СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ШАРОИТИДА ЎСИМЛИКЛАР СЕЛЕКЦИЯСИ ВА
УРУҒЧИЛИГИНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
Мирхошимов Р., Аралов А., Кулиев Т., Жўманов Ў.
“Ўсимлик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш технологиялари
илмий-амалий маркази” МЧЖ
Ўсимликлар селекцияси ҳар бир ҳудуднинг табиий иқлим шароитига мос
бўлган ўсимлик турлари, навларини танлаш ва яратиш билан шуғулланса,
«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
282
уруғчилик сифатли уруғлик тайёрлаш билан шуғулланади. Селекция ёрдамида
қишлоқ хўжалик экинлари маҳсулдорлигини 30-40 % ошириш мумкин бўлса,
сифатли уруғлик ўсимликларни стресс шароитга чидамлигини оширади
ва
уларнинг белги - хусусиятларини сақлаб қолади.
Шу
сабабдан,
республикамизда
селекция
ва
уруғчиликни
ривожлантиришга
аҳамият
берилмоқда
.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2018 йил 27-апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида
уруғчилик тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги
қарорда қишлоқ хўжалиги экинларидан сифатли уруғликни етиштириш озиқ–
овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим омили эканлиги алоҳида қайд
этилган. Шу билан бирга мазкур қарорда илмий–тадқиқот муассасаларининг
фаолиятини ташкил этиш масалалари ҳал этилмаётганлиги кўрсатиб ўтилган.
Глобал иқлим ўзгариши ва сув танқислигининг юзага келиши стресс
шароитга чидамли бўлган генотипларга бўлган талабнинг дунё бўйича,
жумладан, республикамизда ҳам ошиб боришига сабаб бўлмоқда. Бунинг учун
биринчи навбатда шўрлангган тупроқ шароитида селекция ишларини ташкил
этиш мақсадга мувофиқдир. Шундан келиб чиқиб вилоятимизда селекция ва
уруғчиликнинг қуйидаги масалалари долзарб ҳисобланади:
1.Шўрга чидамли ўсимлик турлари, навларини танлаш, яратиш ва
уларнинг уруғчилигини ташкил этиш. 2.Шўрланган тупроқлар унумдорлигини
ошириш. Бунинг учун биринчи навбатда ўсимликларнинг генетик заҳирасига
эга бўлиш керак бўлади. АҚШ нинг Аризона университетида ва ICBA ҳалқаро
ташкилотида ташкил этилган шўрга чидамли ўсимликлар генофонди селекция
ишларини ташкил этиш учун бошланғич манба бўлиб ҳизмат қилмоқда.
Натижада, ўсимликларнинг стресс шароитга чидамли генотиплари танлаб
олинди ва ишлаб чиқаришга жорий этилди[1;95-99-б].
Гулистон
давлат
университети
“Экспериментал
биология”
лабораториясида таркиби 700 дан ортиқ “Ўсимликлар генофонди” ташкил
этилган. Генофонд таркибидаги ўсимликларни шўрланган тупроқ шароитида
ўрганиш натижасида кузги буғдойнинг “Боёвут-1”, ГулДУ-1, арпанинг ГулДУ-
2, жўхорининг ГулДУ-3, ГулДУ-4, африка қўноғининг Л-4, Л-5 ҳамда ғўзанингг
Л-1, Л-2 Л-3, Л-21 каби нав ва линиялари танланди. Шу билан бирга генофонд
таркибидан рапснинг “Явана”, “Ясна”, махсарнинг № 0042, № 0043,
маккажўхорининг MV 270 коллекцион намуналари танлаб олиниб селекция
учун бошланғич манба сифатида тавсия этилди [2; 53-54-б., 3; 34-б., 4; 237-239-
б.].
Шўрланган тупроқлардан самарали фойдаланишда биринчи навбатда
уларнинг унумдорлигини ошириш керак бўлади. Бу ўринда оралиқ (сидерат)
Do'stlaringiz bilan baham: |