Биринчи пири муршид


Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи



Download 284,57 Kb.
bet6/6
Sana23.02.2022
Hajmi284,57 Kb.
#169709
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7pir

Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи Когон тумани Қасри Орифон қишлоғида жойлашган. Бу ергача Саййид Амир Кулол зиёратгоҳидан 5 километр йўл юрилади.
Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи беш юз йил мобайнида шаклланди. Унинг илк тарихи тўғрисида маълумот жуда оз. Баҳоуддин Нақшбанд қабрлари олдидаги дастлабки бинолар, тахминан ҳазрат вафотларидан кейин пайдо бўлган. Меъморий-археологик тадқиқотлар даврида илк биноларнинг қолдиқлари ва асослари топилди. Баҳоуддин Нақшбанд вафотидан кўп ўтмай ҳазрат мақбарасининг ғарбий томонида қабристон пайдо бўлиб, унда ҳазратнинг мурид-мухлислари дафн қилина бошлаган. Кейинчалик бу ерда Бухоронинг ҳукмрон сулола вакиллари дафн қилинадиган “Даҳмаи шоҳон” (“Шоҳлар хилхонаси”) пайдо бўлган.
Баҳоуддин Нақшбанд хазираларининг ғарбида жойлашган шайбонийлар ва аштархонийлар даҳмалари, яъни “Даҳмаи шоҳон” ҳар қандай сайёҳ ёки зиёратчида катта қизиқиш уйғотади. Даҳмалар катта ғиштин параллел кўринишда бўлиб, безакли мармар билан қопланган. Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларига кирадиган эшиги олдидаги “Шайбоний қабри” деб қайд этилган даҳма тахминан XVI аср бошларида қурилган. Аштархонийларга тегишли даҳманинг тадқиқ этилиши Субҳонқулихон (1680 – 1702) ва унинг хотини Пошшобиби (ёки Ситорайи Моҳи Хоса) томонидан XVII асрнинг 90 йилларида қурилганини кўрсатади.
Субҳонқулихон ва унинг ўғли Убайдуллоҳхон (1702 – 1711) даҳмалари тарҳи бир-бирига ўхшаш: даҳмаларнинг жанубий қисмида қуббасимон коридор-вестибюль, томида туйнуклар, шимолий деворда эса қуббасимон даҳмаларга олиб кирувчи эшиклар жойлашган.
Аёллар даҳмаси –бир-бири билан қия гумбазли хочсимон шакллар кўринишидаги кенг туйнуклар орқали туташтирилган олтита хонадан иборат. XV аср охирида Баҳоуддин Нақшбанднинг қабрлари устига даҳма қурилиб, мармар қоплама ва ўлчамлари бўйича бир-бирига мос келадиган гўзал нақшинкор мармар панжара билан безатилган. XVI аср биринчи ярмида шайбоний Абдулазизхон (1540 – 1551) буйруғи билан Баҳоуддин Нақшбанд қабри атрофи ҳазира билан ўраб олинди, унинг шимолий-ғарбий бурчагида эса 1544 йилда хонақоҳ барпо этилади.
Мазкур меъморий хонақоҳ масжид ҳазирадаги энг йирик, маҳобатли ва бадиий безаги жиҳатидан жуда ноёб иморат. Маълумки, Бухоро амири Абдулазизхон мамлакатни бошқарган даврда меъморчилик тараққиётига катта аҳамият беради. Бухородаги бир неча йирик бинолар, жумладан, Абдулазизхон хонақоҳини 1544 йилда қурдирган ва орадан бир аср ўтгач, Нодирхон ҳукмдорлиги (1642-1645 йй.) даврида хонақоҳ атрофида икки ошиёнли ҳужралар барпо тэтилган. Икки давр – икки услубнинг жамланиши натижасида ўзига хос кўринишга эга бўлган меъморий иншоот бунёд топди.
Пишиқ ғиштдан қилинган хонақоҳ биноси суфа устида жойлашган. Хонақоҳ залининг уч томонида кириш эшиклари бор, ғарб томонда эса меҳроб.Хонақоҳ асосини марказий жамоатхона (37,08х40,20м) ташкил этади. Усти ўзаро кесишган қалқонсимон равоқлар устига ўрнатилган гумбаз билан боғланган. Тепа қисми чиройли муқарнас тизими билан қалқонсимон шаклда ганчдан ясаб чиқилган. Асрлар давомида муқарнаснинг кўп қисми тўкилиб тушган. Ганчкор безак орқасидаги уни ушлаб турган ёғоч тўқимаси ўша давр конструкциясининг имкониятларидан далолат беради. Хонақох меъморий тузилиши жиҳатидан Бухоро меъморлари ижодининг ёрқин намунасидир.
XIX асрда ҳазира шимолга қараб кенгайди. Бу даврда ёғочдан Амир Музаффархон (1860 – 1885) ва Абдулҳаким Қушбеги масжидлари қурилди. Абдулҳаким Қушбеги масжидининг айвони геометрик ва ўсимликсимон нақшлар билан безатилган.
Амир Музаффархон масжиди Бухоро амири Музаффархон ҳукмронлиги (1826-1860 йй.) даврида қурилган. Масжиднинг жануб қисми XVI асрда қурилган айвон орқали Боби Салом дарвозасига туташган. Масжид ичида олти устун бўлиб, шимол ва шарқ томонларидаги тобадон ва эшиклар орқали ёритилади.Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳида сақланиб қолган тарихий- меъморий обидалардан яна бири бу сақохона. Бу иншоот XIX аср охири ва XX аср бошларида қурилган бўлиб, ҳазратнинг хазиралари шимолий томонида кичик ҳовуз ёнида жойлашган. Бундай кичик чортоқлар сақохона номи билан маълум бўлиб, унда тоза ичимлик сув сақланган.
Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуасининг ўзига хос томонларини айтиб ўтадиган бўлсак, ХХ аср бошларигача зиёратгоҳ ҳудудига зиёратчилар кириши ғарб томондан, кетма-кет келадиган уч дарвоза ичидан ўтиб келганлар. Биринчи дарвозахона – Тоқимиёна бўлиб, унинг икки ёнбошида Оппоқ Ойим масжиди бўлган. Мазкур дарвозахона тузилиши жиҳатидан ХVI аср Бухоро меъморчилиги усулини эслатгани учун ҳам, уни Абдуллохон ҳукмдорлиги даврида қурилган деб тахмин қилинади. Дарвоза ортидан узун йўлак бошланади. Шу йўлак ўртадаги Диловар дарвозасига олиб боради. Йўлакнинг ҳар икки томони тош-тахталар билан изора қилинган бўлиб, йўлак дахмалар оралаб, охири пештоқли Боби Салом дарвозаси билан хотималанади.
Мажмуа 1993 йили Баҳоуддин Нақшбанднинг 675 йиллик ва 2003 йил 685 йиллик юбилейлари арафасида қайта бунёд этилди.
Бухорода жойлашган Етти пир бўйлаб ҳам зиёрат, ҳам саёҳат қилиш ғоят савоб иш. Бунинг учун эса, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан замонавий шароит ва қулайликлар яратилмоқда. Сиз ҳам келинг.
Download 284,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish