Бекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мантикий масалалар ўкув-услубий кўлланма



Download 386,5 Kb.
bet17/29
Sana24.02.2022
Hajmi386,5 Kb.
#200171
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   29
Bog'liq
MANTIQIY MASALALAR 170717232409

Биз уч тарафдамиз: мен, сен, у
Агар сен мен тарафга интилсанг биз ғолиб чиқамиз.
Агар сен унга интилсанг, мен мағлуб бўламан.
Ибн Сино бу ерда нималарни назарда тутган бўлиши мумкин?

  1. Қуйидаги учта сўз орқали бир-бирига боғланган гаплар тузинг:

  1. шамол, капалак, сават;

  2. қўл, айиқ, юлдуз;

  3. анъана, тупроқ, иссиқ;

  4. далил, карам, скрипка;

  5. чумоли, кўзгу, мунозара.

  1. Қуйидаги хулоса чиқаришлардаги муносабатни аниқланг, уларнинг хато ёки тўғрилигини кўрсатинг.

    1. Ҳасан Ботирнинг курсдоши.

Ботир Нодирнинг курсдоши.
Демак, Ҳасан Нодирнинг курсдоши.

    1. Навоий Жомийнинг издоши.

Жомий Деҳлавийнинг издоши.
Демак, Навоий Деҳлавийнинг издоши.

    1. Ҳар қандай тирик мавжудот учун озуқа керак.

Балиқ тирик мавжудот.
Демак, балиқ учун озуқа керак.

  1. Донолар ўгити ҳамиша таҳсинга сазовор. Зеро, қари билганни пари билмас. Табиблар унга шундай таъриф берганлар. Унинг аччиғи жигардаги қуртни ўлтиради, бемазаси меъдани бақувват қилади, ширини семиртиради. Бу шифобахш неъмат нима экан?

  2. Мушук учишни истаётган бўлса, у нимани орзу қилмоқда?

  1. Қуйидаги асослардан хулоса чиқаринг.

1) Ҳамма талабалар бўлғуси мутахассислардир.
2) Гуруҳимиздаги талабалар стипендия олдилар.
3) Ҳеч бир фалокат тасодифсиз бўлмайди.
4) Ҳеч бир танқид асоссиз бўлмайди.

  1. Қуйидаги ҳукмларни «чегаралаш» йўли билан айлантириб, фикрларни таҳлил қилинг.

Ҳар бир чинакам фалсафа ўз замонасининг маънавий тожидир.
Ҳамма яхшиликлар эзгуликдир.
Ҳеч бир ёмонлик жазосиз қолмайди.
Ҳамма ўқитувчилар зиёлидир.
Ҳеч бир жоҳил олим эмас.
Ҳамма ўсимликлар юқорига қараб ўсади.
Ҳеч бир инсон мақсадсиз яшамайди.
Ҳеч бир савол жавобсиз эмас.
Ҳамма сут эмизувчилар умуртқалидир.
Ҳеч бир хато фикр ҳақиқатга олиб бормайди.

  1. Деворнинг ҳам қулоғи бор дейдилар. Ростданми?

  1. Буюк юнон файласуфи Суқротдан сўрадилар:

Доносан, айт-чи, шунча ўқиб нима натижага эришдинг. У жавоб берди: Фақат бир нарсани англадим, ҳеч нарса билмас эканман.
Суқрот бу ерда ҳақми?

  1. Одатда ресторанга кирган ҳар бир хўрандага меню (таомнома) тақдим этилади. Қизиғи шундаки, эркакларга алоҳида, аёлларга алоҳида меню берилар экан. Сизнингча, менюлардаги фарқ нимада?

  1. Парадокс. Бутерброд столдан ерга ёғ суртилган томони билан тушади. Шу ҳолатни англиялик классик ва фазовий механика асосчиси Исаак Ньютон (1643-1727)нинг оламни тортишиш қонуни билан ифодалаб бўладими?

  1. Қадимги табибларнинг ёзишича, мияда ақл пайдо бўлади, меъдада таъм, мушакларда куч пайдо бўлади. Ўт пуфагида эса … Ўйлаб кўринг-чи, инсоннинг ўт пуфагида нима пайдо бўлади?

  1. Овқат пишириш жараёнида энг кўп исроф бўладиган нарса нима?

  1. Бир файласуф шундай деган экан: «Идишнинг чиройлилигида ҳикмат йўқ. Гап унинг ичидаги нарсададир». Файласуф нима демоқчи?

  2. Бир оқил кишининг қизига бир бой ва бир камбағал йигит совчи бўлишди. Ота улар билан гаплашиб бўлгач, қизини камбағал йигитга беришга рози бўлибди. Оқил киши нега бундай қилган?

  3. Силлогизмнинг тўғри ёки нотўғри эканлигини аниқланг.


  1. Download 386,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish