«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика илмий-амалий анжумани


«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани



Download 7,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/454
Sana06.07.2022
Hajmi7,14 Mb.
#745631
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   454
Bog'liq
guldu-anjuman-17042020

«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
29 
камайтирмасдан туриб, Англия давлати гўшт етиштиришни анча кўпайтиришга 
эришди [2]. 
Ҳозирги вақтда, гўшт муаммоси долзарб бўлиб турган республикамиз 
чорвадорлари учун ҳам бу, истиқболли йўл ҳисобланади. Чунки, 
республикамиздаги мавжуд қорамолларнинг асосий қисмини сут ва сут-гўшт 
йўналишидаги қорамол зотлари ташкил қилади. Уларнинг гўшт маҳсулдорлиги 
ва гўштдорлик сифати унчалик юқори даражада эмас. Шунинг учун пода 
сафини қайта тиклаш ва зот таркибини тоза ҳолда сақлаб қолиш мақсадида 
тахминан 1/3 қисм атрофидаги энг яхши сигирларни соф ҳолда урчитиб, қолган 
2/3 қисмини гўштдор буқа зотлари билан саноат асосида чатиштиришни 
ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. 
АҚШнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган қурғоқчил минтақаларида, 
гўшт йўналишидаги сигирларни зебу буқалари билан чатиштириш кенг йўлга 
қўйилган. Бундай турлараро чатиштириш усули билан олинган дурагай 
авлодлар, қурғоқчил ва иссиқ иқлим шароитига бардошли бўлиб, чўлнинг 
сийрак ўт қопламларидан яхши фойдалана олади ва Ғарбий Европанинг 
гўштдор қорамол зотларига нисбатан қон-паразитар касалликларига 
чидамлилиги билан ажралиб туради. 
Республикамизнинг маҳаллий қорамол зотлари ҳам қурғоқчил чўл ва 
чалачўл 
шароитига 
мослашувчанлик 
қобилияти 
жиҳатидан 
зебудан 
қолишмайди. Лекин, улар ихтисослаштирилган гўшт йўналишидаги 
қорамолларга нисбатан анча кеч етилади, гўштининг сифати ҳам ҳозирги замон 
талабларига жавоб бера олмайди (гўшт мармарлиги кам ва териости ёғ қатлами 
кучлироқ ривожланган). Шундай бўлсада, улар иссиқлик ва ҳароратнинг кескин 
ўзгаришларига осон бардош беради, кам ҳосилдорли яйловларда ўтлаб, яхши 
семира олади. 
Ҳамдўстлик давлатларида ва республикамизнинг тоғ ва тоғолди 
зоналарида олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатадики, маҳаллий 
қорамолларни герефорд, шортгорн, абердин-ангус, санта-гертруда каби 
гўштдор буқалар билан саноат асосида чатиштириш усулини қўллаш 
натижасида олинган I бўғин дурагай авлодлари, оналари каби яшовчанлик ва 
чидамлилик қобилиятини сақлаб қолган ҳолда, уларга нисбатан анча 
йириклиги, тез етилувчанлиги, сўйим чиқимининг юқорилиги, гўшт нимтаси 
таркибида мускул ва ёғ қатламлари нисбатининг кўплиги билан ажралиб 
туради [1,3,4]. Бундай дурагай авлодларни меъёр ва рацион асосида 
озиқлантириб боқилса, 8-10 ойлигида 300-350 кг тирик вазнга етиши мумкин. 
Йирик зотли сут ва сут-гўшт йўналишидаги сигирларни йирик ва тез 
етилувчан герефорд, шортгорн каби гўштдор буқалар билан саноат асосида 



Download 7,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   454




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa


yuklab olish