Фарҳод бозоридан майда-чуйда харид қилиб келаётсам, домнинг пастида Қурбоной хола ўрис кампир Клава хола билан гаплашиб турибди. Салом бердим. Русчалаб.
Сан, ўғлим, хапа бўма! — деди Клава хола соф тошкентча шевада. — Ичвоганидан кейин кўнглига кеган қилғилиқни қилган-де, ану чўчқа! Эси бўса, мундоқ пастга тушмийдими, ўтирмийдими, одамга ўхшаб... Кечаги воқеа ёдимга тушди.
Қўяверинг, хола, — дедим кулиб. — Шунчаки гап-да! Эсимдан ҳам чиқиб кетди...
Келинни обкир маникигаям, — Клава хола сидқи-дилдан тайинлади.—Мундоқ кириш- чиқиш қилийлик, болам, кўздай қўшнимиз...
Раҳмат, хола, — дедим меҳрим ийиб. — Ўзингиз чиқинг бизникига!
Насиб этса чиқаман, болам... — Клава хола Қурбоной холага юзланиб тағин ўз дардларидан ҳасратлаша кетди.
Ўша куни кечқурун
Уйимизга Ёвуз Руҳ келди. Юракни сиқадиган оқшом эди. Пешиндан кейин осмонни мағзавадек кир булутлар қоплади. Қуёш ботганми-йўқми, билиб бўлмайди. Дилтанг қоронғилик чўкди.Ташқарида куз шамоли инграйди. Дераза рўпарасидаги бақатераклар шохи айқаш-уйқаш бўлиб, бандидан узилган хазонлар кўршапалакдек жонсарак парвоз қилади.
Шаҳноза тушдан кейин «аямлардан хабар олиб келай», деб уйга кетганча ҳамон дараги йўқ,
кўнглим алағда эди. Эшик жиринглади. Йўқ, бу Шаҳноза эмас. Шаҳнозада калит бор, очиб кираверади. Ҳайрон бўлиб, эшикни очсам, остонада Ёвуз Руҳ турибди. Бошида қора шляпа. Эгнида узун, қора плаш. Кўзлари ёниб турибди.
Икки оғиз гап бор! — деди-да, рухсат сўраб ўтирмай, ичкари кирди. Беихтиёр ортга чекиниб, йўл бўшатдим.
Ёвуз Руҳ йўлакка кириб атрофни синчков кузата бошлади. Худди бу хонадонда аллақандай шубҳали шахслар яшириниб ётгандек... Ўзимга нашъа қидди. «Нега киргиздим уйимга!»
Хизмат? — дедим ғашим келганини яширмай.
Гап бор! — У шляпасини ечаётган эди, билагидан тутдим.
Ечинишингиз шартмас.
Чироқни ёқ! — деди у ғуддираб. Асабийлашдим.
Қоронғидан қўрқасизми?
Мен ҳеч нимадан қўрқмайман. Ёқ чироғингни! Унинг заҳил юзи нимқоронғида яна ҳам оқариб кетгандек бўлди.
Нега буйруқ қилади бу менга? Нега сенсирайди? Мен унинг ўғли бўлмасам, невараси бўлмасам! Хаёлимга ғалати савол келди. «Қизиқ, шунинг ҳам болалари бормикин?»
Менга қаранг! — дедим таҳдидига таҳдид билан. — Гапингиз бўлса айтинг-да, чиқиб кетинг.
Бу арвоҳни Шаҳноза кўришини хоҳламасдим.
Хэх! — Ёвуз Руҳ калтакесақцек томоқ қоқди. — Кечаги қилиғинг билан бир эмас, тўртта статья сотиб олганингни биласанми? — У ипдек бармоқларини букиб, санай кетди. — Бировнинг уйига бостириб кирдинг — бир! Уриб, майиб қиддинг — икки! Миллатчилик қилдинг — уч... Исполком-даги мажлисда ҳам миллатчиликка оид гаплар айтган эдинг...
Бир қўлим билан эшикни очиб, иккинчиси билан елкасидан тутдим.
Чиқинг! —Ёвуз Руҳнинг боши соат капгиридек ликиллаб кетди. — Жўнанг! — дедим таҳдид билан. Тағин бир дақиқа, атиги бир дақиқа ўтса, ўзимни идрок этолмай қолишимни сезиб турардим.
Кўрамиз! — У зина майдончасига чиқди-да, қоронғида кўзлари ёниб, гумбурлади. —
Отангни ёнига бадарға қилмасам... Унсур!
Do'stlaringiz bilan baham: |