Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9-январдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4563-сонли қарорига асосан 2020 йилда мактабгача таълим ташкилотларини реконструкция қилиш бўйича тумандаги Бешкапа МФЙ, Бешкапа қишлогида жойлашган 47-сонли мактабгача таълим ташкилоти, Чимбой МФЙ, Чимбой қишлоғидаги 62-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳамда Деҳқонтўда МФЙ, Деҳқонтўда қишлоғидаги 65-сонли мактабгача таълим ташкилотлари инвестиция дастурига киритилган.
Чимбой қишлоғида қурилиши режалаштирилган 62-МТТ учун ажратилган ер майдонида қурилиш ишлари 2020 йилнинг 25 майида бошланган. Қурилиш ишлари Фарғона вилоят Данғара туманида жойлашган пудратчи ташкилот “4-ИЧҚМБ” МЧЖ томонидан олиб борилмоқда. Янги МТТ 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, асосий бино икки қаватдан иборат бўлади ва қурилиш-монтаж ишларининг умумий баҳоси 2 360 456 710 сўмни ташкил этади.
Шу кунга қадар МТТ қурилиши жараёнида катлован ва пойдевор ишлари бажарилди. Биринчи ҳамда иккинчи қаватга ғишт териш ишлари якунланиб, бетон плита том ёпмалари билан ёпилди. Бинонинг эшик ва ромларини ўрнатиш, гуруҳ хоналарини пол қилиш ишлари бажарилди. МТТ биносининг том ёпиш ишлари ҳам якунланди. Иситиш тизими ўрнатиш ҳамда электр-монтаж ишлари ҳам бажарилди. Шунингдек, МТТ да 1 дона ёзги айвонча қуриш ишлари бажарилди. МТТ да сувоқ ишлари бажарилиб,пардозлаш ишлари хамда ташқи хожатхона қуриш ишлари бажарилди. Электр трасформатор ўрнатиш ишлари бажарилиб, бино электр таъминотига уланди. Мактабгача таълим ташкилотининг асосий биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиб, иситиш қозонларини ўрнатилди.Хозирда бошқа бинолар қурилиши ва ободонлаштириш ишлари бажарилмоқда.
Қурилиш ишларида бажарилмаган ишлар:
МТТ ичимлик суви таъминотига уланмаган.
Озиқ- овқат захира омбори якунланмаган.
Кўмир захираси омбори якунланмаган.
Бир дона ёзги айвоча якунланмаган.
Ободонлаштириш ишлари охирига етказилмаган.
Бешкапа қишлоғида қурилиши режалаштирилган 47-МТТ учун ажратилган ер майдонида қурилиш ишлари 2020 йилнинг 18 майида бошланган. Қурилиш ишларини Фарғона вилоят Фарғона шаҳрида жойлашган пудратчи ташкилот “Фарғона Оптимал Қурилиш Монтаж” МЧЖ олиб бормоқда. Янги МТТ 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, асосий бино икки қаватдан иборат бўлади ва қурилиш-монтаж ишларининг умумий баҳоси 2 358 000 000 сўмни ташкил этади.
Шу кунга қадар янги МТТ нинг қурилиш жараёнида катлован ва пойдевор ишлари бажарилди. Асосий бинонинг биринчи ҳамда иккинчи қаватига ғишт териш ишлари якунланиб, бетон плита том ёпмалари билан ёпилди. МТТда гуруҳ хоналарини суваш ва пардозлаш ишлари бажарилмоқда. Асосий бинонинг ташқи сувоқ ишлари ҳамда том ёпиш ишлари ҳам бажарилди. Ҳозирги кунларда МТТда иситиш тизими ўрнатиш, қозонхона ҳамда ташқи девор қуриш ишлари бажарилди.
Қурилиш ишларида бажарилмаган ишлар:
МТТ ичимлик суви таъминотига уланмаган.
МТТ электр таъминотига уланмаган.
Озиқ- овқат захира омбори бошланмаган.
Кўмир захираси омбори бошланмаган..
Ташқи хожатхона қуриш ишлари бошланмаган.
Гурух хоналарида пардозлаш ишлари якунланмаган.
Ошхона анжомлари ўрнатилмаган.
Ободонлаштириш ишлари охирига етказилмаган
Қозонхона қурилиши якунланмаган .
Иситиш тизими синовдан ўтказилмаган
Деҳқонтўда қишлоғида қурилиши режалаштирилган 65-МТТ учун ажратилган ер майдонида қурилиш ишлари 2020 йилнинг 25 майида бошланган. Қурилиш ишлари Фарғона вилоят Данғара туманида жойлашган пудратчи ташкилот “Мастер Глобал Қурилиш” МЧЖ томонидан олиб борилмоқда. Янги МТТ 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, асосий бино икки қаватдан иборат бўлади ва қурилиш-монтаж ишларининг умумий баҳоси 2 226 897 204 сўмни ташкил этади.
Шу кунга қадар МТТ қурилиши жараёнида катлован ва пойдевор ишлари бажарилди. Биринчи ҳамда иккинчи қаватга ғишт териш ишлари якунланиб, бетон плита том ёпмалари билан ёпилди. Бинонинг эшик ва ромларини ўрнатиш, гуруҳ хоналарини пол қилиш ишлари бажарилди. МТТ биносининг том ёпиш ишлари ҳам якунланди. Иситиш тизими ўрнатиш ҳамда электр-монтаж ишлари ҳам бажарилди. Шунингдек, МТТ да 2 дона ёзги айвонча қуриш ишлари бажарилди. МТТ да сувоқ ишлари бажарилиб,пардозлаш ишлари хам бажарилди. МТТ га электр трасформатор ўрнатиш ишлари бажарилди. Шу кунларда Мактабгача таълим ташкилотида асосий биноларда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиб, қозонхоналар қуриш,иситиш қозонларини ўрнатиш ишлари ва ободонлаштириш ишлари бажарилмоқда.
Қурилиш ишларида бажарилмаган ишлар:
МТТ ичимлик суви таъминотига уланмаган.