Фойдаланилган адабиётлар
1.
Ашурметов О.А., Тўхтаев Б.Е. Доривор ўсимликлар интродукциясининг
тарихи, муаммолари ва истиқболлари // Ўсимликлар интродукцияси:
муаммолари ва истиқболлари: Республика илмий - конференция
материаллари. –Хива: ХМА, 2003. – Б. 12-15.
«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
112
2.
Интродукция нетрадиционных и редких сельскохозяйственных растений.
Мат. Всероссийской научно-произв. конф., Пенза., 1998.- 186с.
3.
Мурдахаев Ю.М. Ўзбекистонда ватан топган доривор ўсимликлар. -
Тошкент, 1990.
ҒЎЗА НАВЛАРИДА ҚИММАТЛИ-ХЎЖАЛИК КЎРСАТКИЧЛАР
Эргашев М.М.– б.ф.ф.д., катта ўқитувчи, Мадрахимов М.И.– ўқитувчи,
Холдоров А.- талаба, Мусурмонов А.-талаба
Гулистон давлат университети
Кейинги ўн йилликларда инсоннинг хусусан саноатдаги фаолияти
туфайли атроф – муҳитга кўрсатаётган таъсири кучли сезилмоқда. 1980 йилдан
то ҳозиргача сайёрамизда ўртача йиллик ҳарорат 0,7º га ошган. Бу дунё
атмосферасида ҳаво массаларининг циркуляциясига таъсир кўрсатиб Ер
шарининг маълум жойларида ёғингарчиликнинг ортишига, қай бир жойларида
эса қурғоқчиликнинг ортишига сабабчи бўлмоқда [1].
Тирик организмларнинг ўзгараётган муҳит шароитларига бўладиган
жавоби асосан мосланиш орқали бўлади. Ана шундай мосланишлардан бирлари
- сув танқислиги ва тупроқ шароитига бўладиган мосланишдир. Маълум вақт
давомида ташқи муҳит шароитларининг таъсирида организм белгиларининг
ривожланишида ўзгарувчанлик жараёни адаптив-мосланиш характерига эга
бўлиб боради. Танлаш натижасида мосланиш ҳам ўзгариши, бинобарин
организм генотипик тузилмаси ҳам ўзгаришга учраши мумкин [2].
Сирдарё вилояти иқтисодий тараққиётининг муҳим тармоғи ҳисобланган
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хусусан, пахтачиликни такомиллаштириш
замонавий фан ютуқларидан самарали фойдаланиш асосида ғўзанинг тезпишар,
серҳосил, тола чиқими ва сифати юқори, абиотик ва биотик омилларга
бардошли янги навларни яратишга жиддий эътибор қаратишни талаб этмоқда.
Шу нуқтаи назардан, Сирдарё вилояти шароитида бир нечта ғўза навлари
қимматли-хўжалик белгилари бўйича (тола чиқиши, тола индекси, битта
кўсакдаги пахта вазни ва 1000 та чигит вазни) тадқиқ қилинди.
Навларда тола чиқиши бўйича таҳлиллар шуни кўрсатадики, C-5706,
Бухоро-10 ва Хоразм-127 навлари юқори кўрсаткичли бўлиши билан
характерланди (мос равишда: 40,76±0,67%, 39,40±0,60%, 39,87±0,75%).
Пахтакор-1 ва C-8294 навлари эса (мос равишда: 33,07±0,95%,32,97±0,99%)
паст кўрсаткични намоён қилди. Қолган навларда бу кўрсаткич 36-38%
оралиғида бўлди (жадвал-1).
Do'stlaringiz bilan baham: |