Кислотага чидамли бетонлар қоришмаси суюқ шиша, майдалаб туйилган кремний-фторли натрий (Na2Si Ғ6), кислотага чидамли кукун ва йирик тўлдиргичларни (андезит, кварцит ва ҳ.к.) қориштириб тайёрланади. Бетон учун тўлдиргичлар 3 хил йирикликда ишлатилади: чанг 0,15 мм.дан майда, қум 0,15 дан 5 мм.гача, чақиқ тош 5 мм.дан йирик. Кислотага чидамли бетонлар қоришмаси суюқ шиша, майдалаб туйилган кремний-фторли натрий (Na2Si Ғ6), кислотага чидамли кукун ва йирик тўлдиргичларни (андезит, кварцит ва ҳ.к.) қориштириб тайёрланади. Бетон учун тўлдиргичлар 3 хил йирикликда ишлатилади: чанг 0,15 мм.дан майда, қум 0,15 дан 5 мм.гача, чақиқ тош 5 мм.дан йирик. Кислотага чидамли бетон таркиби тажриба йўли билан аниқланади. Бунинг учун тўлдиргичлар аралашмасига бетон қоришмаси қониқарли бўлгунга қадар суюқ шиша қўшилади. Титратиш усули билан жойланадиган бетон қоришмаси учун конуснинг чўкиши 20–30 мм бўлса, қўл билан шиббалаганда конуснинг чўкиши 40– 100 мм бўлиши керак. Кислотага чидамли бетонни тайёрлаш учун ашёлар миқдорини тахминан қуйидагича олиш мумкин (оғирлик ҳисобида): 1 қисм суюқ шиша, 0,9–1,1 қисм кварц ёки тошқол чанги, 1 қисм қум, 1,3–1,7 қисм кислотага чидамли чақиқ тош, 10–15 % кремний-фторли натрий (суюқ шиша оғирлигига нисбатан). Фибробетон – композит қурилиш ашёсидир. Бетон қоришмасини тайёрлашда ишқорли муҳитга чидамли калта толалар қўшиб унинг пишиқлиги оширилади. Чўзилишга мустаҳкам толалар бетондаги цемент тошининг, яъни матрицанинг эгилишга бўлган мустаҳкамлигини оширади. Агар бетондаги толалар унинг чўзилиши ёки эгилиши бўйлаб тартибли равишда жойланса, унинг самарадорлиги 40–50 %га, толалар тартибсиз, тарқоқ ҳолатда бўлса, самарадорлиги 20 %гина бўлиши мумкин. Бетондаги толалар ундаги арматуранинг цемент тоши билан ёпишиш мустаҳкамлигини 40 %га оширади ҳамда бетоннинг киришишини камайтиради. Фибробетон – композит қурилиш ашёсидир. Бетон қоришмасини тайёрлашда ишқорли муҳитга чидамли калта толалар қўшиб унинг пишиқлиги оширилади. Чўзилишга мустаҳкам толалар бетондаги цемент тошининг, яъни матрицанинг эгилишга бўлган мустаҳкамлигини оширади. Агар бетондаги толалар унинг чўзилиши ёки эгилиши бўйлаб тартибли равишда жойланса, унинг самарадорлиги 40–50 %га, толалар тартибсиз, тарқоқ ҳолатда бўлса, самарадорлиги 20 %гина бўлиши мумкин. Бетондаги толалар ундаги арматуранинг цемент тоши билан ёпишиш мустаҳкамлигини 40 %га оширади ҳамда бетоннинг киришишини камайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |