик масофа) йироқлаштиради». (Муттафақун алайҳ) 
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: 
«Жаннатда бир эшик бор, уни ″Раййон″ дейилади. Қиёмат куни ана шу эшикдан 
фақатгина рўзадорлар киришади, улардан бошқа биров (бу эшикдан) кирмайди. 
Рўзадорлар қаерда деб нидо қилинади, улар ўринларидан турадилар улардан бошқа 
биров (бу эшикдан) кирмайди. Улар киришгач (бу эшик) ёпилади ундан бошқа биров 
кирмайди». (Муттафақун алайҳ) 
Қаранг дўстим?! Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ушбу солиҳ амал бўлмиш рўзанинг 
ажру-савобини Ўзим бераман деб ваъда қилди. Ушбу ибодат нақадар буюк ибодат 
эканлиги ва унга бериладиган ажру-савобнинг нақадар улканлиги ҳақида сира 
сўраманг! Бу Аллоҳ Таолонинг мўъмин бандаларига ато этган буюк фазли-
карамидир! Аллоҳ Таоло ″Рўзанинг мукофотини Ўзим бераман″ — деди. 
Рўзанинг фазилатлари жуда кўп бўлиб, улардан: 

– Рўза дўзахдан қалқон. 

– Рўза шаҳватни жиловловчи омил. 

– У жаннатга элтувчи йўл. 

– У рўзадорни қиёмат куни ўз шафоатига олади. 

– Рўза гуноҳларнинг мағфират этилишига сабаб ва уларга каффорат ҳамдир. 

– Рўза банданинг икки дунёда бахт-саодат топмоғига сабаб бўладиган 
омиллардандир. 

– Рўзадор оғзида пайдо бўладиган ҳид Аллоҳ Таоло наздида мушки-анбардан 
ҳам кўра хушбўйроқ. 

– Рўзадорлар то ифтор қилгунларига қадар Фаришталар уларнинг гуноҳларига 
мағфират тилаб, дуо қилиб турадилар. 

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish