Руҳий ҳолатга боғлиқ сабабларга: ишнинг ҳамиша бир хиллиги, қаттиқ жисмоний меҳнат туфайли зўриқиши, киши организмига иш жойининг руҳий, анатомик физиологик жиҳатдан мос келмаслиги, чарчаши, жамоатчилик орасидаги носоғлом муҳит туфайли келиб чиқади.
Иқтисодий сабаблар: меҳнат муҳофазаси масалаларига совуққонлик билан қараш, шунингдек, ойлик маошларни ўз вақгида бермаслик ва ишчиларнинг юқори иш унумига эришишга интилмаслиги, иш шароитларини яхшилаш тадбирларига етарли маблағ ажратилмаслиги туфайли келиб чиқади.
Ишчининг айби билан содир бўладиган бахтсиз ҳодисалар қаторига: ишчининг интизомсизлиги, ишга бетоб ёки маст ҳолда келиши киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |