Билим соҳаси Ижтимоий таъминот ва соғликни сақлаш 500000


Крем – Crem (Крем – бош келишик бирликда Crem



Download 4,85 Mb.
bet23/57
Sana26.04.2022
Hajmi4,85 Mb.
#584308
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   57
Bog'liq
Рецептура 2017 узб

Крем – Crem
(Крем – бош келишик бирликда Crem, қаратқич келишик бирликда Crem)

Крем – тақсимланмаган официнал юмшоқ дори шакли бўлиб, консистенцияси суртмага нисбатан бироз суюқроқ бўлади. Асосан сиртдан тери касалликларини даволаш учун ишлатилади.


Крем асосий таъсир этувчи модда (basis), шакл берувчи индифферент моддалар ва сувдан иборат. Кремга рецепт қисқартирилган кўринишда, суртма ва пасталар сингари ёзилади. Шакл берувчи модда ва сув миқдори кўрсатилмайди.
Мисол: 2% низорал (Nizoral, Ketokonazol) сақловчи 15 г крем. Терининг жарохатланган қисмига ва унинг атрофига қўйиш учун буюрилсин.

Rp.: Crem Nizoral 2% - 15,0


(Ketokonazol)
D.S. Терининг жарохатланган қисмига
ва унинг атрофига қўйиш учун.
5% ли долгит (Dolgit, Ibuprofen) сақловчи 100 г крем. 4-10 см крем бўлагини терига қўйиб, охиста ишқалаш учун суткада 3 марта буюрилсин.

Rp.: Crem Dolgit 5% - 100,0


(Ibuprofen)
D.S. 4-10 см крем бўлагини терига қўйиб, охиста
ишқалаш учун суткада 3 марта.


Гель – Gel
(Гель – бош келишик бирликда Gel, қаратқич келишик бирликда Gel)

Гель – тақсимланмаган официнал юмшоқ дори шакли. Сиртдан ишлатишга мўлжалланган. Тери касалликларини даволаш учун ва резорбтив таъсир олиш учун ҳам қўлланилади.


Гель асосий таъсир этувчи модда (basis) ва шакл берувчи индифферент модда (constituens) дан иборат. Суртмадан фарқи, гельда шакл берувчи желатин ёки агар-агардан иборат бўлади. Гельга рецепт қисқартирилган кўринишда суртма ва паста каби ёзилади. Шакл берувчи модда кўрсатилмайди.
Мисол: 0,5% ли фуцис (Fusys, Fluconazole) сақловчи 30 г гель. Терининг шикастланган юзаси бўйлаб эҳтиёткорлик билан кунига 1 марта ишқалаб суркалсин.

Rp.: Gel Fusys 0,5% - 30,0


(Fluconazole)
D.S. Терининг шикастланган юзаси бўйлаб
эҳтиёткорлик билан кунига 1 марта
ишқалаб суркаш учун.

2,5% ли фастум (Fastum, Ketoprofen) сақловчи 50 г гель. 3-5 см гельни терининг жароҳатланган қисмига юпқа парда сифатида қўйиш учун суткада 2 марта буюрилсин.


Rp.: Gel Fastum 2,5% - 50,0


(Ketoprofen)
D.S. 3-5 см гельни терининг жароҳатланган
қисмига юпқа парда сифатида қўйиш
учун суткада 2 марта.

Download 4,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish