Bi 219-guruh Xomidov Xojiakbar


Қайси банклар ваколатли банклар деб аталади?



Download 40,57 Kb.
bet3/4
Sana24.02.2022
Hajmi40,57 Kb.
#203605
1   2   3   4
Bog'liq
TIF 7

5. Қайси банклар ваколатли банклар деб аталади?
Ваколатли банклар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида очиқ валюта мавқеи лимити доирасида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича, шу жумладан ҳосила молиявий воситалар асосида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича бевосита ўзаро, ўз мижозлари билан ҳамда валюта биржалари орқали, шунингдек халқаро бозорларда операцияларни амалга оширишга;
Ўзбекистон Республикасининг банкларида ва чет эл банкларида вакиллик ҳисобварақларига ҳамда бошқа ҳисобварақларга эга бўлишга;
нақд чет эл валютасини ҳамда чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатларини жисмоний шахслардан сотиб олиш ва уларга сотиш операцияларини амалга ошириш учун айирбошлаш шохобчаларини очишга ҳақлидир. Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини ваколатли банклар амалга оширади. Ваколатли банклар-бу Ўзбекистон Республикаси марказий банкининг валюта операцияларини ўтказишга берилган лицензияга ега банклардир.
Валютавий лицензиялар уч хил:
-бир мартали лицензия;
-республика ҳудудида валюта операцияларини амалга ошириш учун лицензия;
-бутун дунё билан валюта операцияларини амалга ошириш учун (генеральная) бош лицензия кўринишида берилади.

6. Валюта бозорини либераллаштириш шароитида божхона органлари томонидан олиб бориладиган валюта назоратининг асосий йўналишларини тушунтиринг
Халқаро амалиётда валютани тартибга солиш икки йўналишда таҳлил қилинади: тор маънода валютани тартибга солиш миллий валютани бошқа мамлакат валютасига айирбошлашда чеклашларнинг мавжудлиги билан аниқланса, кенг маънода валютани тартибга солиш миллий валютани халқаро савдо ва молияда иштирокини белгиловчи қоидалар асосида валютани тартибга солиш тушунилади.
Биринчидан, кредит мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқаларини рағбатлантиради, шу орқали бозорда конъюнктурани кўтарувчи талабни юзага келтиради. Ташқи савдо кредитда халқаро меъёр бўлиб ҳисобланмоқда. Айниқса узоқ давр мобайнида тайёрланадиган, истеъмол қилинадиган ва баҳоси баланд товарлар учун. Маҳсулотларнинг баҳосини ва жаҳон савдосида машина ҳамда асбоб-ускуналар улуши ошиши экспорт қилувчиларни ҳам, импорт қилувчиларни ҳам ташқи савдо кредитларига бўлган қизиқишларини орттирмокда.
Ҳозирги замон шароитида кредитор мамлакатдан экспорт етказиб берувчи “боғлиқлик” кредитининг салмоғи ошди. Кредитланаётган давлатнинг товарларини сотиб олиш учун қилинадиган харажат қарзнинг шарти бўлиб ҳисобланмоқда. Худди шу орқали халқаро кредит кредитор-мамлакат фирмаларининг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.
Иккинчидан, халқаро кредит чет эл хусусий инвестициялари учун қулай муҳит юзага келтиради. Чунки одатда, кредитормамлакат инвесторларига имтиёзлар бериш мажбуриятлари қўйилади. Инфраструктурани ташкил этиш, шу жумладан, чет эл ва қўшма корхоналарнинг фаолият кўрсатиши халқаро капиталга алоқаси бор миллий корхона ва банкларнинг позицияси кучайишига ёрдам беради.
Учинчидан, кредит — мамлакатнинг ташқи иқтисодий операциялари тўхтовсизлигини таъминлайди.
Тўртинчидан, кредит — мамлакат ташқи савдо операцияларини иқтисодий самарадорлигини оширади ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқа турлари ривожланишига туртки бўлади.

Download 40,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish