БЕМОРЛАРНИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ
Беморларни парвариш қилиш аҳамияти.
Терини, оғиз бўшлиғини, танани, кўзни,
қулоқни,
бурунни
парвариш
қилиш
қоидалари,
усуллари
ва
воситалари.
Одамларнинг соғлиги тўғрисида ғамхўрлик
қилиш давлат аҳамиятига эга бўлган муҳим
социал
вазифа
ҳисобланади.
Бизнинг
мамалакатимизда
бепул,
ҳаммабоп
малакали тиббий ѐрдам олиш учун барча
шарт шароитлар яратилган.
Беморларни парвариш қилиш даволаш
жараѐнининг ажаралмас таркибий қисми
ҳисобланади
ва
бемор
аҳволини
енгилаштиришга имкон берадиган ҳамда
даволашнинг
муваффақиятли
якунини
таъминлайдиган тадбирлар йиғиндисини ўз
ичига олади. Беморларни асосан тиббиѐт
ҳамшираси ва кичик ҳамширалар парвариш
қиладилар.
Терини парваришлаш
Беморларга айниқса, оғир ѐтган беморларга қарашда
терини парвариш қилишининг аҳамияти ғоят
муҳим. Терининг майин таранг ва нозиклигини
сақлашда ѐғ ва тери ости ѐғ безларининг вазиқаси
катта аҳамиятга эга. Бироқ ѐғ тери юзасига
ортиқча йиғилиб, унинг кириланишига сабаб
бўлади, натижада терининг тирналишига ва
шикастланиб бутунлигининг бузилишига олиб
келади ва микробларнинг киришга имкон беради.
ЁТОҚ ЯРАНИНГ КЎРИНИШИ
Ётоқ яраларини олдини олиш учун бемор терисни 0.5 литр илиқ сувга ½
ошқошиқ сирка, атир ѐки спирт қўшиб артиш мумкин. Будан ташқари
беморнинг бадан терсини таркибида КОМФОРА спирти бўлган эритма
билан ҳам артиш мумкин
ОҒИЗ БЎШЛИҒИ ПАРВАРИШЛАШ
Заифлашган беморларда оғиз бўшлиғида
микроорганизмлар йиғилиб, улар бадбуй ҳид
ҳосил қилади ва оғиз бўшлиғида шиллиқ
пардасининг
йирингли
касалликларига
чалинишига сабаб бўлади. Шунинг учун оғир
ѐтган
беморлар
оғиз
бўлиши
парваришга
муҳтожлик сезадилар. Бунинг учун беморнинг
оғиз бўшлиғи овқатлангандан сўнг артилади.
Бунинг учун пинцет билан пахта бўлакчасини
олиб, уни 5% ли барот кислота эритмаси, 2% ли
натрий гидрокарбонат эритмаси ѐки оддий
қайнаган илиқ сувга ботириб беморнинг тиши ва
тили артилади.
ОҒИЗ БЎШЛИҒИДА СТОМАТИТ КАСАЛЛИГИ
КЎЗНИ ПАРВАРИШЛАШ
Кўзни 3% ли барот кислотанинг илиқ эритмаси ҳўлланган
стерилланган дока билан ювилади. Кўз касалликларида
кўз томчилари томизилади ва мазлар суртилади. Томчи
дорилар стерил бўлиши керак. Инфекция тушмаслиги
учун қўлни совун билан ювиб, спирт билан артилади.
Кўзга дори қуйишда беморга кўзни қарама- қарши
томонга қарашини буюриб, биринчи томчи бурунга яқин
томонга томиздирилади, сўнгра иккинчи томчи кейинги
кўзга томиздирилади ва беморга кўзни юмиш буюрилади.
Ишлатилган кўз пипеткаси илиқ сув билан ювилиб махсус
идишга солинади.
ҚУЛОҚНИ ПАРВАРИШЛАШ
Юрадиган беморлар эрталабки ювиниш вақтида хар
куни қулоқларини мустақил ювадилар. Ўринда узоқ муддат
ѐтилган беморларда эса тиббиѐт хамшираси сера (қулоқ
кири) йиғилиб қолмаслиги учун вақти вақтида қулоқларни
тозалайди, чунки акс ҳолда эшитув қобилятини пасайтириб
қўйиши мумкин. Сера пропкаси ҳосил бўлса, у қуйидагича:
қулоққа бир неча томчи 3 % ли водород переоксид
эритмаси томизилади, сўнгра пропка пахта пилик билан
айланма харакат ѐрдамида чиқарилади.
БУРУННИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ
Беморнинг бурнига вазелин, глицерен ѐки исталган
мойли эритма ҳўлланган пахта пилиги киритилади ва 2-3
дақиқадан сўнг айланма харакатлари билан қатқалоқ
чиқарилади. Бу муолажа ниҳоятда оддий, биро малакали
ва сабр тоқатли бўлишни талаб этади.
БОЛАЛАРНИ ОВҚАТЛАНТИРИШ
Ярим ѐшгача бўлган болаларга тўғри келадиган бирдан –бир энг
яхши овқат она сутидир. Она сутида чақалоқнинг яхши ўсиши
учун зарур бўлган ѐғ, қанд, витаминлар, гармонлар, оқсиллар
етарли бўлади. Сигир ѐки эчки сутида бу моддалар кам бўлади.
Ёш организмнинг тўла қондира олмайди. Бола туғилгач
биринчи марта 6-12 соатдан кейин сўнг ҳар 3-3.5 соатда, кечаси
6-6.5 соатда 8-12 минут
эмизилади. Бу фақат соғлом туғилган
болалар учун. Лекин ҳозирги кунда эркин ҳолда она сутини тез
тез болага бериш яхши самара бермоқда. 6 ойдан сўнг болага 1-
2 чой қошиқдан 7-10 чой қошиқача қўшимча овқатлар бериш
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |