Биология кафедраси тўйчиева Зиёда Абдихолиқ қизи


Тикончалар билан қуролланган ва заҳарли безлари унчалик яхши ривожланмаган балиқлар



Download 491,5 Kb.
bet37/46
Sana22.04.2022
Hajmi491,5 Kb.
#572998
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   46
Bog'liq
Республика

Тикончалар билан қуролланган ва заҳарли безлари унчалик яхши ривожланмаган балиқлар
Уларга денгиз окунлари киради Sebastes marinus. Уларнинг заҳарли безлари ингичка арконсимон бўлиб, сузгичларининг тиконли ўсимталарида жойлашган, лекин чиқарув йўлларида бўлмайди. Ажралмалар без қобиғининг остида йиғилади. Денгиз окунларининг тана шакли ҳақиқий окунни эслатади, аммо ўзига хос фарқлари ҳам бор. Улар тирик (туғувчи) туғар балиқларидир.
Личинкалар одатда қишда ёки баҳорда, баъзи турлари эса ёзда ёки кузда туғилади. Денгиз окунлари секин ўсади. Уларнинг заҳарли тузилмаси 13 та қаттиқ ўсимталар кўринишида бўлиб, бел сузгичида жойлашган ва заҳарли безлар билан таъминланган. Қаттиқ сузгич ўсимталари одамга санчилганда бир неча дақиқадан сўнг яра ўрнида кучли оғриқ ва яллиғланиш реакцияси юзага келиб, лимфангоит ва лимфаденит ривожланади. Баъзи одамларда тўқима шиши юзага келиб, қўл бармоқларига, билакка тарқалиши мумкин. Умумий кўринишларидан тахикардия, нафас олишнинг тезлашиши кузатилади. Бироқ бу ўзгаришлар тезда йўқолади, маҳаллий кўринишлардан кўпгина некроз ривожланиб боради. Яра ўрнида эса чандиқ қолади. Баъзи ҳолларда оғир асоратлар, масалан бармоқларни доимий букилмай қолиш ҳолатлари ҳам учрайди.
Заҳарланишнинг давоси симптоматик.
Думтиғлари билан қуролланган ва чиқарув йўллари бўлмаган оддий заҳарли безлари бўлган балиқлар
Уларга думнинали скатлар Trygon pastinaca киради. Танаси доирасимон, кенг бўлиб узун думи бўлади. Думида ўйилган тиғ шунинг думниналилар гуруҳига киради, йирик турларининг узунлиги 1,5-2,5 метрдир. Нинасини узунлиги 10-12 см. Ниналарининг асосида зуҳурли безлари жойлашган. Заҳари жуда кучли. Одатда скат тиғи санчилганда кучли оғриқ, беради ва жароҳатланган жой бирданига қизариб, 2-4 соатдан сўнг шишиб кетади, шиш сўнгра янада каттароқ масофани эгаллайди. Маҳаллий ўзгаришлардан ташқари умумий заҳарланиш аломатлари: ҳансираш, юрак уришини секинлашуви (брадикардия) кузатилади.
Заҳарланишнинг давоси симптоматик.
Қора ва Болтиқ денгизларида, шунингдек Ўрта Ер денгизида ва Атлантика океанида ўта заҳарли денгиз аждари, чаёни, илонча деб аталадиган балиқлар яшайди (Trachinus draco). Бу балиқларнинг тиконли аппарати учли сузгич ўсимталардан иборат бўлиб, баъзи бирлари эса жабра қопламаси тиғларидан ташкил топган. Денгиз аждарининг жабра қопламасида яхши ривожланган бегизсимон тиғи бўлади. Олдинги бел сузгичларида олтита қаттиқ тикон – ўсимтаси бор. Тиғ ва тикон ўсимтаси заҳарли безлар билан таъминланган. Қолган сузгичлар ўсимтасида заҳарли безлар бўлмайди.
Денгиз аждари танаси ён томонидан қаттиқ сиқилган бўлиб, бошининг юқорисида бир-бирига яқин жойлашган кўзлари бўлади. Танасининг ранги пушти жигарранг, ён томонларида қорамтир чизиғи бор. Денгиз аждарларининг узунлиги 30 см гача бўлиб денгиз тубида ҳаёт кечиради.

Download 491,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish