Бисмилаҳир роҳМАНир роҳИМ


Гўзал бўл, борлиқни гўзал кўрасан



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/20
Sana22.02.2022
Hajmi0,86 Mb.
#80836
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
ЭНГ БАХТЛИ АЕЛ

 
Гўзал бўл, борлиқни гўзал кўрасан 


Ғамларингни унут, ишга кириш. 
Раҳмонга таваккал қилдик. Бизлар зафар таваккалчиларники эканлигини 
билдик. 
Донишмандлардан бири айтди: Мен гапирмаганимга эмас, аксинча кўп 
сўзлаганларимга надомат чекканман. 
Агар сенинг олдингга биров мени ёмонлаб борса, бу мен учун менинг 
комил инсонлигимдан далолатдир.
Очкўзлик ва тамагирлик. Буларнинг ҳар иккиси инсонни ҳалок қилар. 
Қуйидаги нарсалар эса бу иккисининг давосидир: 
Яшашда ўртача бўлиш. Инфоқда юмшоқ бўлиш. Яшашда ўртача бўлмоқ 
қаноатнинг аслидир. Ҳадисда айтилади: “Тадбир яшашнинг ярмидир”. 
Келажакни деб қаттиқ изтироб чекма. Балки орзуни қисқа қилиш, ҳамда 
сенга тақдир қилинган ризқ албатта келишига ишониш билан ёрдам ол. 
Оллоҳдан қўрқ.
Пайғамбарлар, солиҳ зотлар, уларнинг қаноатлари, яшашларидаги 
тавозуликлари, (абадий) қолгувчи яхши амалларга рағбатлари ҳақида ўйла, 
уларни ўзингга намуна қилиб ол. 
Дунё ишларида ўзингдан қуйидагиларга назар сол. 
Оқил одам фикр фойдаларидан ноумид бўлмайди. Ҳолатдан 
умидсизликка тушмайди. Фикр, ҳаракатни ташламайди. 
Агар арқон узилса уни Оллоҳ томон боғла. 
Иймон билан бирга бўлган солиҳ амалнинг жазоси ерда яхши ҳаёт 
кечирмоқдир. Бу ҳаёт тўкин-сочин, фаровонликда бўлиши муҳим эмас. Чунки 
баъзан ҳаёт у билан бўлса, баъзан бўлмайди. 
Лекин ҳаётда кўп мол-давлатдан бошқа ўзининг кифоя чегарасида ҳаёт 
у билан ҳуш бўладиган бошқа нарсалар ҳам бордир. Улар: 
Оллоҳга боғланмоқ. Унга ишонмоқ. Унинг бошқаруви, ризосига 
хотиржам бўлмоқ.
Яна улардан бири соғлик, тинчлик, ризо, барака, хонадон тинчлиги, 
қалблар бирлашуви.


Яна солиҳ амалга шодланмоқ. Унинг қалбдаги ва ҳаётдаги таъсиридир. 
Мол-давлат фақатгина унинг озгинаси билан кифояланадиган моддадир. 
Токи қалб Оллоҳнинг ҳузурида боқийроқ, покроқ, буюкроқ нарсага боғлансин. 
Муқаррар қоидалардан бири шуки, албатта буюк инсонлар ўзларидаги 
улуғ табиатни оналаридан мерос қилиб оладилар. 
Ҳеч илоҳ йўқ фақат Оллоҳ бор. 
Оллоҳга ишонгувчилардан ҳам кўра бахтлироқ ким бор?. 
Ишларни енгилгина қабул эт. Кунлар ўтар чоғи сен уларга сабр эт. 
Мен бу оламда Оллоҳ азза ва жаллага бўлган иймондан маҳрум зодагон 
бойларни ҳаётлари бахтсизлик билан ниҳоя топганини, келажаклари лаънатга 
дучор бўлганини, улуғликлари шармандагарчиликка юз тутганини кўрдим. 
Қани ҳозир улар? Тўплаган давлатлари, йиғган бойликлари, қурган бино, 
қасрлари қани? Ҳаммаси тугади. Бирлари ўз жонига қасд қилди. Бири 
ўлдирилди. Бирови қамалди. Қолганлари ўз гуноҳ-маъсиятлари, найранглари 
сабабли уларга ҳукм ўқилди. Бахтсиз одамга айландилар. Улар мол-дунё улар 
учун ҳар нарсани – саодатни, муҳаббатни, соғликни, ёшликни сотиб олиб 
беради деб ўйладилар. Лекин ҳақиқий саодат, ҳақиқий муҳаббат комил соғлик, 
ҳақиқий ёшлик пулга сотиб олиб бўлинмаслигини кашф этдилар. Ҳа, улар 
хаёлий саодатни, сохта муҳаббатни, ваҳмий соғликни бозордан сотиб оларлар. 
Аммо дунё молини барчаси ҳам қалбни сотиб олишдан, муҳаббатни экишдан, 
бахтни яратишдан ожиз қолур. 
Оллоҳга ишонувчилардан ҳам кўра бахтлироқ одам йўқдир. Чунки улар 
Парвардигорлари томонидан бўлган нур устида бўлурлар. Оллоҳ буюрган 
ишни қилурлар. Оллоҳ ҳаром қилган нарсалардан қайтурлар. Уларнинг 
Қуръонда келтирилган сифатларини тингла: наҳл 97-оят. 

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish