Белые соты



Download 195,48 Kb.
bet3/3
Sana21.02.2022
Hajmi195,48 Kb.
#34941
1   2   3
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ОНГ СТРУКТУРАСИ

Ижтимоий психология социал мухит, кундалик турмуш шароитлари таъсири остида вужудга келади ва ривожланади. Уни субектига кура муайян ижтимоий гурух, элат, миллат психологияси каби турларга булиш мумкин.
Миллатларнинг этносоциал бирлик сифатида шаклланишида ижтимоий-иктисодий муносабатлар устувор ахамиятга эга. Тарихга назар ташлар эканмиз, айрим худудда яшаган ахолининг доимий алокада булиши, узаро таъсири, муносабати натижасида тилда, маданиятда умумийликнинг шаклланишга таъсир килганлигини курамиз. Бундай шароитда психологияда хам ухшаш томонлар юзага кела борганлиги табиий, албатта.
Ижтимоий онг шаклларини фарклаш мезонлари. Ижтимоий онг ва унинг даражалари хакидаги мулохазалар якунида ижтимоий онгнинг ахлокий, диний, эстетик, сиёсий, хукукий, фан, фалсафа каби шакллари ажратилишини таъкидлаш лозим.
Нима учун ижтимоий онгнинг айнан юкоридаги шакллари ажратилади? Бошкача айтганда, улар кандай мезонлар асосида фаркланади? илмий адабиётларда ижтимоий онг шаклларини фарклашнинг турт мезони ажратилган.
Аввало, ижтимоий онг шаклларининг хилма-хиллиги объектив оламнинг турли-туманлигидан, вокеликнинг муайян томонларинигина акс эттиришидан келиб чикишини курсатиш зарур. Содда килиб айтганда, ижтимоий онг шакллари, биринчи навбатда, узларининг акс эттириш объектига кура фаркланади.
Айни пайтда, ижтимоий онг шакллари бир-биридан вокеликни акс эттириш усулига кура хам ажралиб туради. Масалан, хукукий онг нормалар, конунлар, коидалар воситасида, эстетик онг эса- бадиий образлар ёрдамида вокеликни акс эттиришини бир карашдаёк сезиш мумкин.
Ижтимоий онг шакллари уртасидаги фаркни улар ривожланишининг узига хослигида хам кузатиш мумкин. Фан тараккиёти объектив олам хакидаги янгидан-янги билимларнинг юзага келиши, чукурлашиб, кенгайиб бориши билан диннинг ривожланиши эса, унинг ижтимоий хаётнинг турли сохаларига, кишилар фаолияти ва турмуш тарзига таъсирининг усиб бориши билан характерланиши фикримизга далил була олади.
Хулоса килиб айтганда, юкорида кайд этилган мезонлар факат биргаликда олингандагина, ижтимоий онг шаклларини фарклашга хизмат килиши, методологик ахамиятга эга булиши мумкин. Кишилик жамияти тараккиётининг дастлабки боскичларида ижтимоий онгнинг ахлокий, диний, эстетик, сиёсий, хукукий, фан, фалсафа каби шаклларининг хаммаси хам булмаган. Жамиятда муайян эхтиёжлар ва маънавий ишлаб чикаришнинг янги сохалари пайдо булиши билан ижтимоий онгнинг янги шакллари ажралиб чика бошлайди.
Шу нуктаи назардан караганда, юкорида айтилган ижтимоий онг шаклларини тугал деб хисоблаш хато булур эди. Жумладан, сунгги пайтда купгина илмий адабиётларда экологик онгни ижтимоий онгнинг мустакил шакли сифатида ажратишга уриниш расм булаётганлигини таъкидлаш зарур.
Ахборот дунёсининг глобаллашуви ва унинг ижтимоий онгга таъсири катта булмокда. XX аср ахборот узатишга хизмат киладиган техник воситаларнинг кескин ва шиддатли тараккий этишига йул очди. Айни пайтда, улар маданият ривожига таъсир килиш имкониятларини хам устириб юборди. Шундан келиб чиккан холда, маданият ютукларини тезлик билан оммалаштириш, тарката олиш имконияти яратилмокда. Планетанинг турли бурчакларида дунёга келаётган маданият намуналарини миллионларнинг маънавий озиКига айлантираётган оммавий ахборот воситаларининг — газета, журналлар, радио, телевидение, видеотехника, кино каби ходисаларнинг роли бу жараёнда катта булмокда, ахборот сохасида глобаллашув содир булганлигини курсатмокда. Аммо бу жараёнининг интенсивлашуви ва глобаллашуви юкоридаги каби ижобий жихатлар билан бир каторда айрим салбий натижаларини хам намоён этмокда. Бу тор гурухий, Каразли иктисодий, сиёсий, геостратегик манфаатларидан келиб чиккан холда, кишилар дунёкараши, ижтимоий онгга таъсир килишнинг янгидан-янги йуллари ва воситаларидан фойдаланишга уринишда куринмокда.
АДАБИЁТЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Асосий конуни), Т., Ўзбекистон, 1992.
2. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бусаКасида: хавфсизликка тахдид, баркарорлик шартлари ва тараккиёт кафолатлари. Т., Ўзбекистон, 1997.
3. Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халкни-халк, миллатни-миллат килишга хизмат этсин. Т., Ўзбекистон, 1999.
4. Каримов И.А. Ўз келажагимизни уз кулимиз билан курмокдамиз. Т., Ўзбекистон, 2000.
5. Каримов И.А. Миллий истиклол мафкураси халк эътикоди ва буюк келажакка ишончдир. Т., Ўзбекистон, 2000.
Download 195,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish