(243-модда биринчи қисми 15-бандининг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
б) шаҳар атрофидаги йўналишда темир йўл транспортида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
16) уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш юзасидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар. Уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш юзасидан кўрсатиладиган хизматлар жумласига лифт хўжаликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари, уй-жой фондидан фойдаланиш, уни сақлаш ва таъмирлаш бошқармалари ҳамда бўлимларининг бевосита аҳоли томонидан ҳақ тўланадиган хизматлари, шу жумладан ушбу хизматларга уй-жой мулкдорлари ширкатлари орқали ҳақ тўлаш киради;
(243-модда биринчи қисмининг 16-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
17) товарларни (хизматларни), агар товарларни бериш (хизматлар кўрсатиш) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бепул амалга оширилса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
18) қимматбаҳо металлардан ишланган банк ва ўлчовли қуймаларини, қимматбаҳо металлардан ишланган қуйма (инвестиция) тангаларни (нумизматика мақсадлари учун фойдаланиладиган тангалардан, шунингдек қимматбаҳо металлардан ишланган чет эл тангаларидан ташқари), заргарлик буюмларини, қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган парчаларни ва чиқиндиларни, қимматбаҳо металларнинг ўлчов пластиналари ва гранулаларини, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни, шунингдек қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган ярим тайёр маҳсулотларни;
(243-модда биринчи қисмининг 18-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 октябрдаги ЎРҚ-722-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2021 й., 03/21/722/0960-сон)
19) божсиз савдо божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
20) юридик ва жисмоний шахсларга муайян ҳуқуқлар берилганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ваколатли органлар, ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган хизматларни, агар бундай хизматлар кўрсатиш шарт эканлиги қонунчиликда белгиланган бўлса, фаолиятнинг муайян соҳасида ушбу органлар ва ташкилотларнинг зиммасига юклатилган алоҳида ваколатларни бажариш доирасида давлат божи ёки бошқа тўловлар ундирилади;
(243-модда биринчи қисмининг 20-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
21) бюджет маблағлари ҳисобидан бажариладиган ер-кадастр, ер тузиш, тупроққа оид ва геоботаника ишларини;
22) бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар йиллик минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурлари доирасида кўрсатиладиган геология хизматлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
23) халқаро молиявий институтларнинг қарзлари ва ҳукумат ташкилотларининг халқаро қарзлари ҳисобидан олинадиган товарларни (хизматларни), агар уларни солиқдан озод этиш қонунда назарда тутилган бўлса;
(243-модда биринчи қисмининг 23-банди Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
24) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмалари хизматларини;
25) телекоммуникация тармоқларида оператив-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари, шунингдек мазкур воситалардан фойдаланишга ҳамда уларга хизмат кўрсатишга доир хизматлар;
26) меценатлик кўмаги тарзида бериладиган (кўрсатиладиган) товарларни (хизматларни);
27) ушбу Кодекснинг 244-моддасида назарда тутилган молиявий хизматларни;
28) ушбу Кодекснинг 245-моддасида назарда тутилган ҳаётни суғурта қилиш хизматларини ва бошқа суғурта хизматларини.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу моддада санаб ўтилган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланма солиқ тўловчиларда бундай фаолиятни амалга ошириш учун тегишли лицензиялар ва бошқа рухсат этувчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, агар унинг амалга оширилишини лицензиялаш лозим бўлса ёки рухсат этувчи ҳужжатлар талаб этса, қонунчиликка мувофиқ солиқ солишдан озод этилади.
(243-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Солиқ солинадиган айланмаларни ва ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ солиқ солишдан озод этиладиган айланмаларни амалга оширадиган солиқ тўловчилар ушбу Кодекснинг 268-моддасига мувофиқ айланмаларнинг алоҳида ҳисобини юритиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |