Ўтга чидамли бетон тайёрлашда боғловчи сифатида гилтупроқ цемент, турли қўшилмалар қўшилган портландцемент, ўтга чидамли лой, суюқ шиша ишлатилади. Юқори ҳароратда (500°С дан юқори) ҳам таъсирланмайдиган домна тошқоли сопол буюмларнинг майдаси, тоғ жинсларидан базальт, диабаз, андезит кабилар тўлдиргич вазифасини ўтайди. Ўтга чидамли енгил бетонлар тайёрлашда кам ҳажмий массага эга бўлган пемза, тошқол, кўпчитилган гил (керамзит), перлит, асбест каби тўлдиргичлар ишлатилади. Ўтга чидамли бетон 1700°С дан юқори ҳароратга ҳам чидаши керак. Зичлиги 1600–2600 кг/м3 бўлган бу турдаги бетоннинг ишлаш жараёнидаги мустаҳкамлиги 5–25 МПа ни ташкил этади. Ўтга чидамли бетон тайёрлаш зарур бўлганда ашёлар миқдорини қуйидагича олиш мумкин (оғирлик ҳисобида): Ўтга чидамли бетон тайёрлашда боғловчи сифатида гилтупроқ цемент, турли қўшилмалар қўшилган портландцемент, ўтга чидамли лой, суюқ шиша ишлатилади. Юқори ҳароратда (500°С дан юқори) ҳам таъсирланмайдиган домна тошқоли сопол буюмларнинг майдаси, тоғ жинсларидан базальт, диабаз, андезит кабилар тўлдиргич вазифасини ўтайди. Ўтга чидамли енгил бетонлар тайёрлашда кам ҳажмий массага эга бўлган пемза, тошқол, кўпчитилган гил (керамзит), перлит, асбест каби тўлдиргичлар ишлатилади. Ўтга чидамли бетон 1700°С дан юқори ҳароратга ҳам чидаши керак. Зичлиги 1600–2600 кг/м3 бўлган бу турдаги бетоннинг ишлаш жараёнидаги мустаҳкамлиги 5–25 МПа ни ташкил этади. Ўтга чидамли бетон тайёрлаш зарур бўлганда ашёлар миқдорини қуйидагича олиш мумкин (оғирлик ҳисобида): 1. Боғловчи портландцемент бўлганда: цемент 1 қисм, туйилган домна тошқоли 0,3 қисм, гашт қуми 2–2,5 қисм, чақилган ғишт 2–2,5 қисм. Бундай бетоннинг ўтга чидамлилиги 900–1000°С. 2. Боғловчи ўтга чидамли лой бўлганда: лой 1 қисм, суюқ шиша (зичлиги 1,32–1,38) 0,02 қисм, шамот кули 2–2,5 қисм, чақилган шамот 2–2,5 қисм. Бундай бетоннинг ўтга чидамлилиги 1500– 1700°С. Ўтга чидамли бетон тайёрлашда боғловчи сифатида гилтупроқ цемент, турли қўшилмалар қўшилган портландцемент, ўтга чидамли лой, суюқ шиша ишлатилади. Юқори ҳароратда (500°С дан юқори) ҳам таъсирланмайдиган домна тошқоли сопол буюмларнинг майдаси, тоғ жинсларидан базальт, диабаз, андезит кабилар тўлдиргич вазифасини ўтайди. Ўтга чидамли енгил бетонлар тайёрлашда кам ҳажмий массага эга бўлган пемза, тошқол, кўпчитилган гил (керамзит), перлит, асбест каби тўлдиргичлар ишлатилади. Ўтга чидамли бетон 1700°С дан юқори ҳароратга ҳам чидаши керак. Зичлиги 1600–2600 кг/м3 бўлган бу турдаги бетоннинг ишлаш жараёнидаги мустаҳкамлиги 5–25 МПа ни ташкил этади. Ўтга чидамли бетон тайёрлаш зарур бўлганда ашёлар миқдорини қуйидагича олиш мумкин (оғирлик ҳисобида): 1. Боғловчи портландцемент бўлганда: цемент 1 қисм, туйилган домна тошқоли 0,3 қисм, гашт қуми 2–2,5 қисм, чақилган ғишт 2–2,5 қисм. Бундай бетоннинг ўтга чидамлилиги 900–1000°С. 2. Боғловчи ўтга чидамли лой бўлганда: лой 1 қисм, суюқ шиша (зичлиги 1,32–1,38) 0,02 қисм, шамот кули 2–2,5 қисм, чақилган шамот 2–2,5 қисм. Бундай бетоннинг ўтга чидамлилиги 1500– 1700°С.
Do'stlaringiz bilan baham: |