«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
326
бензоиладенин (9 мМ)+нафталинацетик кислота (0,54 мМ) комбинациясидан
фойдаланилганда нисбатан интенсив ривожланиши қайд қилинган.
In vitro
шароитида анорни (
Punica granatum
L.) микроклонлаш жараёнида
МС ва WPM озуқа муҳити солиштириш асосида таҳлил қилинган. Бунда
таркибида кинетин (2,3-18,4 мкМ)+1-нафталин ацетик кислота (0,54 мкМ)
комбинацияси мавжуд шароитда WPM озуқа муҳити шароитида МС озуқа
муҳитига нисбатан регенерация интенсивлиги юқори бўлиши қайд қилинган.
Анор новдасининг ўрта, учки куртаклари ва меристема тўқимаси МС озуқа
муҳити таркибида BAP (3 мг/л), NAA (0,1-0,5 мг/л), IBA (0,1-0,5 мг/л) ва
шунингдек, GA
3
(0,5 мг/л) қўшилган шароитда оптимал ривожланган.
Тадқиқотларимизда МС озуқа муҳити таркибида цитокининлар
таъсирида BAP ва NAA комбинациясидан фойдаланишга нисбатан
ўсимталарнинг ҳосил бўлиши интенсивлиги юқори бўлиши қайд қилинди.
Тажрибаларда ГК (0,5-2,0 мг/л) культурада ўстириш давомида ризогенез
ва органогенез жараёни интенсивлигига сезиларли даражада ижобий таъсир
кўрсатиши
аниқланди.
Бундан
ташқари
регенерация
интенсивлиги
ўсимликнинг генотипи (анор навлари) билан биргаликда, озуқа муҳитининг
типи ва унинг таркибда фойдаланилган стимуляторлар типи ва
комбинацияларига боғлиқлиги аниқланди. Жумладан, Кворин-Лепорье озуқа
муҳити таркибида 6-БАП (1-2 мг/л)+ГК (0,5-1 мг/л)+НСК (0,2 мг/л)
комбинацияда фойдаланилганда эксплантада регенерация жараёни етарли
даражада оптимал амалга ошиши аниқланди.
Тажрибаларимизда «Қора қайим», «Қизил анор», «Оқ дона/Туятиш» ва
«Аччиқ дона» маҳаллий анор навлари барг эксплантасини
in vitro
шароитида
культура шаклида ўстиришда морфогенез жараёни интенсивлигига озуқа
муҳити таркибининг таъсири таҳлил қилинди. Углеводларнинг (сахароза,
глюкоза, мальтоза, фруктоза ва лактоза) регенерация жараёнига таъсири
ўрганилганда, барг эксплантасидан шаклланган каллус ҳосил бўлиши ва ўсиш
интенсивлиги глюкоза ва сахарозадан фойдаланилган тажриба вариантида
(глюкоза 30 мг/л; сахароза 40 мг/л) нисбатан оптимал даражада амалга ошиши
аниқланди. Тажрибамизда анор навларини
in vitro
шароитида культура шаклида
ўстиришда экспланта сифатида баргдан бошланғич материал сифатида
фойдаланиш нисбатан мақсадга мувофиқ ҳисобланиши қайд қилинди.
Шунингдек, анор барглари эксплантасининг
in vitro
шароитида культурада
каллус ҳосил қилиши, ризогенез ва органогенез жараёнлари интенсивлиги
озуқа муҳитининг таркиби, жумладан биологик стимуляторларнинг типи ва
комбинацияларига сезиларли даражада боғлиқлиги аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |