соҳани ҳам кенгайтиради, чунки табиатшунослик доирасида жавоб беришнинг
иложи бўлмаган янги масалаларни юзага келтиради.
Бугунги кунда эски фалсафий муаммолардан янги фалсафий жумбоқлар
сари ўтилмоқда
. “Худо борми?”, “Ҳақиқат нима?”, “Руҳнинг табиати қандай?”
қабилидаги фалсафий масалаларни аниқ ва узил-кесил ечиш мумкин эмас, балки
уларни ечишнинг умуман иложи йўқдир, шу боис бу саволлар ҳам жавобсиз
қолмоқда.
Нима учун “балки”? каби саволлар шунинг учунки, қадимда
донишмандларни бугунги кун нуқтаи назаридан мутлақо фалсафий бўлмаган ва том
маънода фалсафий саналган масалалар қизиқтирган. Мисол учун: “Юлдузлар
кундузи, қуёш эса – тунда қаерга йўқолади?”, “Нима учун айрим жисмлар сувда
чўкади, баъзи жисмлар эса сувда сузади?”, “Чопқир Ахиллес судралиб бораётган
тошбақага қандай етиши мумкин, башарти ҳар сафар уларнинг ўртасидаги масофани
босиб ўтиш учун у мазкур масофанинг тенг ярмидан ўтиши лозим бўлса?” ва ҳ.к. ва
ш.к.
Бироқ бу ва шунга ўхшаш масалалар фалсафадан табиатшунослик соҳасига
ўтгач, кўпинча янги ва янги фалсафий муаммоларни юзага келтиради. Масалан: Ер
ва бошқа сайёраларни, айни бир йўналишда айлантирган куч қаерда?
-Агар бизнинг қуёшимиз ўртача катталикдаги юлдуз бўлса, унга ўхшаган
миллиардлаб юлдузларнинг ҳеч бўлмаса айримлари бизнинг Еримиздагига
ўхшаш ҳаёт мавжуд бўлган йўлдошларга эга бўлиши мумкинми? Инсон
ҳатто энг яқин юлдузларга етиши учун нафақат инсон ҳаёти, балки унинг
цивилизацияси тарихидан ҳам кўпроқ вақт талаб этилар экан, буни қандай
қилиб исботлаш ёки рад этиш мумкин?
Ниҳоят, биз кузата оладиган олам кенгайиб бораётган бўлса, бу ҳаракат
замирида қандай сабаблар ва кучлар ётади?
Бу ва бошқа кўпгина шунга ўхшаш муаммолар одамларни фалсафага қайта
ва қайта мурожаат этишга мажбур қилади, чунки фан ҳозирча бундай саволларга
аниқ жавоб беришга қодир эмас.
Аксилдунёлар ва аксилгравитация, қора материя
ва қора энергия, бошқа макон ва вақт ўлчовларидаги дунёлар ҳақидаги ҳар хил
фалсафий ғояларнинг мавжудлиги айни шу ҳол билан изоҳланади.
Шунга қарамай, фан ва фалсафанинг ролига баҳо беришда айрим қарама-
қаршиликлар мавжуд. Хусусан, баъзи бир илмий ва фалсафий давраларда фаннинг
роли ва аҳамиятини мутлақлаштирувчи ёндашув мавжуд бўлиб, у “ижобий”,
“фойдали” билим сифатида фанни “мавҳум” ва “тажрибага асосланмаган” фалсафага
қарши қўяди. Бундай қарашлар сциентистик деб, назарий тафаккур йўналиши эса –
сциентизм
(лот. scientia ва ингл. science – фан, билим) деб аталади.
Cциентизм фан
техника
тараққиётининг
ижобий
жиҳатларини
мутлақлаштиради.
А
нтисциентизм фалсафий билишни илмий билишдан ажратади, уни илмий билиш
билан мувофиқ эмас, деб эълон қилади, у оқилоналикни камситади ва мистика,
интуиция, ирода ва шу кабиларни мутлақлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: