ЛАГУНА ЁТҚИЗИҚЛАРИ (қўлтиқ ѐтқизиқлари) – денгиз чеккаларида (саѐз жойларида) бироз чучуклашган ѐки шўр сувли шароитда ҳосил бўлган чўкинди жинслар ѐтқизиқлари. Асосан қум ва гиллардан иборат.
ЛАККОЛИТ – тепаси қуббали, асоси горизонталга яқин текис бўлган магматик тоғ жинсларидан ташкил топган ўзига хос геологик жисм.
ЛЁСС (соғ тупроқ) – тузилиши ўзига хос, физик ва механик таркибининг 50% дан кўпроғи чанг фракциясидан иборат, континентал ва арид иқлимли регионларда ҳосил бўлган чўкинди тоғ жинси. Ранги оч-сариқ, ғоваклиги 40-55%, кальций ва магний карбонат тузлари бор. Қум ва шағал аралашмалари бўлмайди. Жарликларда тик ажралиш хусусиятига эга, сув таъсир қилганда бўкиб, ўз оғирлигидан чўкади.
ЛЁССИМОН СУГЛИНОК – кўриниши лѐссга ўхшаш, аммо ундан кўп белгилари (гил фракциясининг кўплиги, қум қатламчалари билан қатланиши, чўкиш хусусиятининг озлиги ва бошқалар) билан фарқланадиган тоғ жинси.
ЛИМАН – тўлин сув даврида ѐки денгиз суви босишидан дарѐ водийсининг қуйи қисмида ҳосил бўлган кўл. Кўлда сув шўр ѐки чучук бўлиши мумкин.
ЛИМАНИК ЁТҚИЗИҚЛАР – чучук сувли кўл ѐтқизиқлари.
ЛИНЗА – қатлам ичида оз масофада ҳамма томондан қийиқланадиган (тамом бўладиган), таркибига кўра атроф жинслардан кескин фарқ қиладиган геологик жисм.
ЛИТОГЕНЕЗ (литогенезис) – чўкинди жинсларнинг ҳосил бўлиши ва қайта ўзгариш жараѐнлари мажмуи. Литогенезнинг қуйидаги турлари ажратилади: 1) седиментогенез - нураш областларида ҳосил бўлган зарраларнинг сув ѐки шамол билан бир жойдан иккинчи жойга кўчирилиши, олиб кетилишидан терриген, хемоген ва органоген компонентларнинг чўкинди ҳосил қилиши; 2) диагенез – чўкиндининг жинсга айланиши; 3) эпигенез-чўкинди жинсларда содир бўладиган ҳамма ўзгаришлар; 4) гипергенез-чўкинди жинсларнинг юқорига кўтарилишида ўзгариши.
ЛИТОГЕНЕЗ БОСҚИЧЛАРИ – чўкинди тоғ жинсларининг ҳосил бўлиш ва ўзгариш босқичлари. Чўкинди ҳосил қилувчи материалларни пайдо бўлишидан бошлаб метаморфизм билан тугайди.
ЛИТОЛОГИЯ – чўкинди тоғ жинсларининг таркибини, физик ва кимѐвий хусусиятларини, ҳосил бўлишини, кейинчалик ўзгаришини (диагенез, катагенез, метаморфизм, нураш) ўрганадиган фан. Литология петрологиянинг синоними бўлиб, ҳамма тоғ жинсларига тааллуқли, аммо литология термини одатда махсус чўкинди жинсларга нисбатан қўлланилади.
ЛИТОСФЕРА – Ернинг ташқи қаттиқ (тош) қобиғи. Ер пўсти ва ундан Мохоровичич чегараси билан ажралган юқори мантиянинг юқорисидаги қаттиқ қисмидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |