Қушҳўрлар заҳаридан заҳарланиш клиникаси.
Турли ҳайвонлар устида ўтказилган текширишлар шуни кўрсатадики, қушҳўрнинг заҳари нейротроп таъсирга эга бўлиб, чаққандан сўнг дастлабки дақиқаларда қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. Лекин, бир оздан сўнг оғриқ тўхтаб умумий интоксикация белгилари ривожланади. Беморнинг қаттиқ чарчагандек тинкаси қуриб, ҳаракат кординацияси бузилади, уйқу босади, юрак ва нафас фаолияти сусайиши кузатилади, қусиши мумкин. Одатда кўпгина ҳолларда беморнинг аҳволи бир неча соатдан сўнг яхшиланиб, икки уч кунда соғайиб кетади.
Заҳарланишнинг давоси. Заҳарни маҳаллий равишда инактивациялаш ёрдам бермайди. Заҳарланишда асосан юрак ва нафас фаолиятини кучайтириб туриш керак.
Қорақурт ўргимчаги (Lathrodectus tredecimguttatus) нейротроп заҳарга эга. Вояга етган урғочи ўргимчак қора баҳмал тусда, қорни катта бўилб, қорни устида тўғри жойлашган 13 та қизил нуқтаси бўлади. Вояга етган эркаги эса ола рангда бўлади. Европа Жанубида, Шимолий Шарқий Аффикада, Яқин ва Ўрта Осиё давлатларида кенг тарқалган.
Қорақурт асосан даштларда бўлади. Бундан ташқари янги аҳоли яшайдиган жойларда ҳам учрайди. Урғочисининг ҳаёт тарзи эркагиникига қараганда яхши ўрганилган. Урғочилари ёшлигида (вояга етмаганлари) кўчиб ҳаёт кечиради.
Заҳарловчи аппарати аосан заҳар безлари ва жароҳатловчи мосламадан тузилган. Ўргимчакнинг заҳарли безлари бош-кўкрагида жойлашган бўлиб, чиқариш йўллари хелицераларини асосига очилади. С.В.Пигулевский олиб борган кузатишларига қараганда, қорақурт заҳари ўзини симпатик холиномиметик хоссаси билан силлиқ мушак тўқимасига миотроп таъсир кўрсатади, периферик қон томирлари спазмига сабаб бўалди, уларнинг ўтказувчанлигини оширади. Бунинг натижасида аъзоларга ва марказий нерв системасига қон қўйилади.
Заҳарланишнинг манзараси Қорақурт бехосдан чақиб олади. Чаққандан бир оз ўтгач енгил санчиқ ҳисси сезилади. Баъзан терида иккита сал-пал фарқланадиган, тез билинмай кетадиган нуқталарни кўриш мумкин. Баъзи бир ҳолларда ҳеч қандай из қолмайди. Умумий интоксикация белгилари тез юзага келади. Чаққандан сўнг 10-15 минут ўтгач, бемор бўғимлардаги кўкрак, бел қорин соҳасидаги кучли оғриқдан оёқларининг увишишидан шикоят қилади. Юз ва склера гиперемияси, қовоқлар шишиб, қалтираш ва кўп терлаш ҳолатлари кузатилади. Мушаклар қувватсизлиги туфайли бемор оёғида тик тура олмайди. Шунингдек беморда қўрқув ҳисси пайдо бўлиб, талвасага тушади, оғриқнинг зўридан ўзини қўярга жой тополмай бақиради. Сийдик ва аҳлат чиқиши қийинлашади. Тил қуруқ бўилб, қиринди билан қопланган бўалди. Нафас олишга ва гапиришга қийинлашади. Кўз қорачиғининг рефлекси бузилиб бошқа рефлекслар эса кучаяди. Тана ҳарорати ва қон босими кўтарилади. Кучли заҳарланишда касаллик ўн икки кунлар давом этиши мумкин. Жуда оғир холларда қўзғалиш депрессия билан алмашинади. Бунда бемор ҳушидан кетиб, алаҳсирайди, ўлиб қолиши ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |