БЕЛАРУССИЯ ДАВЛАТ ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯ УНИВЕРСИТЕТИ ВА УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ХАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ
Устозимиз, т.ф.д., проф. Жуманиязов Мақсуд Жаббиевич, 2022 йил 8 апрель куни Беларуссия давлат озиқ-овқат ва кимё-технология университети ректори Киркор Максим Александрович билан учрашди, дастлаб УрДУ ректори томонидан берилган эсдалик совғалар алмашинуви бўлди.
Ректор Киркор Максим Александрович кабинетида расмий йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда масъул проректорлар ва халқаро бўлим раҳбарияти қатнашдилар. Қизғин муҳокамалардан сўнг, университетлар аро ўзаро имзоланган шартноманинг ҳар бир бандининг бажарилиши муҳокама қилинди. Шунингдек, шартномани ҳар икки томон таклиф қилган қўшимчаларни кириб, янгидан имзолашга келишиб олинди. Йиғилиш ҳар икки томон учун ўта самарали якунланди. Урганч давлат университети ва Беларуссия давлат озиқ-овқат ва кимё-технология университети билан янгидан шартнома ва дастур лойиҳаси тайёрланиб, йиғилганларга тақдим қилинди.
Расмда чапдан ўнгга- Беларусский химико технологический институтнинг илмий ишлар проректори -т.ф.д., проф. Акулич Александр Васильевич, мен, Халқаро алоқалар проректори Миренкова Вера Сергеевна ва ўқув ишлари проректори, профессор Давидович Игорь Юрьевич
Шундан сўнг университетнинг етакчи профессор ўқитувчиларини УрДУга махсус мутахассислик фанларини ўқитишга таклиф қилиш масалаларида кафедраларда суҳбатлар ўтказилди.
Озиқ-овқат технологияси кафедраси мудири, таниқли академик (1000дан ортиқ публикацияси, 100 ортиқ патенти бор, 30 та илмий ишланмаси ишлаб чиқаришга қўлланган) Василенко Зоя Васильевна билан қизғин сухбат
Сут ва сут маҳсулотлари технологияси кафедраси мудири, т.ф.н., доцент Шуляк Татьяна Леонидовна билан таклифлар муҳокама қилинди
Юқори молееулалар бирикмалар кафедраси мудири, к.ф.д., профессор Щербин Леонид Алеесандрович билан ўзаро илмий ишлар олиб боришга келишилди.
Озиқ -овқат кафедраси профессори, техника фанлари доктори, Цед Елена Алеесеевнанинг ўзини махсус курс маърузаларини УрДУда олиб бориши таклиф этилди.
Расмий музакоралар тугандан сўнг Беларуссия давлат озиқ-овқат ва кимё-технология университетининг магистратурада босқичида ўқиб турган магистранларимизнинг ўқув-тарбия жараёнлари, яшаш шароитлари, муаммо ва камчиликлари билан батафсил танишилди. Ҳар бир магистрантнинг дисертацияси илмий раҳбарлари билан учрашиб, диссертация ишининг реал аҳволи аниқланди. Очиқ-ойдин ўтган мулоқатда камчилик ва муаммоларнинг ечимлар келишиб олинди. Кечқурун магистрантларга ифторлик ташкил этилиб, барчаси ўзбекча палов билан сийландилар.
Ташрифдан кўзланган мақсадга тўла эришилди. Беларуссия давлат озиқ-овқат ва кимё-технология университети ва Урганч давлат университети бутунлай янги форматда хамкорликни давом қилдиришига асос солинди.
Сайтга шу кўринишга ташласанг бўлади
ХАМКОРЛИКНИНГ АСОСИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Биринчидан - уларнинг етук профессорлари бизда айрим махсус фанларни ўқитиб беришига келишилди. Ўзимизнинг кадрларнинг илмий ишларининг бажарилишида қонун даражасида илмий маслаҳатчилик қилиш ва биргаликда ҳар икки давлатнинг озиқ овқат технологияси соҳасидаги илмий муаммоларини ҳал қилишда хамкорлик қилиш.
Иккинчидан - магистратурадаги 1+1 қўшма дастури бўйича бир йилда етук мутахасислик тайёрлаш қийинлигидан келиб чиқиб, янги форматдаги 2+2 қўшма дастурига, яъни бакалаврдан хамкорликни бошлаш таклифи берилди.
Учинчидан-2+2 дастури бўйича ўқишги тугатган битирувчига биранига 2 диплом олиши, яъни ҳам уларникини (мутахасис), ҳам бизларникини (баклавр) олади
Тўртинчидан -бизнинг озиқ-овқат технологияларини ўқитувчи проф. ўқитувчиларни стажировкасини Беларуссияда ўтказиш масаларини келишилди, Айнан шу стажировка даврида илмий ишлар билан шуғилланиши, Беларуссиядан илмий консультант олиши таъминланади.
Бешинчидан -илмий ишлари якунлангандан сўнг Беларус озиқ овкат ва кимёвий технологиялар университетидаги ихтисослашган советда ҳимояси бўлиб ўтади, яъни ўзигинг илмий маслаҳатчиси аъзо бўлган кенгашда ҳимоя қилади. Фан номзоди илмий даражасини олади
Олтинчидан- Беларуссиянинг илмий журналини -озиқ-овқат технологиси бўйича Ўзб.Республикасининг ОАК тан олган экан. Ушбу журналда бизнинг кадрларнинг мақолаларини навбатсиз чоп қилишга келишдик
Do'stlaringiz bilan baham: |