3.3- жадвал
Конструкцияларда дарзларнинг классификацияланиши [4]
Дарзларнинг турлари
Киришиш
натижасида пайдо
бўлувчи
Ҳарорат таъсирида
Чўкиш
натижасида
Деформация натижасида
1
2
3
4
Сабаблари
Майда
тўлдирувчили бетон
қоришмаси
(600-700кг/м3 дан
ортиқ)
Ҳароратнинг таъсири:
тайёрлаш жараёнида
қисқа муддатли
иссиқлик таъсири,
пайвандлаш-монтаж
ишларида,
ҳароратнинг мавсумий
тебранишидан, юқори
технологик ҳароратлар
ва ҳ.к.
Таянч ва
пастда
жойлашган
конструкция-
ларнинг
деформация-
ланишидан
Материал
мустаҳкамлигининг
камлиги, транспорт, сақлаш
ва монтаждаги юкланишлар.
Нотўғри арматуралаш,
фазовий бикирликнинг
етишмаслиги,
эксплуатацион юкларнинг
ортиб кетиши. Кесимда
коррозия маҳсулининг ва
динамик юкларнинг ортиши
Тавсифи
Турғун,
ривожланувчи
Кесим бўйлаб,
бир томонлама
Бўйлама,
горизонтал,
кўндаланг,
вертикал
Битталик, параллел (тўр
шаклида), кесишувчи
Ўлчами
Толасимон – 0,1 мм
гача
Майда – 0,3 мм гача
Ривожланувчи
0,3-0,5 мм
Катта – 1,0 мм гача,
Сезиларли даражада
катта– 1,0 мм дан катта
Хавфсиз
Хавфли
Дарзларни текширишда уларни келтириб чиқарувчи сабабларни,
тавсифини (масалан, бир томонлама ёки бутун кесим юза бўйича ...), пайдо
бўлиш вақтини аниқлаш зарурдир.
Пойдевор
ва
унинг
устида
жойлашган
конструкцияларнинг
деформацияланишига кўп ҳолатда заминнинг деформацияланиши сабаб
бўлади.
Заминнинг
деформацияланиши
асосий
сабабларидан
қуйидагиларни келтириш мумкин:
сунъий заминнинг ортиқча намланиши натижасида
чўкиши;
музлаш натижасида грунтнинг кўпчиши.
Намланиш натижасида чўкиш, аксарият ҳолларда лёссимон грунт
(соз тупроқ)ларга хосдир. Ортиқча намлик таъсирида лёссимон грунтли
заминнинг юк кўтариш қобилияти кескин камаяди. Шунинг учун бино ва
иншоотлар атрофларининг вертикал режалаштириш тўғри ташкил этилиб,
ташқи сувларнинг бино заминига тушишига йўл қўймаслик лозим. Бундан
ташқари бино ва унинг атрофидаги ер ости мухандислик таъминоти
қувурларининг соз ҳолатда ишлашини таъминлаш лозим.
Грунтнинг музлаши билан боғлиқ бўлган деформация грунт
таркибидаги сувнинг муз кристалларига айланиши натижасида пайдо
бўладиган кучланишдир.
Грунтнинг музлаши билан боғлиқ бўлган ҳажмий кенгайиши учун
қуйидаги учта асосий шароит бўлиши лозим:
- ҳажмий кенгаювчи грунт;
- грунтнинг намланиши;
- етарли чуқурликда пойдевор атрофидаги грунтнинг музлашига
сабаб бўлувчи манфий ҳаво ҳароратининг бўлиши.
Юқоридаги сабаблардан бирортаси бўлмаган ҳолда, грунтда совуқдан
ҳажмий кенгайиш ва бинода шикастланиш ҳолатининг юзага келишига
сабаб бўла олмайди.
Замин деформацияси туфайли содир бўладиган турли шароитдаги ва
даражадаги шикастланиш ва авария ҳолатлари қуйида келтирилган (3.3-
расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |