Барча биотик алоқаларни олти гуруxга ажратиш мумкин:
1. Популяциялардан бирортаси хам бошқасига таъсир кўрсатмайди (0,0). Агар икки тур бир-бирига таъсир қилмаса, улар ўртасида бетарафлик (нейтрализм) мавжуд (0,0). Аслида табиатда хақиқий бетарафлик жуда кам, чунки барча турлар бевосита бўлмаса-да, билвосита ўзаро таъсирлашади. Бу билвосита таъсирлашиш самарасини эса, биз билимларимиз етарли бўлмагани сабабли кўра олмаймиз.
2. Икки турнинг анча мустаъкам ўзаро фойдали алоқалари (+,+) мутуализм дейилади. Бундай ўзаро фойдали алоқада ҳар иккала турнинг иштирок этиши шартдир. Ҳар иккала организм учун фойдали ъисобланган бундай ўзаро муносабатлар симбиотик муносабатлар деб номланади. Масалан, чангланувчи ўсимликлар ва нектар олувчи ёки озиқланувчи, мева ва уруғлар тарқатувчи хашаротларнинг ўзаро алоқаси бунга мисол бўла олади.
3. Бир тур бошқасига зарар хам, фойда хам келтирмасдан ўзи қандайдир фойда-устунликка эга бўлса, бундай ўзаро муносабатлар шакли комменсализм (+,0) деб аталади. Масалан, акулалар терисига ёпишиб олиб, унда қолган озуқа қолдиқлари билан ҳаёт кечирувчи крилипала, шунингдек, балиқлар терисига ёпишиб яшовчи гидроид полиплар ва бошқа хайвон турлари ўртасидаги муносабатларни эслаб ўтиш мумкин.
4. Иккала тур учун хам зарарли муносабат рақобат (-,-) дейилади. Рақобат озуқаси, яшаш жойи яқин бўлган турлар ўртасида юзага келади. Рақобат турлар ичида ёки турлараро бўлиши мумкин. Тур ичидаги курашлар кучли бўлади. Чунки унинг асосида табиий танлаш ва тур ъосил бўлиш жараёнлари ётади.
Умумий маънода "рақобат" сўзи роқибликни, мусобақани англатади. Агар, икки популяция айни бир ресурсдан фойдаланса, (айниқса, у агар етарли бўлмаса), улар ўртасида бу ресурсларни эгаллаб олиш борасида роқиблик юзага келиши муқаррардир. Бундай рақобатдан ҳар қайси тур зарар кўради. У организмларнинг яшовчанлигига ва ўсишга, улар популяцияси сонига таъсир кўрсатади.
5.Йиртқичлик (+,-)-организмлар ўзаро муносабатларининг кенг тарқалган туридир. Бунда бир тур вакиллари иккинчи тур вакилларини йўқ қилади, яъни еб қўяди. Йиртқичлик - озиқавий муносабатлар шаклларидан биридир.
Типик йиртқичлик хайвонларнинг овлаш табиатда кузатилади. Йиртқичлик фақат хайвонларда эмас, балки ўсимликларда хам кузатилади. Масалан, хашаротхўр ўсимликларнинг хашаротга бўлган муносабати-йиртқичликдир. Хуллас, бунда бир тур фойда топса, иккинчи тур зулм кўради.
6.Паразитизм (+,-)- шундай биотик муносабатки, бунда бир турдаги организм (паразит)лар бошқа турдаги организм (хўжайини)нинг тўқималари ёки озиқ моддалари ъисобига яшайди. Паразитизм йиртқичликка яқиндир. Аммо хақиқий йиртқичдан фарқли ўлароқ паразит организм-хўжайинини даръол ўлдирмайди, одатда, у тирик хўжайиндан ўзининг вақтинчалик ёки доимий яшаш жойи сифатида фойдаланади. Паразит ўз ҳаётини таъминлаб турган хўжайинини аста-секин халок этади.
Паразитлик ўсимликлар орасида хам учрайди, чирмовиқ ва шумғуялар типик паразитлардир.
Фойдаланилган адабиётлар
1. «Соглом авлод-бизнинг келажагимиз» Тошкент, Ибн Сино номидаги нашриёт 2000 й.
2. Узбекистон Республикаси Миллий Энциклопедияси. Тошкент, Комуслар бош тахририяти, 1997 й.
3. Мамашокиров С, «Экологик баркарорлик омиллари» Тафаккур журнали, 2005 йил, 1- сон.
4. Шарафиддинов О, «Экологик маданият» Тафаккур журнали 2005 йил.
5. Олтинов М, «Экология ва инсон» Каранг, «Узбекистон Республикаси биологик хилма-хилликнинг экологик муаммолари» Навоий 2006 йил.
6. М.Мамардашвили. М.К. Сознание и цивилизация. «Природа» журнали 1988 йил, 11-сон.
Do'stlaringiz bilan baham: |