Бир кунлик ёлланма ишда ишлайдиган хотин-кизларнинг мехнат фаолиятида эхтиёжларини бахолаш ва одам савдоси курбонига айланиб колишини олдини олиш” мавзусида ўтказилган суровнома якунларига оид


Конуний ижтимоий химояланган, доимий мехнат ёки тадбиркорлик билан шугулланишни хохлайсизми?



Download 1,65 Mb.
bet5/6
Sana11.01.2023
Hajmi1,65 Mb.
#898934
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ИАЗ Одам савдо мвдикор

Конуний ижтимоий химояланган, доимий мехнат ёки тадбиркорлик билан шугулланишни хохлайсизми?
Ушбу саволга респондентларимиздан 85 нафари яъни (81%) “ха” деб жавоб беришган, факатгина 20 нафари (19%) “Уйлаб кураман” деган жавобни берган. Респондентларимизда конуний химояланган ва вактида нафакага чикиш имконини берувчи мехнат фаолияти билан шугулланишга эхтиёжлари бор, лекин улар буни кандай амалга ошириш мумкинлиги тугрисида билим куникма ва малакага эга эмаслар. Улар касб-хунар борасида етарлича билим ва куникмага эга эмасликлари учун купрок пул топиш илинжида синхрон ташкил этилган мадикор аёллар бозорига чикишмокда. (11 диаграмма)

Айнан кандай мехнат билан шугулланишни хохлаган булардингиз?
Бу борада сўровномада иштирок этган респондентларнинг фақатгина 40 нафари (38%) Интернет магазин хизматлари деб жавоб берган. Уларнинг 32 нафари (30%) уй хизмати деб жавоб берган, 8 нафари (8%) дизайнерлик деган жавобни беришган, 23 нафари (22%) бу борада аниқ жавоб беришга қийналган ва 2 нафар (2%) иштирокчи Ётган бемор парвариши деб жавоб берган. (12 диаграмма)



Шугулланиш учун Сизга кандай ёрдам керак? Деган саволга респондентларимиз шундай жавоб беришган: 40 нафари (38%) маблагларни жалб килиш деб жавоб берган, 35 нафари (34%)и кушимча укиш деб жавоб берган, 30 нафари (28%) бошка деб белгилашган, вахоланки бизда яна кушимча жавоб вариантлари бор эди бу асбобғ ускуна, болаларни богчага жойлаш каби эди, колган жавоб вариантларини белгилашмаган. Тадбиркорликни юритиш ва ишлаб чикариш учун маълум микдорда асбоб-ускуна керак булиши хакида иштирокчиларимиз уйлаб хам куришмаган. Бу уз навбатида уларда тадбиркорлик фаолияти билан шугулланиш хакида Мехнат бандлиги “Мономарказ” лари хакида ва ушбу марказлар касб хунарга ургатувчи курслари борлиги хакида хабардорликнинг камлигидан далолат беради. (13 диаграмма)



Ўзбекистонда аёллар учун яратилаётган имкониятлар ва янгиликлар тўҳрисидаги маълумотни қаердан оласиз? Деган саволга респондентларимиз куйидагича жавоб беришган: 60 нафари (57%) телевидиниядан деб, 17 нафари (16%) ижтимоий тармоклардан деб, 15 нафари (14%)и махалла маслахатчисидан деб, 13 нафари (13%) эса дугонамдан деб жавоб беришган. (14 диаграмма.) Тадқиқот ишидан ошинган маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда ўрганилаётган мавзу юзасидан олиб борилаётган тушинтириш ишлари фақатгина уюшган аҳоли қатламлари билан чегараланиб қолмоқда. Уюшмаган аҳоли вакиллари ўртасида Ўзбекистонда аёллар учун яратилаётган имкониятлар ва олиб борилаётган ислохотлар масалалари бўйича етарлича тарғибот ишлари ташкил этилмаётганлиги сабабли бу борадаги ислоҳотлар ва қонунчиликдан ҳабардорлик даражаси пастлигича қолмоқда.



Ушбу тадкикотни якунида шундай хулоса килиш мумкин: Бизнинг респондентларимиз билим ва куникма етишмаслиги окибатида ва оилавий зуравонлик - иктисодий зуравонлик, -ижтимоий зуравонлик натижасида зуравонлик курбонига айланиб колишган ва бир кунлик ёлланма мехнат килишга мажбурлик юзасидан чикишмокда. Агар бу аёлларимиз мехнат миграциясига ноконуний равишда кетишса одам савдоси курбонига айланишлари аник. Умуман олганда бугунги кунда жамиятда учраётган бу каби салбий иллатларнинг асосий сабаблари сифатида қонунни билмаслик, мавжуд иш ўринларининг етишмаслиги, чет элга қонуний ишга юборувчи ташкилотларнинг фаолиятининг сустлиги аҳоли ўртасида мазкур ташкилотлар ҳақида маълумотларнинг мавжуд эмаслиги шунингдек ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан етарлича ишларнинг олиб борилмаётганлиги сабаб бўлмоқда.


Тадқиқот иштирокчиларидан олинган интервюлар давомида аксарият иштирокчилар бу борада етарлича маълумотга эга эмаслиги, мутасадди ташкилотлар фаолиятидан ҳабари йўқлигини билдирган. Ундан ташкари улар ўзларини зуравонлик курбонига айланиб бораётганлиги хакида хам билишмасликлари маълум бўлди.
Респондентларнинг билдирган фикрлари ва саволларга берган жавобларидан келиб чиқиб бугунги кунга келиб одам савдосининг авж олишига, яъни инсонни қандайдир бир буюм сифатида, таъбир жоиз бўлса инсонни олди-сотдининг объекти сифатида фойдаланилиши, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига қуйидагилар сабаб бўлмоқда:
бугунги кунда ўрганилаётган мавзу юзасидан олиб борилаётган тушинтириш ишлари фақатгина уюшган аҳоли қатламлари билан чегараланиб қолаётганлиги, уюшмаган аҳоли вакиллари ўртасида одам савдоси, қонунуий миграция масалалари бўйича етарлича тарғибот-ташвиқот тушунтириш ишларининг самарали ташкил этилмаётганлиги сабабли аксарият аҳоли вакиллари бу борадаги ислоҳотлар ва қонунчиликдаги янгиликлардан ҳабардорлик даражаси пастлигича қолиб кетаётганлиги;
одам савдоси каби ноқонуний фаолият тури бир ёки бир неча аъзолардан иборат гуруҳларнинг сердаромад манбасига айланиб бораётгани, яъни уларнинг ҳеч қандай оғир ва машаққатли меҳнатларсиз мўмай даромад олишга уринаётганлиги;
одам савдосининг қурбонига айланаётган шахсларнинг соддалиги, ўзининг, яқинларининг тақдирига ва келажагига бефарқлиги, лоқайдлиги, яъни энг олий неъмат ҳисобланмиш эркин ҳаёт тушунчасига нисбатан енгил ва бепарволик билан қарашлари оқибатида ушбу одам савдосини амалга оширувчи жиноятчиларнинг ўлжасига, аниқроғи уларнинг осон даромад манбаига айланиб қолмоқдалар;
одам савдосини амалга оширувчи жиноятчи шахслар ўзларининг танишлари, яқин қариндошларига нисбатан, яъни уларнинг ишончига кириб олиб, уларнинг одам савдосини қурбонига айланиб қолишига сабабчи бўлаётганлигида;
одам савдосининг қурбонига айланаётган шахсларнинг ор-номус қилиб, кўрган хўрликлари, уларга нисбатан ишлатилган турли хилдаги жисмоний ёки руҳий тазйиқлар ҳақида ёҳуд ўзининг ноқонуний равишда чегарани бузиб чиқиб, чет давлатда ҳеч қандай давлат рўйхатидан ўтмасдан, ноқонуний меҳнат фаолиятини амалга оширганлигидан қўрқиб булар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этмаслиги.

Юқорида келтирилган социологик тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги


Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish