Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Ушбу китобнинг ҳеч бир қисмидан муаллиф



Download 45,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/44
Sana19.02.2022
Hajmi45,77 Mb.
#459010
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   44
Bog'liq
KIA-Алламжонов Аибдор Уз b6LGFvX

 Ота-онам менга ҳеч қачон ҳеч кимга ёмонлик қил-
магин деб ўргатишган. Ер думалоқ, нимаики қилсанг,
ўзингга албатта қайтади, дейишган. Худонинг ҳисоб- 
китоби бехато, унда адашиш бўлмайди.
Дадам, ойим ва мен 

 тиниб-тинчимас шумтака.
232 / ПУЛ
 Пулни эса ишлатиш керак. Доим шу гапни айта-
ман: Худо сенинг пул сарфлаганингни кўриб, «Унинг 
пули тугаб қолди» деб, яна бераверади. Пулингни 
ишлатмай босиб ўтирсанг, «Пули бор-ку, бериб нима 
қиламан?» дейди. Сарфлашдан қўрқиш керак эмас, 
кейин яна Худодан сўрашдан ҳам. Худо бизни яхши 
кўради.


233 / ПУЛ
Аслида ҳамма нарсаниям пул билан ўлчаб бўл-
майди. Баъзан пулни аямасдан, орқасидан қандай-
дир фойда кўраман демасдан ишлатиш керак. Одам 
ўзини баралла намоён қилиши керак бўлган вақт-
лар келади. Бу ҳам катта сарф-харажат талаб қилади. 
Агар бу билан иззат-нафсингни қондирибгина қол-
май, яна мамлакатга ҳам фойда келтирсанг, айни муд-
дао. «Катта Ош» лойиҳасида худди шундай бўлди. Бу 
воқеа мен юқорида айтган гапнинг энг зўр исботи: 
яхши бир одамнинг Орзуси бор эди, уни амалга оши-
ришга пул ҳам топилди. 
 Яна, пул аниқ бир ғоя учун келишига ишониш керак. 
Бошқача бўлиши мумкин эмас. Олдин пул топай ёки қарз 
олай, кейин у-бу нарса ўйлаб кўрарман, деган одамнинг 
иши юришмайди. Олдин каллага бир фикр келиши керак, 
кейин ўша фикр рўёбга чиқиши учун ҳаммаси ўз-ўзидан 
ҳал бўлиб кетади. Сабабини билмайман, лекин шунақа 
ёндашув бирор марта панд бермаган.



235 / КАТТА ОШ
2017 йили энг севимли муаллифлик китобларимдан 
бири — «Ўзбегим»ни тугатдим. Бу китобнинг ғояси 
Самарқандга кетишда туғилди. Йигирма йиллик ҳай-
довчим Суннат ака доим Шерали Жўраевни эшита-
ди, машинасида фақат Шералининг дисклари ту-
ради. Шунинг учун йўл бўйи, бора-боргунча унинг 
қўшиқларини қўйиб кетди. «Ўзбегим»ни тинглаб, шу 
сўзнинг маъносини бутун дунёга тушунтиргим келди. 
Бу иборани тўғридан тўғри таржима қилиб бўлмайди, 
унда миллатнинг моҳияти, аслияти, феъли, орзула-
ри, анъаналари йиғилган. «Ўзбегим» халқнинг руҳи-
дир. Катта Ош эса бу иборага мантиқан ва узвий боғ-
лиқ эди.
Рекорд ошини тайёрлаш фикри ўзбекнинг Жейми 
Оливери42 — Баҳриддин Чустийдан43 чиқди. Анчадан 
катта 
ош
— ◆ XIV ◆ —


бери орзу қилиб юрган экан. Ажойиб кунларнинг би-
рида таклифини айтиб қолди. Оддий бизнес доираси-
дан ташқарига чиқадиган нимаики бўлса, эртами-кеч-
ми, менга етиб келаверади-да. 
Баҳриддин блогер Хушнудбек44 билан келиб, па-
ловни қандай тайёрламоқчи бўлишаётганини айтиб 
берди.
— Бунинг учун нималар керак? — сўрадим мен.
— Пул… Кейин қозон ҳам керак! 
Пул олдимизда турган муаммоларнинг энг кичиги 
экан.
Бундан олдин уч тонналик палов пишириб, ре-
кордлар китобига кирганлар борлигини аниқладик. 
Аввалига янги рекорд ўрнатиш учун тўрт тонна ош 
дамламоқчи бўлдик. Ғояни Отабек Умаров ва Бобур 
Парпиевга айтдим, учовимиз лойиҳани амалга оши-
ришга киришдик. 
Ҳамма техник масалалар, Гиннес ва реклама ме-
нинг зиммамда эди. Баҳриддин билан Хушнудбек ма-
саллиқларнинг ҳисоб-китобини олишга, ошпазларни 
тўплашга ва паловни дамлаш жараёнига жавоб бера-
диган бўлишди. Энг қийини тўрт тонна ош сиғади-
ган қозон ясаш бўлди. Бунақасини бизгача ҳеч ким ҳеч 
236 / КАТТА ОШ


қачон қилдирмаган экан. Чўян билан шуғулланади-
ганларнинг ҳаммаси бу ишдан ўзини тортди. Шунда 
мени ОТМКга45, Александр Фармановнинг ёнига 
юборишди. Мен унга мақсадимизни тушунтирдим.
ОТМК раҳбари ҳам бунинг иложи йўқлигини 
айтиб, буюртмадан бош тортди. Агар Алламжонов 
бўлмаганимда, «Майли энди, иложи йўқ экан-да,» —
деб жимгина орқамга қайтиб кетган бўлармидим. 
Лекин мен иккала оёғимни бир этикка тиқиб туриб 
олдим: мутахассислар, муҳандислар, зарур бўлса, 
олимларни жалб қилайлик. Нима қилиб бўлса ҳам, қо-
зонни ясашимиз шарт! — дедим. 
Қозоннинг чизмасини бассейн лойиҳаларини тай-
ёрлайдиган мутахассисларга чиздирдик. Улар беш 
тонна ошни кўтарадиган қозоннинг шаклини чиқа-
риб, деворининг қалинлиги қанча бўлишини ҳисоб- 
лаб беришди. 
Заводга келдим. Директор бизни буюртмамизнинг 
тепасига олиб борди. Беш тонналик қозонни тайёр 
қилиб ясаб қўйишибди. Кейин кутилмаганда: 
— Комил, юринг. Сизга битта сюрприз бор. Яна 
битта қозон, — деб қолди. 
Қўшни ангарга қараб юрдик. Қарасам, у ерда сак-
киз тонналик қозон турибди! Ёнида махсус ўша қо-
237 / КАТТА ОШ


зонга мўлжаллаб ясалган дунёда энг узун капгир. Қо- 
йил-э, эплашибди! 
— Қозонни қандай ясашни билиб олдик-ку, шартта 
бунисиниям қилиб ташладик! — деди Фарманов.
Хурсанд бўлдик, албатта. ОТМКдагилар бу қозон 
учун каттакон, махсус ўчоқ ҳам тайёрлаб қўйишиб-
ди. Биз қозонни тадбирдан йигирма кун олдин синаб 
кўрадиган бўлдик. Заводнинг ичида бош репети-
цияни ўтказдик — саккиз тоннага яқин ош дамла-
дик. Завод ишчилари уни бир соатда еб тугатиш-
ди. Ош жуда ширин чиқибди, рецепти ҳам синовдан 
ўтиб олди. Хуллас, асосий тадбирга тайёр эканимизга 
ишонч ҳосил қилдик. 
Ҳамма телеканалларда босиб реклама бердик, 
кечаю кундуз тинмай декорацияларни ясадик, ошпаз-
лар енг шимариб шайланиб туришди. Форумлар са-
ройи ёнига катта саҳна ўрнатилди, Бродвей46 юзлаб 
одам келишига байрамона безатилди. Ўриндиқ ва 
стуллар ўрнига куб шаклидаги прессланган сомон-
ларни қўйиб чиқдик, ажойиб нарса бўлди. Чет элдан 
таклиф қилинган меҳмонлар Хиёбонгача бемалол 
юриб келиши учун «Hyatt» меҳмонхонасидан Форум-
лар саройигача бўлган ҳудуд тўсиб, ўраб олинди. 
Аммо кутилмаганда ҳамма ҳаракатимиз йўққа 
чиқай деб қолди. Мени ИИВ ва МХХдан йўқлаб қо-
238 / КАТТА ОШ


лишди. Борсам, Ўзбекистоннинг барча кучишлатар 
идоралари раҳбариятининг салкам тўлиқ таркиби 
атрофимни ўраб олди.
— Алламжонов, сен кимсан ўзи? Ўзингча нима 
ишлар бошладинг? Йиғиштир ҳаммасини! Бродвей-
да ҳеч қанақа ош-пош бўлмайди! Анҳор-Локомотив-
га47 кўчир! 
— Иложи йўқ! — тушунтиришга ҳаракат қил-
дим мен. — Ҳамма каналларда реклама кетиб ётибди. 
Ҳамма элчиларга таклифнома тарқатилган. Жуда кўп 
одам келади, «Гиннес» келади ахир!
— Сен хавфсизликни ўйлаяпсанми?! Юз мингта 
одам оқиб келади-я! — дўқ қилишди улар.
— Нима қипти, тинч аҳоли келади-ку! Сизларда 
юзлаб «тинчмас» аҳоли келсаям, оломон билан ишлаш 
усуллари, дастурлари борми? Баҳонада ўша тактика-
ларни бир синовдан ўтказиб, такомиллаштириб ола-
сиз! Шу тадбирда синаб олинмаса, яна қачон бундай 
имкон бўлади?! Давлатдан бир тийин сўраётганим 
йўқ, ҳаммасини ўзимиз қиляпмиз, Ватаннинг обрў-
си учун, байроғимиз шаъни учун қиляпмиз, — дедим 
мен. Бунақа гапларимдан уларнинг баттар энсаси 
қотди. Охири кўнишди, лекин барибир ташкилий то-
мондан ҳамма хавотирда эди, мен уларнинг ҳолатини 
жуда яхши тушуниб турардим.

Download 45,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish