Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


 Ҳамширанинг ёзиш жараёни



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

 
5.8. Ҳамширанинг ёзиш жараёни 
 
Ҳамширанинг ёзиш жараёнидаги олинган маълумотлари билан у 
ўзининг ҳамширалик парвариши фаолиятини тўғри режалаштиради. 
Ёзиш жараёни 7 босқичга бўлинади: 
1. Ҳамширалик кузатуви. 
2. Ҳамширалик ҳаракати. 
3. Ҳамширалик сезгиси (ҳиссиёти). 
4. Пациент ҳаракати. 
6 Ҳамширанинг пациент ҳақидаги хулосаси. 
7. Суҳбатни тахлил қилиш.ва баҳолаш. 
1. Ҳамширалик кузатуви: 
Бунда ҳамшира хотирасини ишга солиб, жараённи таҳлил қилиб ёзиб боради. 
Ҳамшира суҳбатнинг хотирасида қолганларини ёзади, кузатган жараёнини 
ёзиб қолдиради. 
2. Ҳамширалик ҳаракати: 
Суҳбатдан сўнг қуйидаги схема бўйича ёзиб қолдирилади: 
- Сўз оҳанглари. 


78 
- Пауза. 
- Қилиқлари. 
- Асосий саволлари. 
- Хотирангиздаги муҳим мурожаатлари (Нимани сиздан сўрайди?). 
- Ўзингизнинг хатти-ҳаракатларингиз, ҳолатларингизнинг ўзгариши. 
- Ўзингизни қандай ҳис қилдингиз, суҳбатдан олган таассуротингиз. 
- Сўз, ҳаракат, ҳиссиёт ва ҳамширанинг хулосаси. 
Суҳбат жараёнини ёдга олишда пациентнинг қиёфаси, ҳаракати ва гапларини 
ҳам эсланг. 
Пациент суҳбат давомида ўзини қандай ҳис қилди, кайфияти қандайлигини 
белгиланг. 
Суҳбатни ташкил қилиб, биз қуйидаги схема бўйича саволларга жавоб 
беришимиз лозим: 
- Бизнинг ёзувимиздан мақсад? 
Бу босқичда суҳбатнинг қандай самараси бўлганлигини билишимиз мумкин. 
- Агар бизнинг гапларимиз қовушмаса нимага олиб келиши мумкин? 
- 2 шахс ўртасидаги мулоқотдаги кузатув кўникмалари. 
- новербал мулоқот ҳақида ўйлаганда қуйидаги қоидани унутмаслик муҳим: 
доимо кўзлар ёрдамида алоқа қилиш, овоз тони, юз қиёфаси, ҳолат ва ҳаракат 
сўзсиз бирор бир нарсани ифода этиши лозим. Юқоридаги новербал мулоқот 
воситалари орқали пациентнинг мақсади, туйғулари ва муносабатини ҳис 
қиламиз. 
Кузатув кўникмаларига юкоридагилардан ташқари қуйидаги новербал ифода 
воситалари киради: 
- Суҳбатдошлар ўртасидаги масофа ва шахсий бўшлиқ. 
- Тегиш (бевосита ушлаб). 
- Гавда ҳолати ва поза. 
- Сир тутиш. 
- Кўз ифодаси. 
- Паралингвистик ифода воситаси. 


79 
1. Суҳбатдошлар ўртасидаги масофа – атрофимиздаги шахсий бўшлиқ – буни 
ўзимиз сезмаймиз, қачонки биров таъсир кўрсатсагина ўзимизни ноқулай 
сезамиз. 
2. Ҳамшира ва шифокор, аёллар ва эркаклар билан мулоқотда шунчалик, 
мослашиб кетадиларки, ҳатто улар ечинган ҳолда бўлсалар ҳам бунга 
эътибор бермайдилар. Ҳамширада шундай вазият бўладики, бу ноқулай 
бўлса ҳам пациентга жуда яқин ўтиришига тўғри келади, бу эса пациентда 
тортиниш туйғусини келтириб чиқариши мумкин. Баъзан пациентга бевосита 
таъсир кўрсатиб (гавдасига тегиб, силаб) уни тинчлантириши мумкин, бу 
айниқса кучли руҳий кечинмаларда яхши самара беради. Агар бу беморнинг 
дардини енгиллаштирса, ҳамшира буни дарҳол сезади, агар аксинча бўлса 
пациент новербал каналлар орқали ўз норозилигини билдиради. 
3. Гавда ҳолати ва поза – бу бошқа шахсга нисбатан ўзининг устунлигини ёки 
аксинча пастлигини, доминант ёки пассивлигини англатади (М: қўлини 
белига тираб, ёки оёғини чалиштириб ўтириши). Гавда ҳолати ёки киёфаси 
суҳбатдоши тўғрисидаги барча маълумотни англатиши мумкин. Кўз 
ҳаракати, мимикаси, юз қиёфасига қараб унинг қайфияти тўғрисида 
(норозилиқ ёки миннатдорчилиқ) хулоса чиқаришимиз мумкин. 
4. Конфиденциялик – сир сақлаш. 
- Суҳбатдош билан очиқчасига суҳбат олиб бориш лозим, агар керак бўлган 
холларда эса унинг баъзи маълумотлари сир сақланади. Бундай ҳолларда 
яккама-якка гаплашилади. 
5. Кўз билан алоқа ўрнатиш. 
Кўз қарашлари кўп маълумотлар бериши мумкин, биз ҳис қилган ва ўйлаган 
маълумотларни кўз қарашларидан билса бўлади. Суҳбатдоши унинг 
қарашларидан қониқиш ёки норозилиқ туйғуларини сезиши мумкин. 
Суҳбатга қизиқаётганлигини ҳам билса бўлади, хаттоки агар суҳбат 
зерикарли бўлса, кўз ифодасидан сезиб, дархол суҳбат тўхтатилади. 
6. Бош тебратиш ёки қўл ҳаракати билан суҳбатдошининг сўзини мақуллаши 
ёки аксинча суҳбатни тўхтатиши мумкин. 


80 
7. Паралингвистик ҳаракат. 
- Овоз тони, суҳбат тембри мулоқотга катта ёрдам беради. Кайфият, руҳий 
кечинмалар паралингвистик ҳаракатлар билан ифодаланади. М: Суҳбат 
ўртасида баланд овозда гапириш ёки аксинча. 
Бемор касалхонада ўз яқинлари ва дўстларидан узоқда, кўпинча ўзини ёлғиз 
ҳис этади, янги шароитга мослашиши қийин бўлади, шунинг учун ҳам 
ҳамшира касалларга эътибор билан қараб, ғамхўрлик кўрсатиши даркор. 
Беморни, кўпинча, бўлимда учрайдиган камчилиқлар: даво муолажалари ўз 
вақтида бажарилмаганлиги, шифохоналарнинг совуқлиги, овқатнинг кечикиб 
келганлиги ва ҳ.к. асабий ҳолатга олиб келиб, ўзаро муносабатларни 
чигаллаштиради. Бу эса даво натижасига салбий таъсир кўрсатади. Бу 
муаммолар ечимида ҳамширанинг тутган ўрни, вазифаси беқиёсдир. 
Тиббиёт оламида вужудга келган кўпгина муаммоларнинг хал 
қилиниши ҳамширанинг виждонига, аҳлоқий маданиятига ва маънавиятига 
боғлиқ. 
«Маънавият» инсонга ниҳоятда зарур омил бўлиб, бу унинг қалб 
кўзгусидир. Айнан ҳамширалик маънавиятли, юқори маданиятли бўлмоқлари 
зарур, чунки улар доимо эл орасидадирлар. Маълумки, киши 
маънавиятининг асоси билимдир. Юксак билим ва малакага эга бўлган 
уқувли ҳамшира ўта интизомли бўлиб, бошқаларга ҳам ҳар иш, ҳар юмушда 
ибратли бўлсалар ярашади. Баъзилар муомалани жойига кўйиб: «Амакижон 
яхши ухлаб турдингизми? Кайфиятлар яхшими? Эрталабки дориларни 
истеъмол қилиб олдингизми? Кечагидан кўра анча тетиксиз, худо хохласа, 
яқинда отдай бўлиб кетасиз», - деб юпатади. Бу илиқ сўзлардан касалнинг 
чиройи очилади. Баъзи ҳамширалар эса «Хали ҳам ётибсизми? Қўл-юзни 
ювдингизми? Бундай қилсангиз дорининг унуми бўлмайди», - деб қўполлик 
килади. Бу албатта бемор руҳиятига ёмон таъсир қилади. Ўз беморига 
муносабат ҳам шу бўлдими? Қани оддий маънавият? Қани оддий одоб, 
интизом тушунчаси? Баъзан бутун бир даво масканида қатор ҳамшира бўлган 
ҳолда бирорта ҳамшира томирга игна билан тушиш маҳоратини билмайди. 


81 
Гоҳида ўн тўрт жойингга игна қадаб «томирингиз қочиб кетаяпти» деб 
баҳона килади. Бу эса асабга тегади. Ё дейлик, беморга хуқна (клизма) қилиш 
зарур бўлиб қолди. Дарҳол «Вазелинингиз бор-ми?» - деб сўрайди. Йўқ деса, 
чала ювилган резина идишни сувга бир чайиб, ишни бажаришаверади. Бу 
тўғри эмас. Ҳамшира, албатта керакли нарсаларни аввалдан тайёрлаб қўйиши 
лозим. Айрим ҳамшираларда диагностика ҳақида тушунча йўқ. Кўпинча у 
«Бемор ёмон бўлиб колди» деган иборани ишлатади. Шунингдек, хатто зулук 
солишни ҳам билмайди. Наҳотки билим юрти талабалари ўқиш, ўрганиш 
давомида томирга тушиш, зулук солишни ўрганиб олмаса. Бизнинг 
назаримизда, мусиқага ёшдан танланганидек, шифокорлик, ҳамширалик 
ишига ҳам, кўрик-танлов орқали, алоҳида меҳрибон, эътиборли, инсонпарвар 
одамларни ўқишга олиш зарур. «Бу ерда математикаси йўқ экан, кираверай», 
– дейдиган худбин, ўзига ортиқча бино қўйган одамлар тиббиётга 
яроқсиздирлар. Бизнингча, ҳамшира фақат шифокор айтган ишни 
хотиржамгина, лоқайдгина бажариши тўғри эмас. Ҳамшира – оддий ижрочи 
эмас. У ўз шифокори ёнида, гарчи бировга буюрмаса, ҳам яна бир шифокорга 
айланиши зарур. У – тиббиёт жабҳасида миллатимизнинг обрўси ва 
маданиятини кўтарувчи ва айни чоғда ўта масъул шахсдир. 
Жаҳондаги йирик давлатлар қаторидан жой олган, аҳолисининг ярмидан 
кўпини ўқув ёшидаги болалар ва ёшлар ташкил қиладиган Ўзбекистон, 
албатта, аъло даражада ишлайдиган ҳамширалар «қўшин» ига эга бўлиши 
зарур. Бу «лашкар» халқ соғлиғи учун олиб бориладиган сабр-тоқат ва 
изчилликни талаб қилувчи асосий кучдир. Бир нарсани кўзда тутайлик: 
бемор шифокорни кунига фақат бир неча дақиқагина кўради, ҳамшира эса 
туну-кун билан доимо ёнма-ён. Ҳамшира шифокор кўрсатмаларига амал 
қилган ҳолда беморнинг соғлигини тиклашга ҳаракат қилади. Шифохонада 
иш қизиб турганда ҳам, ҳамма ишлар тугалланиб, даволовчилар уй-уйларига 
кетганларида, зим-зиё қоронғилиқ тушганда ҳам беморнинг олдида ҳамроҳ ва 
ҳамдард бўлиб қолувчи инсон – яккаю-ягона ҳамширадир. 


82 
Ҳамшира сўзининг ўзи нихоятда чуқур маънога эга. Ҳамшира бир онадан сут 
эмган, дегани. Демак, у ҳар биримиз учун туғишган опа ва сингил. Гап 
шундаки, ҳамшира айни вақтда тиббиётнинг расмий вакиласи. У шифокор 
билан беморни боғлаб турувчи ва шу сабабли дардини тўғри аниқлаб, зарур 
дори-дармонларни белгилаши мумкин. Лекин бу кўрсатмаларнинг қай тарзда 
ижро этилиши ва бинобарин, самараси ҳамширага боғлиқ. 
Хўш, ҳамшира бемор билан қандай сўзлашгани мақул: узоқми ёки қисқа? 
Касал билан сузлашиш ҳажми кўпгина омилларга боғлиқ бўлиб, ҳамширадан 
жуда нозик, ўзига хос меъёрни талаб этади. Суҳбат давомийлиги ва мазмуни 
беморнинг аҳволи, унинг маданият даражаси, феъл-атвор хусусиятларига 
бевосита боғлиқдир. Шунга кўра, бемор билан суҳбатлашаётганда ҳамшира 
меъёрни билиши, касалнинг суҳбатдан қандай таъсирланаётганини 
синчковлик билан кузата олиши керак. Барча тушунтиришлар лўнда, аниқ, 
қатъий, беморлар учун мутлақо тушунарли бўлмоғи лозим. Ёқимли ва ширин 
сўз билан мурожаат қилишда, самимий табассумда ҳамширанинг ўз 
беморларига ғамхўрлиги ва диққат-эътибори ифодаланади. Бироқ, 
ҳамширанинг диққат-эътибори ва самимийлиги хуфиёна тарзда бўлмаслиги, 
ҳамшира беморнинг ўртадаги яқинлик муносабатларини суистеъмол 
қилишига йўл қўймаслиги ва шунга мувофиқ ўзининг хатти-ҳаракатларини 
тартибга солиши ва беморнинг хулқ-атворини кузатиб бориши керак. Бемор 
билан суҳбатда унинг кечинмаларини енгиллаштиришга интилиш 
белгиланган дори-дармонларга қараганда яхшироқ шифобахш таъсир 
кўрсатади ҳамда бемор томонидан катта миннатдорчилиқка сазовор бўлади. 
Беморни диққат билан тинглай олиш касал ҳақида зарур маълумотга эга 
бўлишда ёрдам беради. Ҳамшира ишга келгани захоти ўзининг барча 
шифохоналаридан хабар олиши ва иш куни якунида хеч бўлмаганда жуда 
қисқа муддатга барча беморларнинг хонасига кириб чиқиши айни муддао 
бўлар эди. Бе бемор руҳиятига бағоят ижобий таъсир кўрсатади: беморлар 
ўзларини бир неча соат давомида ҳамширанинг узлуксиз кузатуви остида 
сезадилар, ҳамшира ана шу вақт ичида ўзларига хизмат кўрсатишига , унинг 


83 
жуда ҳам зийрак эканлигига, кун давомида хасталардан бир неча маротаба 
хабар олишига ишонч ҳосил қиладилар. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish