Бердикулов Абдумухамад Жиянбоевич 1958 йил 11 февралда Сирдарё вилояти Гулистон тумани Уч-қахрамон жамоа хўжалигида тугилган. Отаси Бердикулов Жиянбой 1922-1998 й



Download 17,12 Kb.
Sana12.07.2022
Hajmi17,12 Kb.
#782747
Bog'liq
Бердикулов Абдумухамад Жиянбоевич 1958 йил 11 февралда Сирдарё вилояти Гулистон тумани Уч


Бердикулов Абдумухамад Жиянбоевич 1958 йил 11 февралда Сирдарё вилояти Гулистон тумани Уч-қахрамон жамоа хўжалигида тугилган. Отаси Бердикулов Жиянбой (1922-1998 й.й) иккинчи жаҳон уриши катнашчиси иккинчи грух ногирони иккита қизил юлдуз ордени ва бошка бир қатор орден ва медаллар билан тақдирланган, 1945 йил Москвада ғалаба паради қатнашчиси булган.Уришдан кейинги йилларда Гулистон туманида мол-гушт тайёрлаш корхонаси рахбари булиб хизмат қилган.Онаси Бердикулова Ниязбувиш (1938-1995 й.й) уй бекаси булган.Ойилада туққиз фарзанд бўлиб А.Бердикуловнинг опаси синглиси ва олти нафар укалари бор ойилада иккинчи фарзанд хисобланади.”Етти авлодни билиш керак” тамойили бўйича тўрт авлодни билади отаси Жиянбой кейинги оталари Бердиқул катта отаси Нишанбой энг катта оталари Ҳусанбой бўлган.


1975 йил Сирдарё вилояти Гулистон тумани “Уч-қаҳрамон” жамоа ҳўжалигидаги А.Навойи номидаги 2-сонли ўрта мактабни тамомлаган.Мактабда яхши ўқиган саккизинчи синфга қадар синфком бўлган спортда футболга қизиқган яхши ўйинчи бўлган. алгебра ва тарих фанларига қизиқган.Олтин медал олмаган атестати 4,7 бал бўлган.
Студентлик йиллари:Биринчи йили ўқишга кира олмаган ва нихоят 1976 йили ТашДУ нинг юридик факультетига ўқишга киради, ўкиш даврида 2 группада ўқиган ҳамма фанларга қизиқган жиноят хуқуқи фанига кўпроқ қизиқиш бўлган ва диплом ишини ҳам айнан жиноят ҳуқуқи фанидан танлаган илмий раҳбари Жиноят ҳуқуқи кафедраси мудири раҳматли Ахмедов Бердияр Ахмедович булган. Ўқиш даврида ҳамма жамоат ишларида имкон қадар қатнашган яни студенлар қурилиш отрядида биринчи йили Тюмен вилоятидаги қурилишда қатнашган. Пахта терими мавсумида тўрт йил тўлиқ қатнашган. Юрфакда қайси домлани эслаб қолгансиз деган саволга декан мовини Х.Абдувалиевни яхши инсон сифатида эсида қолган. Ўқиш даврида ҳам спортнинг футбол турига қизиқиб турнирларда иштирок этиб келган. Ҳамма курсдошларнинг яҳши фазилатларини қадрлаб яҳши муносабатда бўлган. Имтиёзли стипендия олмаган синов дафтарчасидаги баҳолари ҳам 4,5 баллар атрофида бўлган, имтиёзли диплом олмаган оддий кўк ранли диплом билан ўқишни тугатган. Студентлик дарини бекорга олтин даврим демаган дейди. Студентлик даримда мен уйдан узоқда ёлғиз яшаш ўзини ўзи эплаш яни кир ювиш тугма қадаш дазмол қилиш ва яхши овқат таёрлашни ҳаммасини талабалик давримда ўрганганман дейди.
Мехнат фаолияти: 1981 йили ўқишни тугатиб тақдимотда прокуратура идораларига йўлланма берилган бўлиб, Ховос транспорт прокуратурасига прокурор ёрдамчиси бўлиб стажировка ва 1982 йилдан Ховос транспорт прокурори ёрдамчиси бўлиб ишлайди 3-клас юрист унвонини олади .1986 йили ўзи ишдан бўшатишларини сўраб ариза беради. Сабаби рус тилини яхши тўлиқ ўзлаштирмаганлиги оқибатида ўзи тузган малумотномалари ва тақдимномалардан кўнгли тўлмайди.1986 йилдан бошлаб Мирзачўл қурилиш бошқармасига қарашли УЦПТК-ХРУ-; корхонасида хуқуқшунос бўлиб 1994 йилгача ишлайди. 1994 йили ойиласи билан Гулистон шаҳрига кўчиб келади ва Гулистон шахар давлат солиқ инспекциясида бош хуқуқшунос маслахатчи бўлиб ишга киради. 1997 йилда Сирдарё вилоят адлия бошқармасига бўлим бошлиғи бўлиб ишга киради, 1998 йили яна солиқ идорасига ишга қайтиб Гулистон туман давлат солиқ инспекциясида бош суриштирувчи бўлиб ишлайди. 2000 йили Сирдарё вилояти мехнат бошқармасида бош ҳуқуқий маслаҳатчи бўлиб 2001 йил Гулистон тумани мехнат бўлимида давлат мехнат хуқуқ инспектори бўлиб ишлайди. 2002-2004 йилларда “Лечива-Фармсаноат” Ўзбекистон-Чехия қўшма корхонасида юридик бўлим бошлиғи бўлиб ишлайди. 2005 йили яна адлия бошқармасига ишга қайтиб Тадбиркорлар ҳуқуқларини химоя қилиш бўлимида катта маслахатчи бўлиб ва 2006-2010 йиллари Гулистон шаҳар 1-сонли давлат нотариал идорада нотариус бўлиб ишлайди. 2011 йилда АГРО Банк ОАТБ Сирдарё вилоят бошқармасида юридик бўлим бошлиғи бўлиб ишлайди. 2011-1014 йилларда сирдарё вилоят ўсимликларни ҳимоя қилиш марказида юридик бўлим бошлиғи бўлиб ишлайди. Ва нихоят 2014 йилдан ҳозирги кунгача Сирдарё вилояти ҳалқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида юридик бўлимида ҳуқуқшунос маслаҳатчи бўлиб ишлаб келаяти.
2018 йилдан ёшга доир нафақада.
Оила; Оилали 1979 йили синфдоши Бердиқулова Шохида билан турмуш қурган турмуш ўртоғи малумоти олий ўқитувчи ҳозирда уйда нафақада.
Икки нафар фарзанди бор. 1.Қизи Бердиқулова Феруза 17.05.1981 йили туғилган ойилали тўрт нафар фарзанди бор маълумоти олий ўрта мактабда ўқитувчи.
Ўғли; Бердиклов Алишер 24.01.1983 йилда туғилган ,ойилали икки нафар фарзанди бор, олий маълумотли урта мактабда ўқитувчи. Шундай қилиб ҳозирча олти нафар неваралари бор. Фарзандлар иккаласи ҳам онасининг касбини танлаб ўқитувчилик қилишаяпти.
Бердиқулов Абдумухамад ҳозирда Гулистон шаҳар Истиқлол маҳалласи Зиёлилар кўчаси 17 уйда набиралар билан бахтли хаёт кечираяпти.
Мен мана қирқ йилдирки мехнат фаолиятимда фақат хуқуқшунослик сохасида ишлаб келаяпман,хаёт бир текисда ўтмас экан кўп хато ва камчиликларга йўл қўйган бўлсамда ҳаммасидан розиман ўтган умримдан ва қилган ишларимдан ҳеч қачон афсусланмайман.Ҳаётда шу нарсага амин бўлдимки энг асосийси тинчлик,соғлиқ ва ҳотиржамлик керак экан,охиридан суюнтирсин деганларидек шунча яхши яшаб ишладик энди бу ёғи ҳам яхши булишини истаймиз дейди.
Download 17,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish