Баркамол авлодни тарбиялашда таълимни такомиллаштириш масалалари тошболтаева Нодира Иброхимжоновна



Download 284,21 Kb.
Sana28.12.2022
Hajmi284,21 Kb.
#896775





УДК: 159.9

БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШДА ТАЪЛИМНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ


Тошболтаева Нодира Иброхимжоновна


ФарДУ Психология кафедраси ўқитувчиси,
Абдумаликов Аббосжон Жуманазар ўғли
ФарДУ Психология йўналиши 2-курс талабаси

Таълим жараёнини янада тараққий эттириш мақсадида, илғор педагогик-психологик таълимотлар ва тажрибалар кенг ёйилмоқда. Республикамизда мавжуд таълим муассасаларида ўқитишнинг ноанъанавий усулларидан фойдаланиш ўзининг самарадорлигини кўрсатаётганлигига барчамиз бирдек гувоҳмиз.


Шахсни шаклланиш жараёнида фаолиятни таълим тури муҳим аҳамиятга эга.Таълим инсон билиш фаолиятининг энг мураккаб турларидан бири бўлиб, индивидуал психик ривожланишни ва билимларни ўзлаштиришни анча тезлаштиради. Бунда ўқитувчи-талаба муносабатлари асосий ҳисобланади. Ушбу жараён талаба шахсини мустақил ижодий ҳаракатларга ўргатади. Талаба шахси ўқитувчи томонидан берилган ҳамкорликдаги ёрдам усулида ўзидаги имкониятларни ишга солиб, берилган муаммо юзасидан ўз мустақил фикрини баён этади.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганларидек: “Ёшлар билан ишлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб қилади. Биз мамлакатимизнинг истиқболи ёш авлолдимиз қандай тарбия топишига, қандай маънавий фазилатлар эгаси бўлиб вояга етишига, фарзандларимизнинг ҳаётга нечоғли фаол муносабда бўлишига, қандай олий мақсадларга хизмат қилишига боғлиқ эканини ҳамиша ёдда тутишимиз керак. Бизнинг бугунги меҳнатимизга қандай баҳо берилиши ҳам ана шунга боғлиқ” [1].
Ривожланиш шиддатли кечаётган шароитида мустақил фикрловчи ёшларнинг бўлиши давр тақозоси бўлиб, шахсий дунёқарашга эга бўлган инсонларгина жамият тараққиётини таъминловчи лойиҳаларни ишлаб чиқишга қодир бўладилар. Биз келажаги буюк давлатни барпо этмоқчи эканмиз, энг аввало, ҳар томонлама ривожланган, баркамол, Ватанга фидойи инсонни тарбиялашимиз зарур.
Онтогенезнинг турли босқичларида шахс психикаси ўзига хос тараққий этиб боради. Айниқса, ўсмирлик даври шахс фаолиятида ўзига хос инқироз даври ва психологик ўзгаришлар пайти саналади. Ўспиринлик даврида ўқув фаолиятида ақлий сифатлар ва индивидуал ўқув хусусиятлар шаклланади.
Бу борада профессор Э.Ғозиев алоҳида тўхталиб ўтганлар. Юксак нерв фаолияти аналитик – синтетик характерда эканлигини; таҳлил ва синтез зиддиятли ва шу билан бирга ўзаро боғланган жараёнлар эканлигини И.П.Павлов қайта – қайта таъкидлаган эди. Йигит ва қизлар орасида аналитик ақл намоёндалари ҳам, синтетик ақл намоёндалари ҳам, бўлади. Аналитик ақл намоёндалари умумий илм қоидаларини ўзлаштириш учун ҳар бир қоидани таркибий қисмларга ажратадилар, далиллар, мисоллар қидирадилар ва муайян қоиданинг хаққонийлигини исбот этганларидан кейингина қаноатланадилар. Синтетик ақл намоёндалари далилларга, мисолларга ёпиштириб олиб, тезлик билан, баъзан эса шошқалоқлик билан уларни синтез қиладилар ва умумий холда чиқарадилар. Синтетик ақл намоёндалари янги материалларни баён қилишда олдинга югуриб кетгандай ўқитувчи нима демоқчи бўлганини ёки китоб ўқиганда муаллиф нима демоқчи бўлаётганини «фаҳмлайдилар».
Машғулотларни педагогик технологиялар асосида олиб бориш талабаларда қуйидаги сифат ва фаолликни шакллантиради:
-турли ижтимоий гуруҳларда мулоқотга кириша олиш (коммуникабеллик);
- муаммоли вазиятларда тўғри ва оқилона қарорлар қабул қилиш;
- мустақил-ижодий тафаккурини ривожлантириш;
- фикрларини илмий асослашга ўргатиш;
- билиш жараёнлари (хотира, диққат, тафаккур ва бошқалар)ни тараққиёти.
Шу билан бирга, кичик гуруҳлар билан тренинг ва гуруҳий ўйинлар ўтказилиши талабани:
- гуруҳий фаол бўлишга;
- ўзгалар фикрини ҳурмат билан тинглашга;
- ўзаро фикр алмашиш, нутқий маҳоратни эгаллашга ўргатади.
Буюк аллома Абу Наср Форобий фикрича: инсон тушуниш, фаҳмлаш, муҳокама қилиш, ўйлаб топиш, фикрлаш қувватига туғилишидан эга бўлади ва уларнинг қандай вужудга келганинини ўзи ҳам билмайди, бу хусусиятлар боланинг ўсиб, камолга ета бориши билан ривожланиб боради.
Агар бола ўзининг ақлий, жисмоний ёки бадиий диди билан бошқаларга нисбатан фаолроқ бўлса, ушбу фаолият турларида илғорлик намуналарини кўрсата бошласа, дeмак, унинг ички имкониятларининг ривожланиши учун имкон қадар кўпроқ қулай шароит яратиш, ҳар томонлама ўзи танлаган соҳасини мукаммал ўзлаштириши учун муҳит яратиб бeриш кeрак. Фикрнинг пайдо бўлиши ўқувчида чуқурроқ билимга эҳтиёжни ҳосил қилади, бу эса ўз навбатида шахснинг барча кучларини фаоллаштиради, мотивлар, ирода ва ақлий ҳаракатларнинг бирлигини таъминлайди, яъни мустақил равишда ўз-ўзини бошқаришга ундовчи ва бажарувчи омиллари бирлигини таъминлайди. Демак, яхши фикрлаш ва яхши эслашнинг реал асоси-англаш, тушуниш ва билган билимларини амалда қўллашдир. “Шахсларнинг фикрлаш жараѐни ҳар томонлама аҳамиятлидир. Шундай экан ҳар биримиз ўзимизнинг мустақил фикрлаш қобилиятига эга бўлмоғимиз даркор” [2].


Фойдаланилган адабиётлар руйхати
1. Ислом Каримов. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. -Т. “Ўзбекистон”-1999 й. 23 Б
2. Тошболтаева Н.И. “Аҳолининг психологик саломатлиги – жамият фаровонлигини таъминлашнинг муҳим омили сифатида» мавзусидаги халқаро онлайн илмий анжуман материаллари. Фарғона –Екатеринбург, 20 май 2020. 313-317 б
3. Усманова Э.З. Ўқувчиларда мустақил тафаккурни қандай шакллантириш мумкин. - Т.: ТДПУ. 2000
4. Қодиров Б.Р. Ақлий истеъдод XXI асрнинг энг қимматли мулкидир. - Т.: ТДПИ. 1999
5. Ғозиев Э. Психология. -Т.: “Ўқитувчи”. 1994
Download 284,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish