«bibakon» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг


-модда. Юридик шахс тугатилганда солиқ мажбуриятини бажариш



Download 3,9 Mb.
bet57/314
Sana12.04.2022
Hajmi3,9 Mb.
#545041
TuriКодекс
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   314
Bog'liq
Солик Кодекси 2022 йилги узгаришлар билан

91-модда. Юридик шахс тугатилганда солиқ мажбуриятини бажариш
Тугатилаётган юридик шахснинг солиқ мажбурияти мазкур юридик шахснинг пул маблағлари, шу жумладан унинг мол-мулкини реализация қилишдан олинган пул маблағлари ҳисобидан тугатувчи томонидан бажарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар тугатилаётган юридик шахснинг пул маблағлари, шу жумладан унинг мол-мулкини реализация қилишдан олинган пул маблағлари унинг солиқ қарзини тўлиқ ҳажмда узиш учун етарли бўлмаса, тўланмай қолган қарз мазкур юридик шахснинг иштирокчилари томонидан қонунчиликда белгиланган миқдорда ва тартибда узилиши мумкин.
(91-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахс тугатилаётганда солиқ мажбуриятини мазкур юридик шахснинг бошқа кредиторлари билан ҳисоб-китоблари ўртасида бажариш навбати фуқаролик қонунчилиги билан белгиланади.
(91-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Тугатилаётган юридик шахс томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқлар (пенялар, жарималар) суммалари солиқ органи томонидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда бошқа солиқлар бўйича солиқ қарзини узиш ҳисобига ҳисобга олиниши лозим.
Ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқларнинг (пеняларнинг, жарималарнинг) ҳисобга олиниши лозим бўлган суммаси бошқа солиқлар бўйича солиқ қарзига мутаносиб равишда ёки тугатувчининг қарорига биноан тақсимланади.
Тугатилаётган юридик шахснинг солиқлар бўйича қарзи бўлмаган тақдирда, ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқлар (пенялар, жарималар) суммаси шу юридик шахсга ушбу Кодексда белгиланган тартибда у ариза берган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай қайтарилиши лозим.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш муносабати билан солиқлар тўлашда ҳам қўлланилади.

Download 3,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish