Биринчи бўлим. Фалсафанинг моҳияти, ривожланишининг асосий босқичлари ва йўналиши фалсафа: унинг предмети, мазмуни ва жамиятдаги



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/30
Sana25.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#286090
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
1-мавзу Фалсафанинг максад ва вазифаси

белгилаш функциялари мужассамлашади.
Дунёқарашнинг билиш функцияси инсонда қизиқиш уйғотувчи барча 
саволларни, шунингдек муайян йўл билан топувчи жавобларни ўз ичига оладиБилиш 
одамлар дунёқарашини бойитади ва кенгайтиради, у жамиятнинг ривожланишига 
қараб янада теранроқ ва мазмунан бойроқ бўлиб боради.
Аммо дунё жуда ранг-баранг бўлиб, муттасил ўзгариш жараёнини бошдан 
кечиради, қониқарли жавобларга эга бўлмаган саволлар эса, узил-кесил жавоб 
бериш мумкин бўлган саволларга қараганда, кўпроқдир. Шу боис, муаммоларга 
нисбатан муайян тарзда ёндашадиган ҳар бир одамнинг дунёқараши, саволлари ва 
жавоблари доим шахсий ўзига хослик билан ажралиб туради ва ҳеч бўлмаса шу 
сабабга кўра бошқа одамлар дунёқарашига ҳеч қачон ўхшамайди.
Дунёқарашнинг интеллектуал, эмоционал ва руҳий асосларнинг узвий 
боғлиқлиги ва уларнинг жамулжам ҳолда ҳар бир инсон учун мутлақо муайян, 
индивидуал хусусиятлар сифатида амал қилишидир.
Интеллектуал, эмоционал ва руҳий асослар ирода билан уйғунликда 
эътиқодлар – одамлар фаол қабул қиладиган, уларнинг онг даражаси ва ҳаётдаги 
мўлжалларига мос келадиган қарашларни юзага келтиради.
Дунёқарашнинг муҳим элементи шубҳа бўлиб, у дунёқарашни догматизм, 
яъни бирёқлама, нотанқидий фикрлаш, у ёки бу қоидани шак-шубҳасиз ҳақиқат деб 
қабул қилишдан асрайди. Догматизмнинг қарама-каршиси скептицизм бўлиб, бунда 
шубҳа мутлақлашади, фикрлашнинг асосий омилига айланади, билиш ва борлиқни 
идрок этишнинг бош тамойили сифатида амал қилади.
Дунёқарашнинг тузилиши дунёни сезиш, дунёни идрок этиш ва дунёни 
тушуниш каби энг муҳим элементлардан иборат.
Дунёни сезиш – бу ўзини қуршаган дунёни сезгилар ёрдамида ҳиссий идрок 
этишдир. Бунда туйғулар, кайфият дунёни гўёки рангларга бўяйди, унинг образини 
субъектив, соф индивидуал сезгилар орқали акс эттиради. Масалан, бемор одамга 
ҳаддан ташқари ёруғ бўлиб туюлиши мумкин бўлган нур, соғлом одам учун нормал 
бўлади; дальтоник ранглар гаммасини, кўриш қобилияти нормал бўлган одамга 
қараганда бутунлай бошқача идрок этади. Бундан дунёни сезишнинг ҳар хил, 
хусусан оптимистик, пессимистик, фожеавий типлари келиб чиқади.

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish