Объектив томон: шуни айтиб ўтишим керакки, ҳуқуқбузарликнинг объектив томони бу ҳуқуққа ҳилоф қилмиш, яъни маъмурий ҳуқуқбузалик объектига қаратилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик, унинг хусусиятлари ва содир этиш йўллари хисобланади. Ушбу ҳолатда эсаобъектив томони ҳақида гапирадиган бўлсак Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳам ҳаракатда ҳам ҳаракатсизликда содир этилади..
табиий эскириш ёки нормал ташиш ва сақлаш шароитларида камайиш оқибатидаги ўзгаришларни истисно этганда, ўзгармас ҳолатда қолиши ҳамда ташишдан бошқа бирор мақсадда фойдаланилмаслиги лозим. Ташишдан бошқа бирор мақсадда фойдаланилса – бу ҳаракат ҳисобланади.
Товарлар ва транспорт воситаларини етказиб берилган жойда кўрсатмаслик, - уларнинг ҳужжатларини топширмаслик холатлари – бу ҳаракатсизлик ҳисобланади.
Субъект- 16 ёшга тўлган, ақли расо жисмоний шахс ҳисобланади.
Субъектив томони-бу хуқуқбузарликни қасддан содир этилади.
Бу ерда : Гипотеза - Товарлар ва транспорт воситаларини етказиб берилган жойда кўрсатмаслик ҳамда уларнинг ҳужжатларини топширмаслик
Диспозиция - Товарлар ва транспорт воситаларини етказиб берилган жойда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 218-моддасида назарда тутилган муддатда божхона органларига кўрсатмаслик ҳамда уларнинг ҳужжатларини топширмаслик
Яъни:
Товар келиб тушадиган божхона органига товарларни етказиб беришнинг энг кўп муддати қуйидаги ҳисоб-китоб билан белгиланадиган муддатдан ошмаслиги керак:
ҳаво транспорти учун — уч календарь кундан;
автомобиль ва сув транспорти учун — ўн календарь кундан;
темир йўл транспорти учун — икки минг километр учун ўттиз календарь кундан.
Божхона назорати остида ташилаётган товарлар учун етказиб бериш муддати ташувчининг аризасидан, товарларни ташишнинг одатий муддатидан, транспорт воситасининг тури ва имкониятларидан, аризачи томонидан белгиланган ҳаракат йўналиши ва бошқа ташиш шартларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган муддат доирасида жўнатувчи божхона органи томонидан белгиланади.
Божхона назорати остида турган айрим товарларни божхона ҳудуди бўйлаб ташиш йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ваколатли шахснинг ёки ташувчининг асосланган сўровига кўра оралиқ божхона органи товарларни товар келиб тушадиган божхона органига етказиб беришнинг дастлаб белгиланган муддатини узайтиради.
Санкция - фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши.
4,Масалани ечинг. Божхона хизмати лейтенанти Н. 31.12.2019 йилда фуқаро П.ни ҳақорат қилди. 31.12.2019 йилда ҳақорат қилиш ҳуқуқбузарлигининг санкциясида базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солиш белгиланган эди. 01.01.2020 йилдан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимча киритилиб, ҳақорат қилиш ҳуқуқбузарлигининг санкциясини базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда қилиб белгилади. Маъмурий судья ишни 05.01.2020 йилда кўриб чиқиб, божхона хизмати лейтенанти Н.га базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима белгилади.