БЕМОРНИ СИМС ҲОЛАТИГА КЕЛТИРИШ
Керакли жиҳозлар: Сочиқ –1 та, функционал кроват – 1 та, кичик ёстиқ – 2 та, катта ёстиқ – 2 та
Керакли xом ашёлар: суюқ совун – 1мл, қоғоз сочиқ – 20 см, стерил қўлқоп – 1 та
Бажариш алгоритми:
1. Бемор билан ишончли муносабат ўрнатилади.
2. Муолажа моҳияти ва кетма-кетлигини тушунтирилади.
3. Бемордан муолажага розилигини олинади.
4. Керакли жиҳозлар тайёрланади.
5. Ҳамшира қўллари ювилади ва қуритилади.
6. Кроватнинг бош томони тушурилади.
7. Бемор чалқанча ётқизилади.
8. Беморни ёнбошлатиб қўйиб ва қисман қорни билан ётқизилади (ўринга бемор қорнининг бир қисми тегиб туради).
9. Беморнинг боши остига ёстиқ қўйилади (бунда унинг бўйни эгилиб қолмайди).
10. Бемор юқориги қўлини 90° бурчак остида тирсакдан ва елкадан буклаш учун қўл остига ёстиқ қўйилади, пастки қўл букилмаган ҳолда ўринда бўлади
11. Юқориги оёқ букилади ва остига ёстиқ қўйилади (пастки оёқни ёзилган ҳолда қолдирилади).
12. Оёқ панжаларига 90° бурчак остида таянч қўйилади.
13. Муолажа тугаганидан сўнг бемор аҳволини кузатилади.
14. Бажарилган муолажа тиббий ҳужжатга қайд этилади.
Эслатма: Оғир аҳволдаги беморларни ётқизишда функсионал кроватдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бу ҳолатда ётиш бемор учун қулай бўлиши керак. Мажбурий ётоқ ҳолатида бўлган беморлар учун ушбу ҳолатни ҳар икки соатда такрорлаш лозим.
ОҒИР ЁТГАН БЕМОРЛАРНИНГ ОҚЛИКЛАРИНИ АЛМАШТИРИШ
(1 УСУЛ)
Керакли жиҳозлар: Функционал кроват – 1 та, ёстиқ – 1 та, оқликлар – 1 та тўплам, клёнка – 1 та, ишлатилган оқликлар учун қопча – 1 та
Керакли xом ашёлар: суюқ совун – 1мл, қоғоз сочиқ – 20 см, стерил қўлқоп – 1 та, 0,5% ли гипоxлорид эритмаси – 5 л
Бажариш алгоритми:
1. Бемор билан ишончли муносабат ўрнатилади.
2. Муолажа моҳияти ва кетма-кетлигини тушунтирилади.
3. Бемордан муолажага розилигини олинади.
4. Керакли жиҳозлар тайёрланади.
5. Ҳамшира қўллари ювилади ва қуритилади.
6. Тоза чойшабни узунасига бинт каби ўралади.
7. Беморни боши кўтарилиб, ёстиғи олиб ташланади.
8. Беморни кроват четига суриб ёнбошлатилади.
9. Кир чойшабни бемор тагидан узунаси бўйлаб бинт каби ўраб йиғиб борилади ва унинг ўрнига тозасини ёзилади.
10. Беморни ёзилган тоза чойшаб устига ўгириб, ётқизиб, бошқа тарафдан кир чойшаб тортиб олинади ва тозасини ёйиш оxиригача олиб борилади.
11. Чойшаб четлари тўшак тагига киритилиб, текисланади.
12. Ифлос оқликлар маxсус қоп xалтага солинади.
13. Бажарилган муолажа тиббий ҳужжатга қайд этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |