Barkamol avlod – jamiyat taraqqiyotining yetakchi kuchi


Баркамол авлод тарбияси ва тиббий маданият



Download 46,46 Kb.
bet2/4
Sana23.02.2022
Hajmi46,46 Kb.
#152534
1   2   3   4
Bog'liq
Barkamol avlod

Баркамол авлод тарбияси ва тиббий маданият


1.03.10.Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида баркамол авлод тарбияси ва тиббий маданиятнинг назарий-амалий асосларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Ўзбекистон Соғликни сақлаш вазирлиги ва Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда тиббиёт олий таълим юртлари ва коллежларининг профессор-ўкитувчилари хамда шифокорлар, маънавият-маърифат соҳаси xодимлари иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Баркамол авлод йили” Давлат дастурининг қабул қилиниши ушбу xаырли ишларни янада юкори боскичга олиб чикишда мухим дастуриламал бўлаётир. Унда навқирон авлоднинг ҳак-ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш, ислоҳотлар жараёнида фаоллигини ошириш, тиббиы-ижтимоий мухофазалаш, саломатлигини асраш билан боғлик кенг кўламли вазифалар ўз ифодасини топган.
Мамлакатимиздаги барча тълим масканлари сингари тиббиёт олий ўкув юртлари ва коллежларда бу борада белгиланган вазифаларни хаётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмокда.
Анжуманда “Баркамол авлод қили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар, баркамол авлод тарбияси ва тиббий маданият тушунчаси, тиббий маданиятни ривожлантиришнинг илмий-амалий, мънавиы-мърифиы асосларига оид маърузалар тингланди.
УзА
Соғлом авлоднинг порлоқ истиқболи
25.02.10. Истиқлол йилларида мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук авлодни тарбиялаш масаласига давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида эътибор қаратилмоқда.
Бу бежиз эмас, албатта. Чунки миллатимизнинг эртанги куни, ¬келажаги бугун улғаяётган ¬фарзандларимиз тақдири билан узвий боғлиқдир. Соғлом ¬авлодни вояга етказишда эса спортнинг ўрни беқиёс.
Буни ўтган вақт мобайнида ўғил-қизларимизнинг соғлом турмуш тарзини таъминлаш, уларда спортга муҳаббат туйғуларини шакллантириш борасида ҳаётга татбиқ этилган чора-тадбирларнинг амалдаги самаралари ҳам яққол тасдиқлаб турибди. Бугун қайси шаҳар, туман ёки олис қишлоқ ҳудудига борманг, кўркам ижтимоий-маиший бинолар қаторида бири-биридан чиройли, муҳташам спорт мажмуалари, стадионлар ва иншоотларга кўзингиз тушади. Уларда минглаб болаларнинг ўзлари севган спорт ¬турлари билан шуғулланишаётгани эса ҳавасингизни келтиради.
Таъкидлаш жоиз, давлатимиз раҳбарининг 2002 йил 24 октябр¬даги “Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жам¬ғармасини тузиш тўғрисида”ги ҳамда 2004 йил 29 августдаги “Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ¬фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари юртимизда спортни оммалаштириш борасидаги ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлди. Ўтган вақт мобайнида жамғарма республикамизнинг барча ҳудуд¬ларида жисмоний тарбия ва спортнинг моддий базасини шакл¬лантириш ҳамда мустаҳкамлаш, умумий ўрта таълим ¬мактаблари қошида, шунингдек, аҳоли яшаш жойларида замонавий спорт мажмуаларини барпо этиш, уларни бугунги замон ¬талабига мос спорт анжомлари билан жиҳозлаш, ушбу иншоотлардан самарали фойдаланишни таъминлаш каби қатор вазифаларни амалга ошириб келмоқда. Бу эзгу саъй-ҳаракатлар ўқувчиларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун улкан ¬имкониятлар яратди.¬
Пойтахтимизнинг Яккасарой ¬туманидаги “Қушбеги” болалар спорт мажмуасини ҳам мустақиллик меваси, дейиш мумкин. Бундан тўрт йил муқаддам барпо этилган мазкур иншоот бугунги кунга келиб ёшларнинг энг севимли масканларидан бирига айланган. Бу ерда кенг ва ёруғ спорт зали, футбол, волейбол, баскетбол, бадминтон учун мўлжалланган майдончалар болалар ихтиёрига берилган. Қўл тўпи, стол тенниси, шахмат-шашка, қизлар ¬футболи, таэквондо каби ўнлаб тўгараклар ташкил этилган.
— Ота-оналар фарзанд тарбиясида спортнинг ўрни беқиёс эканлигини чуқур ҳис қилишаётгани эътиборга сазовордир, — дейди Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жам¬ғармаси Тошкент шаҳар филиали бош мутахассиси, Яккасарой тумани вакили Маҳамадмурод Тоштемиров. — Фикримизни айнан “Қушбеги” спорт мажмуаси фаолиятига оид мана бу рақам ҳам тасдиқлайди: агар 2007 йилда мавжуд секцияларда 176 нафар бола (шундан 37 нафари қиз бола) спорт ¬билан шуғулланган бўлса, ҳозирги ¬кунда уларнинг сони қарийб 300 нафарга етди. Шундан 60 нафардан ¬ортиғи ¬қизлардир.
— Бир йилдан бери футбол тўгарагига қатнашаяпман, — ¬дейди Гулноза Хўжаева. — Бундан жудаям хурсандман. Бизнинг спорт билан шуғулланишимиз учун бу ерда барча шароитлар яратиб берилган. Келажакдаги мақсадларим улкан. Асосийси, Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган инсон ¬бўлишдир.
Дарҳақиқат, мамлакатимизда униб-ўсиб келаётган мурғак қалб¬лар кўнглидаги ана шундай эзгу ниятнинг спорт ёрдамида янада мустаҳкамланаётгани кишига ўзгача фахр бағишлайди. Зеро, Юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Спорт нафақат жисмоний, балки маънавий камолотга эришишда ҳам муҳим омилдир. У иродани тоблайди, аниқ мақсад сари интилиш, қийинчиликларни бардош ва чидам билан енгишга ўргатади. Инсон қалбида ғалабага ишонч, ғурур ва ифтихор туй¬ғуларини тарбиялайди”.
— 2003 — 2009 йилларда мамлакатимизда 1123 та спорт мажмуаси барпо этилган бўлиб, шунинг 922 таси қишлоқ жойларида қад ростлаган, — дейди Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси бўлим бошлиғи О. Шодиев. — Албатта, янгитдан барпо этилаётган спорт мажмуа¬ларини зарур инвентарлар билан таъминлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Давлатимиз раҳбари ушбу масалада ўз фикрларини билдирганда, спорт жиҳозларини четдан келтириш кўп жиҳатдан ўзини оқламаслигини, шу боис уларни асосан мамлакатимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ эканлигини уқтирганлар. Ана шу кўрсатмалардан келиб чиқиб, бу борада ҳам босқичма-босқич, изчил ислоҳотлар амалга оширилаётир. Масалан, бундан беш йил муқаддам маҳаллий корхоналаримиз томонидан болалар спорти объектларини жиҳозлаш учун зарур 120 хил инвентардан 73 тури тайёрланган бўлса, эндиликда 118 хилдаги спорт жиҳозлари ўзимизда ишлаб чиқарилмоқда.
Мамлакатимизда спортнинг оммавий, шу жумладан, футзал, аёллар футболи, синхрон сузиш каби турлари ҳам тобора ривожланиб бормоқда. Агар 2003 йилда болалар мавжуд секциялар ва клубларда спортнинг 8 тури билан шуғулланишган бўлса, спорт залларининг зарур жиҳозлар билан тўла таъминланганлиги эвазига бугун 23 та тури билан шуғулланиш имконияти яратилди. Машғулотларда қизларнинг фаол қатнашиши кузатилмоқда. Жумладан, ҳозирги кунда 582 нафар қиз синхрон сузиш билан шуғулланаётган бўлса, улардан 233 нафари қишлоқ қизларидир. Бадиий гимнастика тури билан эса ўн минг нафарга яқин қиз машғул.
Фарзандларимизнинг соғлом бўлиб улғайишида жойларда ташкил этилаётган турли спорт мусобақалари ҳам муҳим аҳамият касб этаётир. Ўқувчи ёшлар иштирокидаги “Алпомиш ва Барчиной”, “Қувноқ стартлар”, “Соғломжон — Полвонжон”, “Ёзги таътил”, “Умид ниҳоллари” каби бир қанча спорт мусобақалари шулар жумласидандир. Улар орасида, айниқса, дунё мамлакатлари тажрибасида учрамайдиган уч бос¬қичли спорт ўйинларининг дастлабкиси — “Умид ниҳоллари”нинг алоҳида ўрни бор. Мазкур спорт мусобақалари баркамол авлодни тарбиялашда муҳим пойдевор вазифасини ўтамоқда. Агар 2002 йилда Фарғона вилоятида ташкил этилган “Умид ниҳоллари” ўйинларининг республика босқичига қадар жами 5 миллион нафарга яқин ўқувчи иштирок этган бўлса, 2003 йилда Хоразм вилоятида уюштирилган ўйинларнинг дастлабки саралаш баҳсларида 5,5 миллионга яқин ўғил-қиз ўз иқтидор ва имкониятларини намойиш этди. 2006 йилда Қашқадарё вилоятида, 2009 йилда эса Сирдарё вилоятида ўтказилган беллашувларнинг якуний босқичигача бўлган баҳсларга ҳам ана шунча ўқувчи жалб қилинди.
Умуман, соғлом авлодни тарбиялашда спортнинг ўрни муҳимлигини Президентимизнинг мана бу сўзлари орқали яққол тасаввур қилишимиз мумкин: “Спорт — соғлом авлод, соғлом келажак деганидир. Бинобарин, фақат ¬соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади”. Ана шу пурмаъно ҳикмат асосида бу борадаги ишлар Баркамол авлод йилида ҳам изчил давом ¬эттирилмоқда.
«Халқ сўзи»
Tags:

  • Yes



Download 46,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish