«Батаҳқиқ, Биз сендан олдин ҳам Расуллар
ю бордик ва уларга хотинлар ва зурриётлар ато
қилганмиз»
(38-оят).
М уҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб |
қилинаётган уш бу оятда Аллоҳ таоло оилали бўлиш, |
уйланиш ва зурриётли бўлиш барча Пайғамбар алай-
ҳиссаломларнинг суннатлари эканини баён этмокда. |
Маълумки, Пайғамбар алайҳиссаломлар Аллоҳ тао- §
лонинг энг суюкли, танлаб олган, бошқаларга ўрнак
қилиб кўрсатган бандаларидир. Улар инсоният тари-
хи давомида илоҳий қонун-қоидалар асосида яшашни
кишиларга ўргатиб келган шахслардир. Ана ўшандай
олиймақом зотларнинг ҳаммалари оилали ва зурриёт
ли бўлишлари беж из эмас. Бу ҳолат барча инсонлар
оилали бўлиб, ҳалол-пок йўл билан зурриёт қолди-
ришга уринишлари керак эканини кўрсатади. Бу оят
да никоҳга қаттиқ тарғиб борлиги кўриниб турибди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўзла-
рининг никохдан дунёга келганликларини ф ахр б и
лан зикр қилганлар.
^ 1 • I
у* 4JJ1 ul
oljj
J
J
l
i
: J l i t < v u ' J j P t
^
у *
*
-
I s
(Uj
( > 3 .,
V
"
V
' Y ' A lislier Nal
201W ?
. . .
'
д
nomidagi
O ’z be ki st on MK
17
Шайх М уҳам м ал С одиқ М уҳам м ад Ю суф
Ж аъфар ибн Муҳаммаддан, у отасидан ривоят
к,илинади:
«Расулуллоҳ сол лаллоҳу алайҳи васаллам д ед и
лар:
«Албатта, А ллоҳ азза ва ж алла мени никоҳдан
чиқарди, зи нодан чиқармади».
Байҳақий ривоят қилган.
Ушбу ҳадиснинг ш арҳида айтилишича, Аллоҳ азза
ва жалла Ўзининг маҳбуб Расули М уҳаммад соллал-
лоҳу алайҳи васалламнинг ота силсилалари Одам
алайҳиссаломдан тортиб, то Абдуллоҳ ибн Абдулмут-
толибгача, она силсилалари момо Ҳавводан тортиб,
то Омина бинту Ваҳбгача ф ақат никоҳ воситаси б и
лан боғланиб келиш ини таъминлаган.
Хулласи калом, Аллоҳ таоло инсон зотига, улар
нинг йўлчи юлдузлари бўлмиш Анбиёларга, А нбиё-
ларга эргашган авлиёларга ва барча умматларга оила
J ҳаётини раво кўргандир. Аллоҳ азза ва жалла Ўзи-
S нинг барча самовий динларида оила тузумини улуғ-
:|s лаган ва бандаларини никоҳга тарғиб қилган.
Айниқса, Аллоҳ таоло Ўзининг охирги ва мукаммал
с дини, Қиёматгача боқий қолувчи дини, барча замон-
лар ва маконлардан инсониятга икки дунё саодат йў-
лини кўрсатиб берувчи дини — Исломда оилага ало-
ҳида эътибор берган. Оилавий алоқаларни инсоний
алоқалар ичида энг муқаддас робитага айлантирган,
Қуръони Каримда бу масалага оид кўплаб оятларни
нозил қилган. Аллоҳ таолонинг сўнгги Набийси бўл-
миш Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўзлари оилавий
ҳаёт кечириб, барчага намуна бўлганлар ва кўплаб
ҳадисларида киш иларни оилада яшашга тарғиб қи-
либ, бу борада бахт ва саодатга сабаб бўлувчи кўр-
сатмаларни берганлар. Ислом ш ариатида ҳам оилага
катта эътибор берилган. Мусулмон инсоннинг ама-
лий ҳаётини тартибга солувчи фуруъул ф иқҳга оид
ш аръий китобларда намоз, закот, рўза ва ҳ аж каби
рукн ибодатлар билан бир қаторда, «Никоҳ китоби»
деб аталган бўлимларда оилага оид барча ҳукмлар
тартиб билан, батафсил баён қилинган.
18
Шайх М уҳам м ал С одиқ М уҳам м ад Ю суф
Do'stlaringiz bilan baham: |