«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
133
харажатларини камайтирибгина қолмай, маҳаллий шароитимиздаги биохилма-
хилликни бойитиб, аҳолининг доривор ўсимликларга бўлган талабини қисман
қондиради.
Бугунги кунда турли хил касалликларга қарши инсон имунитетини
кўтарувчи табиий дори воситаларини тадбиғ этиш давр талабидир. Иммун
тизимини кучайтирувчи ва вирусга қарши хусусиятга эга бўлган
индродуцентлар қаторига кирувчи ўсимликлардан бири
Echinacea purpurea (L)
Moench
ўсимлигидир [1, б. 51- 52].
Asteraceae оиласига мансуб хориж халқ табобатида қадимдан маълум
бўлган шифобахш ўсимлик
Echinacea purpurea (L) Moench
Шимолий Америка
минтақасидан 300 йил олдин Европа минтақасига манзарали ўсимлик сифатида
кириб келган ва Америка аҳолиси эхинациани
«purple coneflower» - “
ғуддачали
пушти гул” номи билан аташган. Биринчи бўлиб аборигенлар бу ўсимликдан
оддий шамоллашдан тортиб то илон чаққанда доривор малҳам сифатида
фойдаланган.XVIII аср охири ва XX аср бошларида Америкада бу ўсимликнинг
фармацевтик хусусиятлари тўлиқ ўрганилиб, ундаги мавжуд моддаларнинг
хилма хилиги бошқа доривор ўсимликларга нисбатан анча юқори бўлганлиги
сабабли уни “Прерия ҳадияси” деб аташди [2, б.10].
Хозирда дунё фармацевтикасида
Echinacea purpurea (L) Moench
дан
олинган экстрактлар инсон организмида захарли кимёвий моддаларнинг
тўпланишида; хужайраларда радиацияларнинг ионланишида; узоқ вақт
кимётерапия ва ультрабинафша нурларидан фойдаланиш натижасида
организмнинг зўриқишида, кучли антибиотиклар қабул қилинганда иммун
тизимини тикловчи препарат сифатида кенг қўлланилмоқда [3,б.612].
Бугунги кунда Мирзачўл шароитида
Echinacea purpurea (L) Moench
ўсимлиги ўстирилиб, унинг биологик хусусиятлари ўрганилмоқда. Олинган
натижаларга кўра эхинациянинг биринчи ва иккинчи йил онтогенезида ўртача
баланлиги 90-160 см. ни ташкил қилди. Ўқилдиз системасига эга бўлиб, унинг
ривожланишида қиса илдизпоява унга бириккан иккиламчи майда илдизяалар
яхши шакилланди. Илдизолди барглари тўқ яшил, дағал, яхши томирланган,
узун бандли, барг пластинкаси (кенглиги 10-16, узунлиги 20-28 см.)
тухумсимон шакилда бўлиб, йирик тўпбаргни ташкил қилади.Эхинация
онтогенезининг биринчи йилида фақат вергинил фазада бўлиб камдан кам
холатда генератив фазага ўтади, яъни бу кўрсаткич 4% ташкил қилса,
онтогенезининг иккинчи йилида 100% гуллаш жараёни кузатилади. Ва бу давр
12-21 май ойларида гул навдаларнинг шакилланиши билан бошланиб, ғунчалаш
даври июнь ойининг 5-15 кунларига, гуллашнинг бошланиши июлнинг 6-10
кунларига тўғри келиб то кеч кузгача, яъни биринчи совуқ кунларгача гуллш
Do'stlaringiz bilan baham: |