Beshariq tumani
TXB tasarrufidagi
14-umumiy o’rta ta’lim
maktabi
|
_ _______________________________________________________________________ 21. 11. 2019 й. Beshariq shaxar
Буйруқ № ___
Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси тизимидаги таълим муассаларидаги бугунги кундаги мавжуд
холатларни яхшилаш ва соҳадаги ислоҳотларни ҳамда таълим сифат-самарадорлигини ошириш бўйича.
|
Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало ёш авлодни миллий қадриятларимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, ва фармойишлари, топшириқлари, Вазирлар махкамасининг қарорлари ҳамда ижро интизомига қатъий риоя қилиш тўғрисида
Буюраман:
1. Вилоят ХТБнинг Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси тизимидаги таълим муассаларидаги бугунги кундаги мавжуд холатларни яхшилаш ва соҳадаги ислоҳотларни ҳамда таълим сифат-самарадорлигини ошириш бўйича йўл харитаси раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари
топшириқлари, Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши ҳамда ижро интизомига қатъий риоя этилсин
3. ММИБДЎлари (Г. Исақова, Л. Умаралиев)ларга:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва
топшириқларини бажарилиши холати бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида йўналишлар бўйича мунтазам муҳокама этиб бориш;
- Таълим муассасасида кийиниш маданиятига риоя қилишни ташкил этиш. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг мактаб формаларига алоҳида эътибор қаратиш;
- Кутубхона фаолияти. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг китобхонлик фаоллигин ошириш, қўшимча манбалардан фойдаланиш;
- Мактабни ободонлаштириш ва санитария гигиена талабларига тўла жавоб беришни таъминлаш;
- Умумтаълим мактабларини бинолар атрофи ва кириш қисмлари фасади, синф хоналари ва коридорларни, Халқ таълими вазирининг 2017 йил 1 март кунги 67-сонли буйруғи билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларининг ҳовлисини, бино йўлаклари ҳамда синф хоналарини баннер ва стендлар билан жихозлаш;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 2 сентябрдаги ўн иккинчи чақириқ XIII сессиясида қабул қилинган Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтиш тўғрисидаги қарори ижроси сифатли таъминлаш мақсадида халқ таълими бўлимига ва мактабларнинг кириш қисмидаги, мактаб фоеларидаги стендларни лотин алифбоси бўйича қайта таҳрирлаш;
- Таълим муассасасидаги ҳар қандай ёзувларни хатосиз ёзилишига эришиш вазифалари топширилсин.
ЎИБДЎлари (Н. Махсудов, У. Деҳқонов ):
- Мактабдаги дарс жадвалларини белгиланган тавсиялар асосида қайта кўриб чиқиш;
- Таълим мазмунини сифат-самарадорлиги жиҳатдан такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг масъулияти, ташаббускорлигини ошириш;
- Ўқитувчининг мавжуд меъёрий хужжатларининг талаб даражасида юритилиши. (синф журнали, иш режа, дарс ишланмалар, тўгарак хужжатлари, бўшлиқ билан ишлаш, ўз устида ишлаш хужжатлари, тест банклари, синф раҳбарлик хужжатлари);
- Мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар томонидан дарс таҳлилларини шаффофлик билан ўтказишлари, аниқланган камчилик ва муаммоларни берилган тавсиялар асосида тизимли бартараф этиш;
- Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги (кўргазмали қуроллар, тарқатма материаллар, мультимедиа иловалари, амалий лаборатория тажрибалари);
- “Дарс муқаддас” тавсияларига амал қилиш, дарсларда компетенциявий ёндашув асосида дарс ишланмалар ёзиш ва ўқувчига етказиш;
- Ўқитувчининг ўз устида ишлаши, методик адабиётлардан фойдаланиш, дарсларда инновацион технологияларни қўллаш;
- Рус тили ва инглиз тили фанларида ўқувчиларнинг оғзаки нутқига эътибор қаратиш, мустақил фикрлашга ўргатиш. Ўқитувчининг дарс жараёнида фақат рус, инглиз тилларида сўзлашишига эришиш;
- Ўқувчилар билан дўстона муносабатда бўлиш;
- Устоз шогирд анъаналарини кучайтириш
- Фан шўъбалари ва семинарларга ёш ўқитувчиларни тизимли равишда жалб этиш;
- Таълим муассасаларида “PIRLS-2021” ҳамда “PISA-2021” халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш ишларини кучайтириш;
- Вилоят халқ таълими тизимидаги барча таълим муассасаларда 2019-2020 ўқув йилида ўтказиладиган Рейтинг жараёнларига пухта тайёргарлик кўриш;
- Ўқув йили чораклари кесимида изчил ички мониторинг таҳлиллари ўтказиш;
- Илғор тажрибали ўқитувчиларнинг иш тажрибасини оммалаштириш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Мактаб директори: Ж. Холматов