Бирлашган миллатлар ташкилотининг низоми


ХIII БОБ ВАСИЙЛИК КЕНГАШИ ТАРКИБИ



Download 184,5 Kb.
bet11/13
Sana06.07.2022
Hajmi184,5 Kb.
#747017
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ НИЗОМИ

ХIII БОБ

ВАСИЙЛИК КЕНГАШИ ТАРКИБИ


86-модда
1. Васийлик Кенгаши Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қуйидаги Аъзоларидан иборат бўлади:
a) Васийлик ҳудудларини бошқарувчи Ташкилот Аъзоларидан;
b) 23-моддада номлари кўрсатилган васийлик ҳудудларини бошқармайдиган Ташкилот Аъзоларидан;
c) Бош Ассамблея томонидан уч йиллик муддатта сайланган, Васийлик Кенгаши аъзоларининг умумий сони васийлик ҳудудларини бошқарувчи ва бошқармайдиган Ташкилот Аъзолари орасида тенг бўлиниши учун зарур бўладиган миқдордаги Ташкилотнинг бошқа аъзоларидан.
2. Васийлик Кенгашининг ҳар бир аъзоси юқори малакали шахсни ўзининг Васийлик Кенгашидаги вакили этиб тайинлайди.

ВАЗИФА ВА ВАКОЛАТЛАРИ


87-модда
Бош Ассамблея ва унинг раҳбарлиги остидаги Васийлик Кенгаши ўз вазифаларини бажараётганда қуйидагиларга вакил қилинади:
а) Бошқарувчи ҳокимият тақдим қилган ҳисоботларни кўриб чиқиш;
b) Бошқарувчи ҳокимият билан маслаҳатлашган ҳолда илтимосномаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш;
c) Бошқарувчи ҳокимият билан келишилган муддатларда тегишли васийлик ҳудудларига вақти-вақти билан бориб туриш ва
d) Васийлик ҳақидаги битимларнинг шартларига кўра, юқорида эслатилган ва бошқа ишларни бажариш.
88-модда
Васийлик Кенгаши ҳар бир васийлик ҳудуди аҳолисининг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тараққиётига, шунингдек, таълим тараққиётига доир анкета ишлаб чиқади. Бош Ассамблея ваколатига кирадиган ҳар бир васийлик ҳудудининг бошқарувчи ҳокимияти эса шу анкета асосида йиллик маъруза тузиб, Бош Ассамблеяга тақдим қилади.

ОВОЗ БЕРИШ


89-модда
1. Васийлик Кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.
2. Васийлик Кенгашининг қарорлари овоз беришда ҳозир бўлган ва қатнашган Кенгаш Аъзоларининг кўпчилиги овози билан қабул қилинади.

ТАРТИБОТ
90-модда


1. Васийлик Кенгаши ўзининг тартибот қоидаларини, жумладан, ўз Раисини сайлаш тартибини қабул қилади.
2. Васийлик Кенгашининг мажлислари заруриятга қараб, мажлислар Кенгаш Аъзоларининг кўпчилиги талаби билан чақирилишини назарда тутган тартибот қоидаларига мувофиқ чақириб турилади.
91-модда
Васийлик Кенгаши тегишли ҳолларда Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашнинг ва ихтисослашган муассасаларнинг ўзлари манфаатдор бўлган масалалар бўйича ёрдамидан фойдаланади.

Download 184,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish