Иффат ва ҳаё гўзалларнинг чиройини яна ҳам зиёда қилади
Умму Салама розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг
мана бу: “Ким кийимини кибр қилган ҳолда ерда судраса Оллоҳ таоло Қиёмат
Куни унга қарамайди”, деган сўзини эшитиб сўради: У ҳолда аёллар
кийимларининг этагини қандай қилишади? У зот: “Бир қарич пастга туширади”,
дедилар. Умму Салама: Агар оёқлари очилиб қолса нима қилади? деб сўради.
шунда у зот: “Бир газ пастга туширадилар, аммо ундан зиёда қилмайдилар (яъни,
ерга судраб юрмайдилар)”, дедилар.
Оллоҳ сени мукофотласин эй мўминларнинг онаси. Эй умму Салама. У кибр
аҳлидан эмас эди. Балки у муслима, иболи, иффатли, покдомон, олийжаноб аёл
эди. Уларнинг оёқларини кўриш мумкин эмас эди, чунки улар этакларини ерга
тушириб юришар эди, аммо бу асримизнинг аёллари эса (Оллоҳ раҳм қилганлари
бундан мустасно) этакларини имкон борича энг юқорига кўтармоқдалар, улар бу
билан этакларига намлик ёки ғубор тегишидан сақланмоқчи бўладиларми
билмадим. Агар иложи бўлса бир йўла этакларини очиб юборишни истайдилар.
Ахир бу кофир фоҳишаларга тақлидку. ... куч қудрат Ёлғиз Оллоҳникидир. Ана
ундай аёлларнинг эрларида эса эр номидан бўлак бошқа нарса йўқ. Улар ана у
аёлларининг ёнидан бепарво ҳолда ўтадилар.
Оллоҳ номига қасамки, агар ҳаё кетса дунёда ҳам, яшашда ҳам яхшилик бўлмас.
Кам таом жисм роҳати. Кам гуноҳ нафс роҳати. Кам ғам-алам қалб роҳати, кам
калом тилнинг роҳатидир.
Сабр қилган энг яхши ишларга ҳам етар.
Йигирма йиллик узоқ айрилиқдан сўнг Оллоҳ таоло гўзал бир қиссани – она ва
унинг йигирма беш ёшли қизи топишиб қолишларини тақдир қилди. Яшаш
шароити уларнинг орасини узоқлатган эди. Бу воқеа қизнинг асал йиғиш учун
тоққа чиққан пайтда рўй берди. Она биринчи эридан ажрашгандан сўнг уч ёшли
қизини унга ташлаб иккинчи эрга турмушга чиқди.
Гўзал ёз кунларининг бирида тоғда юрган қиз ўша атрофдаги бир аёл билан
учрашиб қолди. Икковлари ҳам бир-бирларини танимас эди. Суҳбат асносида она
қизнинг бармоқларидан бири узилганини кўрди ва ундан унинг онаси ҳақида
сўради. Қиз у аёлга ўз қиссасини сўзлаб берди. Шунда она рўпарасида юзма-юз
турган қиз унинг йигирма йилдан бери айрилиқда яшаётган фарзанди
эканлигини билиб, уни бағрига босди, юзини юзига қўйиб меҳр ила уни қучди.
Мусо алайҳис-салом Парвардигордан сўради: “Эй Парвардигор, менга сенга дуо
ва муножот қиладиган дуони ўргатгин”, деди. Оллоҳ таоло: “Эй Мусо, Ла илаҳа
иллаллоҳ, деб айтгин”, деди. Мусо: “Ҳамма одамлар бу сўзни айтишадику”, деди.
Шунда Оллоҳ таоло: “Эй Мусо, агар етти осмон ва Ер тарозининг бир палласига,
ла илаҳа иллаллоҳ калимаси яна бир паллага қўйилса, албатта мана шу сўз оғир
келади”, деди.
Ҳеч илоҳ йўқ фақат Оллоҳ бор. Бу сўзларнинг таралган нури, очиқ шуъласи бор.
Бу сўз гуноҳлар туманини, унинг қора булутларини тарқатиб юборади. Бу сўзнинг
нури бордир. Бу сўзнинг аҳли мана шу нур устида ўз қувват ва заифлигига қараб
тафовутланар-ки, уларнинг саноғини Ёлғиз Оллоҳ билар.
Одамлар орасида ўша сўзнинг нури қалбида қуёш каби чарақлаган, қалбида дур
юлдуз каби яшнаган, қалбида буюк машъал янглиғ порлаган инсонлар бордир.
Бу нур буюк бўлган ва катталашган сари шубҳа-гумонларни ўлдираверади.
Оллоҳга бўлган муҳаббат мўминнинг саодатидир. Оллоҳ учун севмоқ тубсиз
саодатдир-ки, унинг таъмини фақатгина содиқ мўминлар билурлар ва унинг
ўрнига бошқа нарсани истамаслар.
Аёл барча хазиналардан қиммат, барча бойликлардан бебаҳодир.
Do'stlaringiz bilan baham: |