Баркамол авлодни тарбиялашда интернетнинг ўрни



Download 204,69 Kb.
bet2/8
Sana25.02.2022
Hajmi204,69 Kb.
#281023
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Баркамол авлодни тарбиялашда интернетнинг ўрни

ИНТЕРНЕТ: ОҚМИ ЁКИ ҚОРА?
Кейинги 10-15 йил давомида дунё матбуотида энг кўп муҳокама қилиниб келинаётган масалалардан бири бу – Интернетнинг ёшлар аудиториясига қандай таъсир кўрсатаётганлиги билан боғлиқ.
Интернетнинг пайдо бўлиши билан ҳаётмизнинг кўплаб жабҳаларида, жумладан, мактаблар ва олий таълим муассасаларидаги барча жараёнлар, қолаверса, кундалик маиший хизматлар, бизнес ва менежмент, юридик ва консуллик хизматларигача бирин-кетин виртуал дунёга кўча бошлади. Хориждаги университет профессорлари талабаларга масофавий дарс беришни маъқул кўриб, айрим маърузаларини “YouTube”га жойлаштирадиган бўлди.
Интернет ривожланиши баробарида унинг техник-технологик имкониятлари ва аудитория қамрови ҳам ошиб борди. “Ўргимчак тўри” инсонларнинг анъанавий суҳбатлашув шаклини тубдан ўзгартирди. Олис масофадан туриб нафақат эшитиш, балки кўриш имкониятининг юзага келиши билан виртуал суҳбатлар кескин оммалашди. Бугунга келиб нафақат “бир девор қўшни”лар, ҳатто бир оиланинг аъзолари ҳам ўзаро шу тармоқда “гурунглашмоқ”да.
Кўпчилик кунини нонушта билан, балки у ёки бу ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифани кўздан кечириш билан бошлайди. Ер куррасининг қарийб 70 фоиз аҳолиси бирон-бир ижтимоий сайтда фаолдир. Уларнинг айримлари эса бир вақтнинг ўзида бир нечта тармоқларда рўйхатдан ўтган.
Статистик маълумотларга кўра, дунё ёшларининг 96 фоизи ижтимоий тармоқлар воситасида ўзаро мулоқотга киришмоқда.
Афсуски, ҳозирги пайтда баъзи ёшларнинг оммавий тармоқларга муккасидан кетиб, ўз вақтини беҳудага сарфлаши яхши оқибатларга олиб келмаяпти.
“Ўргимчак тўрига” илинган айрим ёшларнинг ўқиш ва ишга муносабати ўзгариб, ҳаётга бефарқлиги кучайиб бораётгани бор ҳақиқат. Интернетни бежиз ўргимчак тўрига ўхшатишмаган. Чунки тармоқ домига бир марта тушган одам, агар у ақлини ишлатмаса, бу гирдобдан чиқиши қийин бўлади. Муаммонинг ижтимоийлиги ҳам ана шунда.
Тармоқни айрим хорижий экспертлар мажозий маънода ўткир болтага ўхшатади: унинг ёрдамида қуриган дарахтни чопиб, ундан ўтин тайёрлаш мумкин ёки айнан шу болта билан гуллаб-яшнаб турган дарахтни яксон қилиш ҳам мумкин. Шу сабабдан жаҳон тармоғини фақат мақташ ёки аксинча уни қоралаш мантиқсиз ишга ўхшайди.
Шундай бўлса-да, ёшлар муаммоларига бағишланган форумларда, катта йиғилишларда, дарс машғулотларида ва қолаверса, ўзаро суҳбатда кўпчилик унинг салбий томонларини гапиради. Бу табиий. Негаки, Интернет манбаларининг ҳаммаси ҳам мукаммал эмас. Оддий электрон адабиётларга, вики-справочникларга ҳали ҳамон шубҳа билан қарашлар мавжуд. Ёшлар Интернетга ишониб жиддий китобларни ўқимай қўйишди, уларнинг билими саёзлашиб кетмоқда, деб жон куйдираётган педагогларни яхши тушунамиз. Ота-оналар эса фарзандининг кўп вақтини ўғирланаётганидан хавотирланиши ҳам асоссиз эмас, албатта.
Хўш, уларнинг ўзи Интернетни зарарли деб биладими ёки фойдали? Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетининг 2-босқич талабалари ўртасида ўтказилган кичик сўровнома натижасида турли хил жавобларни олдик.
Аҳамиятли томони шундаки, респондентлар Интернетнинг бир пайтнинг ўзида ҳам ижобий, ҳам салбий томонлари борлигини қайд этишди.
Талабаларнинг фикрига кўра, “ўргимчак тўрин”нинг ижобий томонлари қуйидагилар: унинг ёрдамида тезкор хабарлардан баҳраманд бўлиш, дарслар ва семинарларга тайёргарлик кўриш, фанлар бўйича қизиқтирган барча саволларга жавоб топиш мумкинлиги, интерфаолликнинг мавжудлиги, турли соҳаларга оид фойдали маълумотлар, дарсликлар, адабиётлар, электрон китоблар борлиги, дўстлар билан қулай ва арзон коммуникация воситаси эканлиги, унинг ёрдамида кундалик ишларга кетадиган ортиқча вақтни тежаш мумкинлиги, яхши кўрган теледастур, кинофильм ва концертларни маъқул пайтда томоша қилиш мумкинлиги ва ҳоказо.
Интернетнинг салбий жиҳатлари ҳақида эса қуйидаги фикрларни билдирдилар: ёлғон хабарларнинг кўплиги, маълумотларнинг тўғрилиги ёки ҳаққонийлигини аниқлашнинг қийинлиги, ахборот спекуляцияси мавжудлиги, одамларнинг ўзаро мулоқоти давомида баъзан этика нормаларининг қўпол равишда бузилиши, ўйламасдан қилинган айрим ҳаракатларнинг орқага қайтариб бўлмаслиги, қолдирилган баъзи ноўрин постларни ўчириб бўлмаслиги, ёмон кучларнинг Интернетдан тарғибот майдони сифатида фойдаланишлари, мисол учун ақидапарастлик ғояларининг ёшларни тўғри йўлдан чалғитиши, “кўк кит” каби ўйинларнинг фожиали оқибатлари, шунингдек, хакерлик хуружлари, шахсий маълумотларнинг ўғирланиши, вирус ва бошқа техник таҳдидларнинг мавжудлиги.
Демак, бугунги ёшларимиз Интернетнинг бир-бирига қарама-қарши бўлган икки жиҳатини, яъни унинг “оқ ва қораси”ни яхши идрок этмоқда.
Бундан кўринадики, жаҳон тармоғидан самарали фойдаланиш, унда ёшлар аудиториясига фойдали бўлган миллий сегментни янада чуқурлаштириш, улар учун билим ва профессионал кўникмаларни бойитиш юзасидан янги имкониятларни яратиш тўғрисида кўпроқ бош қотириш даври келди.

Замон шиддат билан ривожланиб бораётган даврда ёшларнинг тарбияси бугуннинг долзарб мавзуси бўлиб турибди. Айниқса ёшлар интернет ва компютер ўйинларига муккасидан кетиши нафақат ота-оналарни, балки барчани ташвишга солмоқда. Ёш авлоднинг тарбиясига ҳозир давлат миқёсида эътибор қаратилмоқда. Фарзандларимиз интернет ва компютер ўйинларига қарам бўлиб қолишига сабаб бўладиган айрим сабабларни келтириб ўтамиз.




  1. Download 204,69 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish