«bibakon» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг


-модда. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани юбориш тартиби ва муддатлари



Download 3,9 Mb.
bet80/314
Sana12.04.2022
Hajmi3,9 Mb.
#545041
TuriКодекс
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   314
Bog'liq
Солик Кодекси 2022 йилги узгаришлар билан

117-модда. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани юбориш тартиби ва муддатлари
Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига у ҳисобда турган солиқ органи томонидан юборилади.
Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига ушбу қарз аниқланган кундан эътиборан ёки солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган солиқ қарзини узиш тўғрисидаги қарор кучга кирган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилиши керак.
Ушбу Кодекс 116-моддасининг еттинчи ва саккизинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномалар бошқа шахсларга ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган тартибда юборилади. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома олинган санадан эътиборан кўрсатилган бошқа шахслар ушбу талабномани бажариш қисмида солиқ қарзига эга бўлган солиқ тўловчиларга тенглаштирилади.
118-модда. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани ўзгартириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига юборилганидан кейин ушбу талабномада кўрсатилган солиқлар бўйича қарз суммаси, пенялар ёки солиқ ҳақидаги қонунчиликни бузганлик учун жарималар суммаси ўзгаришига олиб келган ҳолатларни аниқлаган тақдирда, солиқ органи ушбу солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисидаги аниқлаштирилган талабномани юбориши ёхуд илгари юборилган талабномани чақириб олиши шарт. Мазкур қоида солиқ тўловчи томонидан солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномада кўрсатилган солиқ, пеня ёки жарималар бўйича қарзлари қисман тўланган ҳолларга татбиқ этилмайди.
(118-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги аниқлаштирилган талабнома ёки илгари юборилган талабномага доир чақирув хати солиқ тўловчига ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ўзгаришларга олиб келган ҳолатлар аниқланган кундан эътиборан уч кун ичида юборилади.

Download 3,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish