5). 176-модда. Ходимнинг бурчлари
Ходим ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариши, меҳнат интизомига риоя килиши, иш берувчининг конуний фармойишларини ўз вактида ва аниқ бажариши, технология интизомига, меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чикариш санитарияси талабларига рноя килиши, иш берувчининг мол-мулкини авайлаб асраши шарт. Ходимнинг меҳнат вазифалари ички тартиб қоидаларида, интизом тўгрисидаги
устав ва низомларда, корхонада қабул қилинадиган локал хужжатларда (жамоа шартномаларида, йўриқномалар ва ҳоказоларда), меҳнат шартномасида аник белгилаб қўйилади.
Билет №19
1). Темир йўлларда ёнғин чиқишининг асосий сабаблари.
Темир йўлларда ёнғин чиқишининг асосий сабаблари қуидагилардан иборат:
олов билан эҳтиётсизлик билан, локомотивларнинг учкунлари, иситиш мосламалари, тормоз колодкалари, металларнинг бир-бирига урилганида чиқадиган учкунлар, статистик электрэнергияси ва чақмоқларнинг чақиши, қисқа уланиш. Ўт ўчириш қоидаларига, талабларига ва йўриқномаларга бўйсунмаслик.
2). Кислота билан тўлдирилган цистерналар билан ишлаганда техника
ҳавфсизлиги.
1.Кислота билан тўлдирилган цистерналар билан ишлаш жараёнида ўта эхтиёт бўлиш талаб қилинади, чунки люкларнинг прокладкаларнинг носозлиги, қопқоқларнинг зич ёпилмаганлиги, цистерналарнинг қозонларидан кислота оқиши, цистерналар ёнида ҳизмат кўрсатаётган ҳодимларга талофат етказиши мумкин.
2. Машинист ва унинг ёрдамчиси кислота қуюш цеҳларида каскаларда юриши талаб қилинади.
3. Цистерналарни кислота куюш цеҳига киритаётганида машинист ёрдамчиси бошқарув кабинасида бўлиши керак. Цистерналарни кислота куюшга ўрнатишни машинист ёрдамчиси кислота қуюш цеҳининг ҳодимининг бошқарувида амалга ошириши керак.
4.Локомотив бригадасига цистерналарнинг люклари ёпиқлигини текшириш учун цистерналарнинг нарвонларига чиқиш тақиқланади. Локомотив цистерналарга уланиш жараёнида машинист ёрдамчиси ҳавфсиз 10 м масофада жойлашган ҳолда, цистерналардан кислота оқиш-оқмаслигини текшириб цистерналарга уланиниши керак.
5. Маневр ишларини бажариш жараёнида, цистерналарни куюшга ўрнатиш ва тормоз тиркама мосламаларини ўрнатиш пайтида машинист ёрдамчиси ҳавфсиз бўлган жойда яни гусакларга қарама қарши томонида бўлиши керак. Цистерналарнинг тагига тормоз тиркама мосламаларини ўрнатиш ва цистерналар тагидан тормоз тиркама мосламаларини олиб ташлаш, якуний енгларни улаш ва ечиш, вагонларни узиш, циртерналарга куюлган кислоталарнинг чайқалиши тугагашини 1-2 дақиқа кутгандан кейин амалга ошириши керак.
6. Кислота куюладиган цистерналарнинг нарвонларида, маҳсус тормоз майдончаларида, маҳсус нарвонларда жойлашиш тақиқланади.
7. Кислота куюлган цистерналар билан бекат йўлларида маневр ишларинн бажариш жараёнида, машинист ёрдамчиси бекат ёўлларидаги одамларницистерналардан кислота оқиб чиқиши ҳавфи борлигидан огоҳланитириши шарт ва ўзи ҳавфсиз шомол тарафдан жойлашган ҳолда маневр ишини бажариши керак.
8. Цистерналарни узиш пайтида машинист ёрдамчиси одамларни огоҳлантириб ҳавфсиз жойга ўтишини текшириб кейин ҳаракатга сигнал бериши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |