Ўтга чидамли бетонлар.
Саноат хумдонларининг ички сирти, темир
рудасини эритадиган ва сопол буюмларни пиширадиган хумдон деворлари,
қуришда ишлатиладиган бетонлар юқори ҳарорат таъсирида бўлади. Аммо,
оддий цемент асосида тайёрланган бундай бетон ҳарорат 450°С дан ошгандан
кейин, аста-секин бузила бошлайди. Чунки бетоннинг қотиши жараёнида
ажралиб чиққан кальций гидрооксиди билан гидросиликатлар ва кристалл
жинсли тўлдиргичлар юқори ҳароратда кенгаяди. Натижада, бетон
деформацияланиб, унда дарзлар ҳосил бўлади.
Ўтга чидамли бетон тайёрлашда боғловчи сифатида гилтупроқ цемент,
турли қўшилмалар қўшилган портландцемент, ўтга чидамли лой, суюқ шиша
ишлатилади. Юқори ҳароратда (500°С дан юқори) ҳам таъсирланмайдиган
домна тошқоли сопол буюмларнинг майдаси, тоғ жинсларидан базальт,
диабаз, андезит кабилар тўлдиргич вазифасини ўтайди. Ўтга чидамли енгил
бетонлар тайёрлашда кам ҳажмий массага эга бўлган пемза, тошқол,
кўпчитилган гил (керамзит), перлит, асбест каби тўлдиргичлар ишлатилади.
Ўтга чидамли бетон 1700°С дан юқори ҳароратга ҳам чидаши керак. Зичлиги
1600–2600 кг/м
3
бўлган бу турдаги бетоннинг ишлаш жараёнидаги мустаҳ-
камлиги 5–25 МПа ни ташкил этади. Ўтга чидамли бетон тайёрлаш зарур
бўлганда ашёлар миқдорини қуйидагича олиш мумкин (оғирлик ҳисобида):
1. Боғловчи портландцемент бўлганда: цемент 1 қисм, туйилган домна
тошқоли 0,3 қисм, гашт қуми 2–2,5 қисм, чақилган ғишт 2–2,5 қисм. Бундай
бетоннинг ўтга чидамлилиги 900–1000°С.
2. Боғловчи ўтга чидамли лой бўлганда: лой 1 қисм, суюқ шиша
(зичлиги 1,32–1,38) 0,02 қисм, шамот кули 2–2,5 қисм, чақилган шамот 2–2,5
қисм. Бундай бетоннинг ўтга чидамлилиги 1500– 1700°С.
Кислотага чидамли бетонлар
қоришмаси суюқ шиша, майдалаб
туйилган кремний-фторли натрий (Na
2
Si
Ғ
6
), кислотага чидамли кукун ва
йирик тўлдиргичларни (андезит, кварцит ва ҳ.к.) қориштириб тайёрланади.
Бетон учун тўлдиргичлар 3 хил йирикликда ишлатилади: чанг 0,15 мм.дан
майда, қум 0,15 дан 5 мм.гача, чақиқ тош 5 мм.дан йирик.
Кислотага чидамли бетон таркиби тажриба йўли билан аниқланади.
Бунинг учун тўлдиргичлар аралашмасига бетон қоришмаси қониқарли
бўлгунга қадар суюқ шиша қўшилади. Титратиш усули билан жойланадиган
бетон қоришмаси учун конуснинг чўкиши 20–30 мм бўлса, қўл билан
шиббалаганда конуснинг чўкиши 40– 100 мм бўлиши керак.
Кислотага чидамли бетонни тайёрлаш учун ашёлар миқдорини тахминан
қуйидагича олиш мумкин (оғирлик ҳисобида): 1 қисм суюқ шиша, 0,9–1,1
қисм кварц ёки тошқол чанги, 1 қисм қум, 1,3–1,7 қисм кислотага чидамли
чақиқ тош, 10–15 % кремний-фторли натрий (суюқ шиша оғирлигига
нисбатан).
Do'stlaringiz bilan baham: |