Беркинов Б. Б. Институционал иқтисодиёт: Ўқув қўлланма. 3-нашр



Download 3,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/160
Sana10.07.2022
Hajmi3,11 Mb.
#767529
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   160
Bog'liq
Институционал иқтисодиёт Б.Беркинов 2018

 
учун
 
амалга оширилади”, -деб таъкидлаган. Ушбу таърифларда 
оиланинг қариндошчилик, никоҳ ҳамда ижтимоий функцияларни таъминлаш 
каби белгилари асос сифатида иштирок этади. 
Уй хўжалиги ҳам қуйидаги асосий белгилар билан тавсифланади: 
биргаликда ҳаёт кечириш, биргаликда хўжалик юритиш, умумий бюджет ва 
никоҳ-қариндошлик алоқалари (14.1-жадвалга қаранг). Бунда никоҳ-
қариндошлик алоқалари бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Лекин бу ҳол 
шундай хулосага келиш имконини берадики, “уй хўжалиги” ва “оила”нинг 
ўзига хос белгилари кўпинча мос келади, аммо оила уй хўжалигининг негизи 
ҳисобланади. Буни янада яққол кўриш учун уй хўжалиги билан оиланинг 
асосий белгилари ва таркибий-функционал хусусиятларини таққослаш мумкин 
(14.2-жадвал).
 
14.2 -жадвал 
Оила ва уй хўжалиги функцияларининг таркиби
Функциялар 
Оила
Уй хўжалиги
Асосий ҳал қилувчи 
белгилар (аҳамиятига қараб 
пасайиш) 
-
Никоҳ-қариндошлик 
алоқалари; яшаш жойи;
-
умумий бюджет;
-
биргаликда хўжалик 
юритиш 
-
Яшаш жойи;
-
биргаликда хўжалик 
юритиш; умумий бюджет; 
никоҳ-қариндошлик 
алоқалари 
Асосий 
мақсадли 
функция 
Инсонни 
дунёга 
келтириш 
Инсон салоҳиятини такрор 
тиклаш 
Ўзига хос функциялар
(оила ва уй хўжалиги-нинг 
моҳиятидан келиб чиқади) 
Жамиятнинг 
барча 
ўзгаришларида ўзгармасдан 
қолади: 
репродуктив, 
социаллашув ва б.
Инсон капиталини такрор 
тиклаш 
ва 
амалга 
оширишнинг 
асоси
ҳисобланади, ташқи ва ички 
иқтисодий 
ўзаро 
муносабатларнинг тарихий 
хусусиятини акс эттиради:
таъминот;
ишлаб чиқариш; 
жамғариш;
истеъмол
Ўзига 
хос 
бўлмаган 
функциялар
(муайян тарихий 
шароитда 
мажбурий 
ёки 
мослаштирилган 
функциялар) 
Оила ичидаги муносабат-
ларнинг тарихий хусусиятини 
ва оиланинг жамият билан 
ўзаро ҳамкорлигини акс 
эттиради: 
хўжалик-маиший;
ишлаб чиқариш;
истеъмол; рекреацион 
ва б. функциялар
Инсон 
салоҳиятининг 
физиологик асосини яратиш, 
уни 
шакллантириш 
ва 
сақлаш:
репродуктив; 
социаллашув;
рекреацион ва б. 
функциялар
Уй хўжалиги ва оиланинг асосий функцияларини қиёсий таҳлил қилиш 
натижалари, уларнинг бир-бирини ўзаро тўлдириши ва боғлиқлигини 
кўрсатади, яъни уй хўжалиги ўзига хос (таъминот, ишлаб чиқариш, жамғариш 
ва истеъмол) функцияларининг муваффақиятли амалга оширилиши унинг бир


183 
вақтнинг ўзида оиланинг ўзига хос функциялари ҳисобланган унга хос 
бўлмаган (репродуктив, реакреация ва б.) функцияларининг сифати, сақланиши 
ва амалга оширилишига боғлиқ. 
Бу уй хўжаликларининг асосий функцияларини тўлдириш, уларни ўзига 
хос ва хос бўлмаган турларга бўлиш орқали қуйидаги хулосаларга келиш 
имконини беради.
Биринчидан, таҳлиллар оила билан уй хўжалиги ўртасидаги узвий
функционал боғлиқлик мавжудлигидан, шунингдек, уй хўжалиги ҳамда 
оиланинг ўзига хос функцияларини тўлдиришидан, яъни ўзаро боғлиқ бўлиб,
шунинг учун бир – бирига таъсир кўрсатишидан далолат беради.
Иккинчидан, уй хўжалиги ҳамда оиланинг ўзига хос ва хос бўлмаган 
функциялари бир-бирини такрорлайди ва тавсифланаётган объектга қараб, 
уларни тадқиқ этишнинг негизига қараб фарқланади. Уй хўжалигининг асосида 
ётувчи оиланинг таркиби ва функциялари унинг ичида юзага келадиган
муносабатларни тўлиқ очиб бериш имконини беради. Бу уй 
хўжаликларини тадқиқ этишдаги муҳим омил ҳисобланади. Чунки ички 
муносабатлар ташқи хўжалик-иқтисодий муносабатларни шакллантиришда ҳал 
қилувчи роль ўйнайди. Уй хўжалигининг функциялари ташқи хўжалик-
иқтисодий муносабатларнинг бутун таркибини, унинг тўлиқ ҳажмда очиб 
бериш имконини беради ва оилада ички муносабатларнинг шаклланишига 
ҳамда рол ва функцияларнинг тақсимланишига таъсир кўрсатади.
Учинчидан, уй хўжалиги бир шахсдан таркиб топиши, оиладан ташқари 
ва жамоавий бўлиши мумкинлиги, оиланинг эса никоҳ-қариндошлик 
муносабатлари иштирокининг шартлиги билан тавсифланиши бизга уй 
хўжалигини оила билан солиштирилганда янада кенг тушунча сифатида кўриб 
чиқиш ва бунда оилани тадқиқ этиш ахборот базасидан фойдаланиш имконини 
беради.
Тўртинчидан, уй хўжалиги билан оиланинг асосий мақсадли 
функцияларини таққослаш натижаси ҳам юқоридаги фикрларни тасдиқлайди.
Оиланинг асосий мақсадли функцияси – инсонни дунёга келтириш, уй 
хўжалигини эса – инсон капиталини такрор тиклаш ва сақлаш (14.2-расм). 
Инсон капиталини такрор тиклаш тушунчаси кўп қиррали жараён моҳиятини 
чуқурроқ акс эттирган ҳолда нафақат шахс сифатида инсонни ва жамоа 
сифатида уй хўжалигини ҳам биологик, ҳам ижтимоий, ҳам хўжалик-иқтисодий 
жиҳатдан такрор тиклаш, балки унинг ҳаёти ва фаолияти шарт-шароитларини 
ҳам такрор тиклашни ўз ичига олади.
Ушбу тушунча уй хўжалиги мавжуд бўлишининг моддий, инсоний, 
маънавий, этник, диний асослари йиғиндисини ўзида акс эттиради ва бу билан 
унинг кўп қирралилиги ва катта аҳамиятга эгалигини кўрсатади. Лекин уй 
хўжалиги унинг иқтисодий баҳоси нуқтаи назаридан, кўпинча, инсон 
капиталини такрор тиклаш сифатида кўриб чиқилади. 
Шундай қилиб, уй хўжаликларини юқорида келтирилган иқтисодий 
категория сифатида унга қуйидагича таъриф бериш мумкин. Уй хўжалиги – бу 
инсон капиталини такрор тиклаш ва уни амалга оширишнинг асосий 


184 
ижтимоий-иқтисодий бирлиги, якка ёки биргаликда яшовчи ва биргаликда

Download 3,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish