18
Дин ўз ичига жуда кенг тушунчани қамраб олади. Жуда куп афсун усуллари
беморни ташқаридан ёрдамга муҳтожлигидан келиб чиққан. Гиёҳлар ва халқ
табобатининг турли усулларини қўллаш кенг ривожланган. Фолбинлар
аввалдан тумор ва афсунлар билан касаликларни даволовчи ёки
олдини
олувчи кишилар эканлиги маълум. Кейинчалик бу вазифани руҳонийлар ва
уларни хотинлари бажарган, монахлар эса доривор гиёҳлар учун мурожаат
қилишган ва улар беморларга парваришни ҳам қилишган. Афсунгарлик
билан шомонлар ва табиблар шугулланишган. Бу даврларда кишига купинча
ёвуз руҳлар тажовуз қилиши натижасида
касаллик белгилари ва
кўринишлари намоён бўлади деган тушунча кенг тарқалаган эди. Шунинг
учун «касалликни даволашда ёвуз руҳларни тинчлантириш ва уларни
касалланган бемор танасини тарк этишга ундаш зарур» деб таъкидланарди.
Шомонлар касалликни даволаш учун турли маросимлар утказардилар.
Давонинг бундай усули ўша давр диний ақидаларга таянган.
Шунингдек аждодлар руҳига таъзим қилиш кенг тарқалаган, соғлиқни
ёмонлашиши бу маросимлар нотўғри бажарилганидан далолат берарди.
Чунки аждодлар улуғланарди, ўлган киши руҳини ўзига сингдирган одам ҳам
буюк ҳисобланарди. Бу ҳол эса ўлган танани кўриш ва ўрганишни
тақиқларди, шунинг учун тиббиёт билимлар такомиллаша олмасди.
Инсоният эволюциясининг ривожланиши билан беморлар худога таъзим
қилиш даргоҳларига келтирилар эди ва руҳонийлар
уларни тузалиши учун
Худога илтижо қилишарди. Таъзим даргохларида руҳонийлар даволашлари
учун черковлар барпо қилинди. Кўпчилиқ беморлар даволаниш учун у ерда
қолишарди. Черков ходимлари уларни даволашар эди. Бу ходимлар биринчи
ҳамширалар эди, чунки уларни фаолиятлари ҳамширалик парваришига мос
келади.
Баъзи
«иудаизм»
йўналишидаги
динлар
тиббий
ёрдам
ривожланишига катта ҳисса қўшган. Қадимга иудей монотеистлари бир
Худога сиғинардилар. Уларда юқори руҳонийлар кенгаши тиббий ёрдам
кўрсатиш билан шуғуллнишарди ва ҳолатини назорат қилишарди. Улар ўз
фаолиятларини Мусо пайғамбар ўғитлари асосида ташкил этишган. Бу
19
ўғитлар ўз ичига
шахсий гигиена аспектлари, аёлларни ҳайз ва туғруқ
давридаги гигиенаси, ахлат ва чиқиндиларни тозалаш, юқумли
касалликларни назорат қилиш, касалликни аниқлаш усулари, яккалаш
(изоляция), карантин, дезинфекцияни қамраб олади.
Қадимги грекларда
шифокорлик худоси Апполон эди, ўғли Аслкепий эса
тиббиёт худоси бўлган. Унинг қизлари Гигея ва Панацея соғлиқ ва
шифокорлик маъбудалари эди. Асклепий шаъни учун Асклепион черкови
барпо этилган. Кейинчалик уни атрофида тиббиёт шаҳри бунёд этилган.
Тиббиёт отаси Гиппократ ҳам Асклепий авлодидан ҳисобланади. Гиппократ
қасами тиббий этика меъёрларини кўрсатади ва уни тиббиёт билан
шуғулланувчи шифокорлар беради. Унда дин ва тиббиёт
орасидаги
боғлиқлиқ аниқ кўрсатилган.
Бутпарастлик тиббий – санитар ёрдам ривожига катта ҳисса қўшган, чунки
бутпарастлар ҳар бир кишини шахс сифатида қабул қилганлар. Инсонга
хизмат қилиш Худога хизмат қилиш билан баробар бўлган. Ҳамширалик иши
бутпарастликни илк даврларида ривожлана борган. Унга қадар беморни
парваришлаш
оила аъзолари, хизматкор ёки қуллар мажбуриятларига
кирарди.
Do'stlaringiz bilan baham: