Биринчи қисм



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/65
Sana03.07.2022
Hajmi1,56 Mb.
#735362
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   65
Bog'liq
Босма-ОАВ-тахририятлари-учун-кулланма

Тўртинчи боб 
Болалар нашрлари учун материал тайёрлаш 
Республикамизда чоп этилаётган болалар нашрларини варақлар экансиз, аксарият ҳолларда 
кичкинтойларнинг фикрича эмас, балки улар ҳақида ёзилган материалларга дуч келасиз. Бу 
мақолаларда кўпроқ болалар ҳақида катталар қандай фикрда эканлигини билиб олиш мумкин.
Аксарият ҳолларда журналистлар болаларни одат бўлиб қолган стереотиплар асосида одобли-
аълочилар, безори-иккичилар, индамас-таҳқирланганлар тоифаларига бўлишади ва мактабда 
олаётган баҳосига қараб муомала қилишади. Албатта, масалага бундай ёндашиш нотўғри. Зеро, 
аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчилар ўртасида безорилар, иккичилар ўртасида эса одобли 
болалар ҳам чиқиб қолиши мумкин.
Болалар фикрларини билишнинг энг тўғри йўли, улар билан мулоқотда бўлишдир. Аммо 
мутлақо гапиришни хоҳламай, сиздан ўзини олиб қочадиган болакайни қандай гапиртириш 
мумкин? 
Бу ҳолда сиз унинг фикрини ҳақиқатдан ҳам қадрлашингизни, кичкинтойни ўзингиз билан 
тенгдошдай кўраётганингизни кичкинтойга билдиришингиз керак. Болалар билан қуйидагича 
суҳбатлашиш турлари мавжуд:
-
турли хил ижодий жанрлардан фойдаланиш (аввало, яхши кўрган шеъри ёки 
ашуласини айтиб бериши, чизган расмини кўрсатишини илтимос қилиш ва ҳоказо); 
-
бола билан ўтирган ҳолатда ёки чўкка тушган ҳолда гаплашиш лозим ( бола пастдан 
юқорига қараса, гаплашгиси келмай қолади ва ўзининг ожизлигини ҳис этади); 
-
суҳбатни айнан сизни қизиқтирган эмас, боланинг ҳаётига бевосита оид мавзулардан 
бошлаш лозим (бунинг учун олдиндан унинг ўқитувчиси ёки ота-онаси, ўртоғи 
билан танишиб олган маъқул); 
-
боланинг манфаатларини ўз манфаатларингиздан устун қўйинг; 
-
унга жиддий оҳангда мурожаат этинг (эркалаш оҳанги болага унинг ҳали ёшлигини 
яна бир карра эслатади); 
-
суҳбатлашаётганда хонада бўлсангиз, эшикни очиб қўйинг (эшиги ёпиқ хонада катта 
одам билан якка қолган бола ўзини ноқулай ҳис этади); 
-
мактабда бўлса бола билан директор хонасида эмас, балки ҳовлининг шовқини 
камроқ жойида ёки таълим муассасасининг боғида суҳбатлашганингиз маъқул 
(албатта танланган жой бошқаларга кўриниб туриши керак, бунда ўқувчининг ўз 
ўртоқлари олдида нуфузи ортади). 
Болалардан интервью олиш сирларини америкалик журналистлар Сара Маккрэм ва Лотт 
Хьюлар ўзларининг «Болалар билан қандай суҳбатлашиш керак?» номли китобида 
атрофлича таҳлил этишган28. 
Уларнинг фикрича болаларга қуйидагилар ёқмайди: 
-
уларнинг жиддий қарашларини ҳазил тариқасида бериш; 
-
уларнинг номларидан катталарнинг гапиришлари; 
-
уларни ҳеч нарсани тушунмайдиган қилиб кўрсатиш. 
28
Сара Маккрэм ва Лотт Хью. Как интервьюировать детей. М., 2000 г. Стр 79. 


58 
Болага ёқадиган ҳолатлар: 
-
ўзлари ҳақида катталарнинг аралашувисиз гапириши; 
-
катталар уларни ўзлари билан тенг кўриши; 
-
уларнинг фикри билан қизиқишлари; 
-
билимларини ҳурмат қилишлари
29

Болалар билан суҳбат қуришда асосийси, уларни тинглай билишдир. Фақат ўзларини 
қизиқтирган саволни берадиган катталар билан болалар тезда зерикиб қолади. Бу ҳолда, 
албатта, болалар билан суҳбатлашишдан олдин тайёргарлик кўриш лозим. Бола билан 
суҳбат қуришдан олдин: 
-
боланинг ота-онаси ёки ўқитувчиси билан суҳбатлашиб, маълумот тўпланг; 
-
гиёҳванд ёки ОИТС билан зарарланган бола билан суҳбатга бораётганда “қоғоз” га 
ўралган саволлар тайёрлаб қўйганингиз маъқул; 
-
суҳбат чоғида соатингизга қарайвермаслик учун, интервьюга кўпроқ вақт ажратинг; 
-
иложи бўлса, интервью оладиган болакай билан олдин бир неча маротаба учрашинг, 
чунки нотаниш одамларга болалар қулфи-дилини очавермайдилар.
Кичик суҳбатдошингиз билан учрашдингиз. Хўш, учрашув чоғида нималарга эътибор 
бериш керак? 
-
Албатта унга кимлигингиз ва учрашувдан мақсадингизни тушунтиринг. 
-
Унга сиз дея мурожаат этинг, чунки катталарни биринчи учрашувданоқ 
«сенсирамайсиз», тўғрими? 
-
Саволга жавоб беришни истамаса, унга ҳеч қандай тазйиқ ўтказмай, гап оҳангини 
баландлатмай, мулойим равишда жавоб олишга интилинг. 
-
Суҳбатдошингизга интервью имтиҳон ёки тест эмаслигини, балки унинг фикрлари 
ва дунёқараши билан яқиндан танишишнинг бир воситаси эканини тушинтиринг. 
-
Суҳбат тугагач, интервью қаерда ва қачон чоп этилишини, албатта уларга айтинг ёки 
хабар беришингизни билдиринг. 
-
Саволларга яхши жавоб бергани учун кичик суҳбатдошингизни мақташни унутманг. 
-
Агарда суҳбатингиз сураткаш билан ҳамкорликда олиб борилаётган бўлса, 
ҳамкасбингиздан суҳбат тугагач, олинган суратларни болаларга кўрсатишни 
унутманг
30

Болакай билан суҳбатга отланган журналистнинг бу борада ўз қарашлари мавжуд бўлади. 
Аммо доимо кичик респондентга нисбатан ҳурматни сақлаш ва унинг фикрларини 
эътиборга олиш жоиз. 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
Сара Маккрэм ва Лотт Хью. Как интервьюировать детей. М., 2000 г.
2.
Материалы IV Международного форума молодых журналистов “Поколение.КZ” 
3.
// 29.05-1.06. г.Караганда, Республика Казахстан. 
4.
www.childline.org.za. 
5.
www.childrenfi.rst.org.za. 
6.
www.childwatch.uio.no. 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish