«bibakon» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг



Download 3,9 Mb.
bet186/314
Sana12.04.2022
Hajmi3,9 Mb.
#545041
TuriКодекс
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   314
Bog'liq
Солик Кодекси 2022 йилги узгаришлар билан

ХI БЎЛИМ.
АКЦИЗ СОЛИҒИ

40-боб. Солиқ тўловчилар, солиқ солиш объекти ва солиқ базаси
283-модда. Солиқ тўловчилар
Акциз солиғини тўловчилар (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб қуйидаги шахслар эътироф этилади:
1) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз солиғи солинадиган товарларни (акциз тўланадиган товарларни) ишлаб чиқарувчилар;
2) табиий газни истеъмолчиларга реализация қилишни амалга оширувчилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) бензин, дизель ёқилғисини якуний истеъмолчиларга реализация қилишни, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали, шунингдек газни газ тўлдириш станциялари ва газ тўлдириш пунктлари орқали реализация қилишни амалга оширувчилар. Ушбу бўлимни қўллаш мақсадида якуний истеъмолчилар деганда ўз эҳтиёжлари учун бензин, дизель ёқилғиси ҳамда газ олувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади;
(283-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
4) оддий ширкат иштирокчиси бўлган, оддий ширкат шартномаси доирасида амалга ошириладиган акциз тўланадиган товарни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган фаолият бўйича оддий ширкат ишларини юритиш вазифаси зиммасига юклатилган ишончли шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали акциз тўланадиган товарларни олиб ўтувчилар. Божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ мазкур шахслар солиқ тўловчилар деб эътироф этилади.
(283-модда биринчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қуйидагилар ҳам солиқ тўловчилар деб эътироф этилади:
1) телекоммуникация мобил алоқа хизматларини (акциз тўланадиган хизматларни) кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари;
2) Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган, акциз солиғи солинадиган товарларни ишлаб чиқарувчи ёки шундай товарларни олиб киришни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари.

Download 3,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish