Автобетонташигич.
1 – кабина; 2 – қопқоқларни ўрнатгич; 3 – пиллапоя; 4 – иситиш; 5 – кузов; 6 – кузовни қайтариш механизми; 7 – девор; 8 – гидроқурилмалар.
Автотранспорт воситалари ичида хам ўзиағдаргич (автосамосваллар) автомобиллар нисбатан иш жараёни учун қулай хисобланади. Яъни уларнинг юк кўтариш қобилиятларидан юқори даражада фойдаланиш мумкинлиги, ишчи органига қўшимча равишда асбоб-ускуна ўрнатишга эхтиёж йўқлигидир.
Бундан ташқари, зарур шароитларда автосамосваллардан бошқа турдаги қурилиш материалларини (грунт, ёғоч, тош, қум ва хоказо) ташишда хам фойдаланиш имконияти бўлади. Умуман олганда, автосамосвалларга бетон қоришмасини юклаш бўйича хам бетон тайёрлаш корхоналарида қулай шароитлар яратилган. Харакатланиш жараёнида маълум даражада ажратиладиган цемент сутининг йўқолишининг олдини олиш учун автосамосвал ишчи органи бирлашма қисмлари махсус резиналар билан беркитилиши тавсия қилинади. Ташиб келинган бетон қоришмаси бажарилаётган технологик жараёнга боғлиқ равишда бадьяларга ёки тўғридан–тўғри бетонлаштириш блокларига ағдарилиши мумкин. Автосамосвал ишчи органи хар бир цикл ишдан кейин ювилиб, тозаланиши керак.
Баъзи шароитларда бетон қоришмасини бадьяларга жойлаб, бортли автомобилларда хам ташиш мумкин. Аммо, бу усулнинг ноқулайлиги шундаки, юклаш ва тушириш жараёнларида қўшимча равишда кранлар ёки юк кўтариш қурилмалари иштирок этиши автосамосвалларга нисбатан техник–иқтисодий жихатдан самарасиз хисобланади. Умуман олганда автомобил транспорт воситасида (бортли ва ўзиағдаргич автомобилларда) бетон қоришмасини ташиш 25...30 км гача бўлса, бетоннинг асосий сифат кўрсаткичлари сақланиши қурилиш амалиётида исботланган. Бундан ташқари бетон қоришмаси таркибига гидротация жараёнини секинлаштирувчи махсус қўшимчалар қўшилса, ташиш масофаси 50–70 км гача хам бўлиши мумкин. Масалан, юқорида айтилган технологияни қўллаган холда Норин дарёсида бунёд этилган Курпсой ГЭС қурилишида бетон қоришмаси Тотогпул ГЭС ишлаб чиқариш базасида жойлашган цемент–бетон заводидан, яъни 40 км масофадан автосамосвалларда келтирилган.
Автосамосваллар ёки махсус бетон қоришмаси ташувчи автомобил транспорти воситалари билан ташиладиган бетоннинг бир иш сменасидаги хажми қуйидагича аниқланади:
Q = q ‧ 60‧Tсм‧Kв /tц м3/смена; ( 20 )
Бу ерда: q–транспорт воситаси билан бир мартада ташиладиган бетон қоришмаси хажми, м3 ;
Tсм–бир иш сменаси давомийлиги, соат;
Kв–транспорт воситасини эксплуатация қилиш жараёнида иш вақтидан фойдаланишни хисобга олувчи коэффициент (Kвк0,8–0,9)
tц–бетон қоришмасини ташиш жараёнини бир даврасининг (циклининг) давомийлиги;
tц = tюк + tю.х +tтук + tс.х + t׳ , мин (21 )
Бу ерда: tюк–бетон заводи ёки корхонасида транспорт воситасига бетон қоришмасини юклашга кетадиган вақт бўлиб, транспорт воситаси ишчи органи сиғимга боғлиқ равишда 5–8 минут қабул қилиш мумкин;
tю.х–транспорт воситасининг бетон заводидан белгиланган объектгача юк холатида харакатланиш вақти,
tтук–транспорт воситасининг бетон қоришмасини тўкиш вақти (tтук 2...3 мин), мин;
tс.х–транспорт воситасининг бетон заводи томонга салт харакатланиш вақти, мин;
t׳-транспорт воситасига хизмат кўрсатиш, ишчи органини ювиш, тозалаш учун кетадиган вақт (t׳ 4–6), мин;
Қурилиш жараёнида бетон ишлари жадаллиги эхтиёжини қондириш учун транспорт воситаларининг керакли сонини қуйидагича аниқлаш мумкин:
16 - жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |