Беркинов Б. Б. Институционал иқтисодиёт: Ўқув қўлланма. 3-нашр



Download 3,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/160
Sana10.07.2022
Hajmi3,11 Mb.
#767529
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   160
Bog'liq
Институционал иқтисодиёт Б.Беркинов 2018

 
 


64 
5.4. Трансакция харажатларини оптималлаштириш 
тажрибаси 
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб Президент 
Ислом Каримов асослаб берган 5 та тамойил асосида босқичма-босқич олиб 
борилган бозор ислоҳотлари натижасида иқтисодиётнинг барча тармоқ ва 
соҳаларида хусусий мулкчилик шаклидаги йирик ва кичик бизнес корхоналари 
ташкил этилиб, уларнинг бошқарув тизими бозор муносабатларига мос 
талаблар негизида ўзгартирилди. Улар иқтисодиётимизда салмоқли ўрин 
эгаллаб, ривожланиб бормоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ислом Каримовнинг жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозига 
бағишланган асарида
11
ҳамда 2010 йил 29 январда бўлиб ўтган Вазирлар 
Маҳкамаси мажлисида сўзлаган нутқида
12
мамлакатимизнинг инқироздан 
кейинги даврда тараққиёти ва жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини 
таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган.
Корхоналарда “қатъий тежамкорлик тизимини жорий этиш, ишлаб 
чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини камайтиришни рағбатлантириш 
ҳисобидан маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш” ана шундай вазифалар 
жумласига киради. Ушбу вазифаларнинг бажарилиши натижасида амалда 
саноат тармоқларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархи 18 фоизга, 
Олмалиқ кон-металлургия комбинати, “Ўзметкомбинат” акциядорлик ишлаб 
чиқариш бирлашмаси, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси, “Ўзқурилишматериаллари” 
компанияси ва бошқа корхона ҳамда тармоқларда 20-25 фоизга камайган
13

Бундай натижалар корхоналар ва улар маҳсулотларининг жаҳон бозорларида 
рақобатбардошлигини оширишнинг асосий шартлари ҳисобланади.
Маълумки, иқтисодиёт субъектлари сарф-харажатларининг маълум 
қисмини трансакция харажатлари
ташкил этади. Ушбу тоифага кирувчи 
харажатларни камайтириш иқтисодиётни модернизация қилиш ва ишлаб 
чиқаришни диверсификациялаш жараёнларида муҳим аҳамият касб этади. 
Хорижий экспертларининг фикрича, фирманинг умумий чиқимларидан 
трансакция харажатларининг улуши улар анъанавий бозорда фаолият 
юритганда 1,5 фоиздан 5 фоизгачани, янги сотиш бозорларига чиқишда эса 10-
15 фоизни ташкил этади. Ривожланган мамлакатларда трансакция 
харажатларининг энг катта улуши хўжалик алоқалари субъектлари сонининг 
ўсиши, демак улар томонидан амалга ошириладиган трансакциялар сонининг 
ошиши билан боғлиқ.
Ўтиш иқтисодиётига эга мамлакатларда эса, трансакция харажатларининг 
юқори даражада бўлишига яна бир сабаб – уларда ҳанузгача давлат органлари 
билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизми пухта 
ишлаб чиқилмаган. Ривожланаётган мамлакатларда муаммо шундан иборатки, 
11
Каримов И. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари 
ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009. – 56 б.
12
Каримов И. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. – 
Т.: Ўзбекистон, 2010. – 80 б. 
13
Каримов И. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. – 
Т.: Ўзбекистон, 2010, 38-б. 


65 
давлатнинг суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш харажатларининг асосий қисми 
иқтисодий субъектнинг зиммасига тушади. Бундан ташқари, трансакция 
харажатларининг таркибига муайян маҳсулотни сотиш бозорларининг ўзига 
хос хусусиятлари катта таъсир кўрсатади. 
Хорижий манбалар маълумотларига кўра, АҚШ ЯММда хусусий сектор 
томонидан кўрсатиладиган трансакция хизматларининг улуши 1870 йилги 23 
фоиздан 1970 йилда 41 фоизгача, давлат томонидан кўрсатиладиган трансакция 
хизматларининг улуши 1870 йилги 3,6 фоиздан 1970 йилда 13,9 фоизгача 
ошган, бу умумий кўринишда 26,1 фоиздан 54,7 фоизгача ўсишни ташкил 
этади. Юз йил мобайнида ушбу ўсиш қисми трансакция харажатларининг 
нобозор соҳадан бозор соҳасига томон силжишини акс эттирди, лекин унинг 
бошқа қисми эса ресурсларнинг реал инвестиция қилинишини намоён этди. 
Ўзбекистонда трансакция хизматлари давлат ва нодавлат секторлари 
ташкилотлари томонидан олиб борилади. Ўзбекистон Республикаси Ташқи 
иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестициялар вазирлиги, Ўзстандарт, Олий 
хўжалик суди, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа давлат 
органлари экспортчилар шартномаларини рўйхатга олиш, рухсат бериш ва 
бошқа назорат хизматларини олиб боради. Трансакция хизматларни кўрсатувчи 
нодавлат ташкилотлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, ахборот-маслаҳат 
ва консалтинг марказлари, мулкни баҳоловчи ташкилотлар, маркетинг 
хизматлари ва бошқа идоралар тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, маслаҳат ва 
ахборот хизматларни кўрсатади.
Таҳлиллар кўрсатадики, тадбиркорга турли трансакция хизматларини 
кўрсатиш, айниқса уларнинг ўз ишларини очиш билан боғлиқ харажатлар ушбу 
соҳада хизмат кўрсатувчи давлат сектори тузилмалари зиммасига тўғри келади. 
Шуларни инобатга олиб, мамлакатимизда Жаҳон молиявий-иқтисодий 
инқирозига қарши чора-тадбирлар дастури доирасида тадбиркорларга рухсат 
бериш билан боғлиқ амалдаги трансакция харажатлари (тўлов миқдори) 
қисқартирилди ва улар оптималлаштирилди. 
Маълумки, тадбиркор ўз фаолиятини бошлаши учун белгиланган 
тартибда давлат рўйхатидан ўтиши лозим. Бунинг учун тадбиркор давлат 
рўйхатини юритувчининг хизмати учун, яъни туман ҳокимлиги бўлинмасига 
пул тўлаши талаб этилади. Аввал ана шу ҳақ 5 та энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) 
миқдорида бўлган. Ҳозир эса тадбиркор ҳукумат қарорига асосан 2 та ЭКИҲ 
миқдорида пул тўлаб, давлат рўйхатидан ўтади. Ёки тадбиркор рўйхатдан ўтиш 
учун 140,2 минг сўм тўпланган бўлса, ҳозир бу 56,1 минг сўмгача ёки 60 фоизга 
камайтирилди. Ушбу чора туфайли 2009 йилда давлат рўйхатидан ўтган 
тадбиркорлар сони 2008 йилга нисбатан 6 минг нафардан кўпни ташкил этди. 
Шу билан бирга банкда ҳисоб рақами очиш учун тўлов 28 минг сўмдан 14 минг 
сўмгача камайтирилди. Шунингдек, ер участкаларини расмийлаштириш 
хизмати харажатлари ҳам 56 фоизга ёки 130 мингдан 58 минг сўмгача 
қисқартирилган. 
Алоҳида 
таъкидлаш 
лозимки, тадбиркор 
томонидан 
қурилиш 
лойиҳаларини амалга ошириш ёки қурилиш ишларини бажариш бўйича 


66 
танловларда қатнашиш, лойиҳаларни экологик экспертизадан ўтказишга рухсат 
олиш жараёнлари учун тўланадиган тўловлар суммаси илгари бирмунча юқори 
бўлган. Масалан, тадбиркор аввал қурилиш архитектура-режа топшириқ 
тўпламини олиш учун 1 млн. 120 минг сўм маблағ тўлаган, ҳозир эса ушбу 
сумма 4 баробарга қисқартирилиб, 280,4 минг сўм миқдорида белгиланган. Ёки 
лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертиза қилиш харажати 280,4 минг сўмдан 
84,1 минг сўмгача камайтирилган. Шунингдек, экологик экспертиза 
харажатлари ҳам 701,4 минг сўмдан 28 минг сўмгача ёки 96 фоизга 
қисқартирилган. Ушбу йўналишда энг катта қисқариш норматив лойиҳаларини 
экспертизадан ўтказиш бўйича кузатилади, яъни бундай экспертиза учун аввал 
2,1 млн. сўм тўланган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 28,1 минг сўмга тенг ёки 
қисқариш 99,7 фоизни ташкил этади. 
Рухсат 
бериш 
жараёнлари 
харажатларини 
қисқартириш, 
ЎзР 
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат 
қўмитаси маълумотларига кўра, лицензия ва рухсатномалар қийматисиз 5,4 
млн. сўмдан қарийб 831 минг сўмга ёки 6,1 мартага пасайтирилган. Жами ҳар 
битта тадбиркор ҳисобига тежалган маблағ 4,2 млн. сўмни ташкил этади. 
Шу билан бирга “Ўзтелеком”, “Ўзстандарт”, “Қишлоқхўжаликкимё”, 
“Ўзагромашсервис” ҳамда қурилиш материалларни ишлаб чиқариш 
тизимларида 30 тадан ортиқ монопол маҳсулот ва хизматларнинг қийматини 
(нархини) пасайтириш чоралари амалга оширилди. Жумладан, интернет 
провайдерлар учун техник биноларни ижарага олиш нархи 20 фоизга, уларга 
техник хизмат кўрсатиш 10 фоизга камайтирилган. Шунингдек, “Ўзстандарт” 
тизимида синов ўтказиш, метерология хизматлари, сертификат бериш, 
калибровка қилиш, сифат тизимини жорий этиш, сертификатлаш хизматларини 
кўрсатишнинг ўртача нархи 12 дан 20 фоизгача пасайтирилган.
“Ўзагромашсервис” уюшмаси тизимида 1 гектар майдондаги ғаллани 
ўриб-йиғиб олишнинг ўртача нархи 91,3 минг сўмдан 63,2 минг сўмга ёки 30,7 
фоизга 
пасайтирилган. 
“Чирчиққишлоқхўжмаш” 
заводида 
ишлаб 
чиқариладиган пулуг нархи 6,5 фоизга, “Жиззахпластмасса” заводининг 
полиэтилен пленкаси нархи 10,7 фоизга пасайтирилган. Қурилиш саноати 
корхоналарида ишлаб чиқариладиган темир-бетон, шифер, электрод, ғишт ва 
шу каби бошқа материаллар нархи 11 дан 34 фоизгача камайтирилган. 
Тадбиркорларга рухсат бериш учун тўлов харажатларини қисқартириш 
билан бирга кўплаб чеклов ва рухсатномаларнинг амал қилиш муддатлари ҳам 
қайта 
кўриб 
чиқилган. 
Жумладан, 
илгари 
маҳсулотлар 
гигиеник 
сертификатининг амал қилиш муддати 3 йил белгиланган бўлса, ҳозирда бу 
чеклов муддати бекор қилинган. Фитосанитария хулосаларни бериш муддати 
узайтирилди, иссиқлик ва электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни 
бериш бир ойдан 3 кунга қисқартирилди. Рекламани жойлаштириш тарифлари 
ўртача 20 дан 30 фоизга пасайтирилди. Электр энергиясидан фойдаланиш учун 
тузилган шартнома шартларига тадбиркорлар манфаатларидан келиб чиқиб 
ўзгартиришлар киритиш юзасидан қарорлар қабул қилинди. 


67 
Трансакция 
харажатларини 
пасайтириш 
ва 
улар 
таркибини 
оптималлаштириш тадбиркорларнинг молиявий-иқтисодий салоҳиятини 
оширишнинг таъсирчан йўли бўлиб, у тадбиркорлар томонидан ишлаб 
чиқарилган маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини 
ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик 
янгилашга кўпроқ ички инвестицияларни ажратишнинг самарали воситаси 
бўлиб хизмат қилади.

Download 3,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish